Рус-европа адабиётшунослиги метин деворига дастлаб иккита катта дарзни бир буюк тилшунос олимимиз Алибек Рустамов ва бир истеъдодли мумтоз адабиёт мутахассиси Ёқубжон Исҳоқовлар очдилар. Академик Алибек Рустамовнинг “Сабъаи сайёр” бадииятига бағишланган ТошДУ илмий асарларида босилган рисоласи ва Ёқубжон Исҳоқовнинг “Классик поэтикадан маълумотлар” туркумидаги мақолалари “Илми саноеъ”нинг Ўзбекистондаги икки ғалаба байроғи бўлди. Бу илм истиқболининг аниқлиги ва адабиётшуносликда нақадар кенг уфқлар ва теранликларга эга эканлигини олим ва шоир Мақсуд Шайхзода “Устоднинг санъатхонасида” туркум мақолалари билан узил-кесил исботлади.
Ушбу сатрлар муаллифининг 1972 йилда Хўжандда босилган “Шеър санъатлари” қўлланмаси ҳам шу соҳадаги ишларнинг маълум маънодаги кенгроқ умумлашмаси, хусусан, талаба ва илмий ходимларга яроқли ҳамроҳ бўлиб келди. XX асрнинг 90-йилларига келиб бу соҳа мутахассислари кўпайиб кетди, дея қувонч билан айтиш мумкин. Профессор Анвар Ҳожиаҳмедовнинг тўрт китоби: “Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия”, “Мумтоз бадиият малоҳати” ва “Шеър санъатларини биласизми?”, “Ҳусни таълил санъати” рисолалари Ўзбекистондаги ўрта ва олий мактаб ўқувчи ҳамда талабалари учун жуда катта хизмат қилди, дейиш мумкин. Профессор Тўхта Бобоевнинг “Адабиётшунослик асослари” фундаментал китоби ҳам бу фанга катта ҳисса қўшди.
Мумтоз адабиётшуносликнинг ўзига қайтсак, бу соҳадаги йирик китоб 1438 йилда Улуғбек мирзога аталиб ёзилган Аҳмад Торозийнинг “Фунун ал-балоға” асари бўлиб, профессор Абдуқодир Ҳайитметов хизматлари билан нашрга тайёрланди. Профессор Фитратнинг 1926 йилда босилган ”Адабиёт қоидалари” китоби таълимий мақсадларда, асосан ўрта мактабга мўлжалланган бўлса-да, умуман адабиётчилар учун яхши совға эди.
Юқорида эсга олинган китоблардан ташқари 1993 йилда “Алишер Навоийнинг адабий маҳорати масалалари” (“Фан”)га бағишланган илмий тўплам бу соҳанинг жиддий ютуқларидан бири бўлди.
Қайд этиш лозимки, тилга олинган китобларнинг кўпи луғат-маълумотномалик ва умумий илмий маълумотдан тадқиқот даражасига кўтарила олган эмас. Ҳар бир санъат тадқиқот объекти қилиб олинсагина, унинг таснифи ва адабиётдаги кенг амалиёти тадқиқ этилиши мумкин. Бу соҳадаги қалдирғоч ишлардан филология фанлари номзоди Буробия Ражабованинг “Тамсил” ҳақидаги рисоласини кўрсатиб ўтиш мумкин. Ёқубжон Исҳоқовнинг “Ўзбек тили ва адабиёти” журналининг 1970-1973 йил сонларида эълон қилган шеър санъатларига доир туркум мақолалари, “Навоий поэтикаси” китоби бу соҳадаги йирик ишлардан ҳисобланади. Мазкур монографиядаги бадиий санъатлар билан боғлиқ тадқиқотларнинг қизиқарли ва теранлигини қайд этмоқ даркор. Худди шунингдек, профессор Раҳмонқул Орзибековнинг “Шеърий санъатлар таҳлили” номли рисоласида ҳам бир неча бадиий санъат анча батафсил таҳлил этилган. Талабаларга мўлжалланган ушбу қўлланма илмий ходимлар учун ҳам фойдали тадқиқотдир.
Бизнинг бу мавзу орқали қилмоқчи бўлган ишимиз ва кутган натижамиз “Илми саноеъ”нинг икки жиҳатини ёритишдан иборатдир. Биринчи даражали илмий даъвомиз: қаламга олинган бадиий санъатларни кенгроқ, ҳар томонлама тасниф қилиш. Зеро тасниф ҳар бир санъат амалиёти мавқеини кўрсатадики, кейинги тадқиқотчилар теранликка ҳаракат қилаверадилар. Бизнингча, илми саноеънинг ҳалигача кўпчилик назаридан четроқ қолаётгани бадиий санъатларнинг тасниф қилинмаганлигидир. Биз бу ишни 1972 йилги қўлланмамизда бошлаганмиз. Бироқ у ҳали дастлабки, ўргамчик машқлар натижаси эди. Маълумки, фикрлар фактлардан чиқади. Энди ҳар бир санъатни имкон ва тажрибамиз етганича бажаришга уринамиз. Анъанавий таснифларни инкор қилиш йўлидан эмас, балки тасдиқлаш ва таҳрир этиш йўлидан боришга уринамиз. Шу соҳанинг мутахассиси ишнинг ҳар бир саҳифасидан ўзига бир янгилик топа олсин, деган яхши ниятдамиз. Ижроси ўқиган кишиларга билинади.
Иккинчи масаламиз: илми саноеъ санъатларини қўллашдаги анъана ва новаторлик (таждид). Бизда бу илм тилга олингандан буён уни анъанавий деб қаралади. Қизиғи шундаки, анъанавийликни теран идрок қилмай туриб, анъанавий деб назар-писанд қилмайдиганлар анчагина. Агар улар анъанавийликнинг моҳиятини тушунганларида ва бу ҳодисанинг ижобий ҳодиса, маҳорат белгиси эканлигига амин бўлганларида эди, эҳтимол бу илмга муносабат ўзгарармиди.
Бугина эмас. Биз анъанавийликни ҳам адабий ютуқ байроғи деб кўтарамиз ва айни пайтда бадиий санъатларни қўллашдаги новаторлик анъанавийликдан кам эмаслигини ҳам исботлашга ҳаракат қиламиз. Тўғри, бадиий дид ва анъаналар инсоният тарихида ўзгарувчан бўлгани учун айрим санъатлар бир замонлар фаол, бир пайтлар сийрак учраши, айримлари умуман йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Аммо илми саноеъ ўзак санъатларининг ўзи – юзга яқин олимлар кашф этган бадиий усуллар борки, улар умрбоқийдирлар.
Асли араб филологиясида шаклланган “Илми саноеъ” Х-ХI асрлардаёқ форс-тожик адабиёти ва адабиётшунослигида асосий бадиий мезон даражасига кўтарилди. Ўзбек адабиётига бу фан асослари қисман араб филологияси орқали, асосан, форс-тожик адабиётшунослиги ва адабиёти орқали СКАЧАТЬ