Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
ЮЛДУЗЛИ ТУНЛАР, ЗАҲМАТЛИ КУНЛАР
Улуғлик кетидан қувма
1982 йил январь ойининг охирлари, навбатдаги қўлёзмани уйда ўтириб таҳрир қилиш билан банд эдим. Нашриётдаги ҳамкасблардан бири келиб “Сизни Сарвар Азимов чақираётганмиш. Уюшмага боришдан аввал Лола опага албатта учрашар экансиз”, деди. Вақт пешиндан ўтган эди, “эрталаб бора қоларман”, десам, “Сизни ҳозироқ бошлаб боришим керак экан, отни эгарланг”, деди. Лола опа мени нохуш кайфиятда қаршиладилар:
– Сарвар ака сизни ишга чақирсалар керак. Сиз қаттиқ туриб “йўқ” денг. “Тоҳир ишда қўнимсиз”, дейишганда “Бизда доимий ишлаб қолади”, деб ишонтирганман, мени бебурд қилманг, – дедилар.
– Лола опа, менинг ишдан кетиш ниятим йўқ, нимага чақираётганларини ҳам билмайман, – десам ҳам анчагина нордон гапларни эшитдим.
Сарвар Азимов шошиб турган эканларми, ҳар ҳолда гапни калта қилдилар:
– Эртадан бошлаб “Шарқ юлдузи”да масъул котибликни бошлайсиз. Иш ҳам оғир, вазият ҳам оғир, лекин сиз ёшсиз, эплаб кетишингизга ишонаман.
Бу гапларни амр оҳангида айтдилар. Менинг фикрим, хоҳишим билан қизиқмадилар ҳам. Лола опанинг топшириқларини бажариш учун имкон ҳам қолдирмаган бўлсалар-да, эътироз билдирдим:
– Ишончингиз учун раҳмат, лекин бунақа масъулиятли вазифаларда ишламаганман, коммунист ҳам эмасман, нашриётдан бўшашим ҳам осон эмас, қўлимда анча ишларим бор.
– Партия масаласи билан ишингиз бўлмасин, – деб телефон гўшагини кўтардилар-да, нашриёт директори билан боғландилар, – Жуманиёз Жабборович, Тоҳир Малик эртадан бошлаб “Шарқ юлдузи”да иш бошлайди. Расмиятчиликларини тезлаштиринг.
Юмшоқ табиатли бўлган Жуманиёз ака бу гапга эътироз билдирмадилар шекилли, гап чўзилмади. Қизиқ, Сарвар аканинг нашриёт директорига буйруқ беришга ҳақлари йўқ эди. Директорнинг раҳбари Давлат матбуот қўмитасининг раиси ҳисобланарди. Шунга қарамай, Ёзувчилар уюшмаси раҳбарининг истаги муҳокама қилинмасди. Ўша заҳоти журнал Бош муҳарририга ҳам қўнғироқ қилиб буйруқни билдирдилар.
Журнал жамоаси каминани яхши билишса ҳам, мен худди осмондан тушгандай бўлдим. Журналдаги фаолиятим баёнларига ўтишдан олдин, зийрак ўқувчиларимизда туғилиши мумкин бўлган “Сарвар Азимов билан қандай танишиб қолгансиз?” деган саволга жавоб бериб ўтайин.
Комил Яшин Ёзувчилар уюшмасини жуда узоқ вақт – 1958–1980-йиллар давомида бошқардилар. Зиммаларига ҳаддан зиёд вазифалар юклангани туфайли чарчаганлари мажлисларда сезилиб қоларди. Рус тилида ёзиб берилган маърузаларни ўқиб тугатгунларича мажлис аҳлининг тоқати тоқ бўларди. “Оқсоқол дам олсалар ҳам бўларди”, деган гап-сўзлар катта-кичик давраларда очиқ-ойдин айтиларди. Бизда ҳам шундай истак бор эди, аммо дилимиздагини тилимизга чиқармасдик. Катталарнинг гап-сўзлари ортида раислик мартабасини кўзлаш борлигини сезиб турардик. Баъзан ёшлар даврасида “Бу тахтни СКАЧАТЬ