Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 43

Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)

Автор: Тохир Хабилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-897-5

isbn:

СКАЧАТЬ Катта ҳажмдаги бу асар режага биноан босмахонага топширишга тайёрланаётган кунлари кутилмаганда адиб қўнғироқ қилиб, “Баъзи саҳифаларга ўзгартиш киритдим, келиб кўчириб олинглар” дебдилар. Бундан Лола опанинг фиғонлари фалакка учди. “Бунақада режадан чиқиб кетамиз, боринг, битта ҳам тузатишларини олманг”, деб тайинладилар. Кекса ва инжиқ ёзувчини қандай кўндирдим экан, деган муаммо билан бордим. Адиб қўлимга асарни тутқаздилар.

      – Кеча варақлаб қарасам, анча яхши таҳрир қилиб қўйган эканман, кўчириб олинг.

      Дарров рад жавоби бермай, қўлёзмани варақлай бошладим. 2-3 саҳифадан кейин елкамдаги тоғ ағдарилди. Оқсоқол адибнинг таҳрирларини рад этишга ҳожат ҳам йўқ эди. Чунки у кишида кексаликка хос хотира сусайиши бошланган эканми, ҳар ҳолда 4-5 кун аввал “таржимонга бераман”, деб мендан кўчириб олган тузатишларни ўзлариники деб ўйлабдилар. Мен адибни хижолат қилмаслик учун гўё таҳрирларини кўчириб олгандай бўлдим-да, сўнг “Ана энди янада гўзаллашибди”, деб мақтадим.

      – Ёзувчи шунақа изланувчан бўлиши керак, ҳар ўқиганда асар сайқал топаверади, – деб менга насиҳат қилдилар.

      Мазкур баёнда оқсоқол адибларни эслаб, баъзан камчиликларни эслашимга ҳам тўғри келяпти. Ёшларга ибрат бўлар, деган мақсадда шундай қилаётганимни яна такрорлайман. Аслида устозларнинг барчасини ҳурмат қилардим ва бу ҳурматим ҳозир ҳам сусаймаган. Барчаларини илиқ хотиралар билан эслайман ва ҳақларига дуо қиламан. Ёзган асарларининг савиясидан қатъи назар, адабиётимиз гулшанида барчаларининг ўз ўринлари бор. Баъзан ўтган кунларни эсласам, у зотлар билан бўлган учрашувларни, суҳбатларни қўмсайман…

      Қоратоллар,

      қариган толлар,

      қадимги тор кўчалар бўйлаб,

      тўртта фасл доирасида

      айланаркан неларни ўйлаб?

      Эсимда бор,

      сойлар ёқалаб,

      кўчаларга бир савлат қўшиб,

      ўйга ботиб файласуфлардай

      турардилар кун тафтин тўсиб.

      Бир хўрсиниқ билан эсладим;

      кўрарканман кекса толларни,

      тўртта фасл доирасидан

      чиқиб кетган доно чолларни.

(Шавкат Раҳмондан)

      Анъанавий услубдан Ғарб сари…

      “Ҳамза”дан олдинми ё кейинми эсимда йўқ, Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Галатепага қайтиш” асарининг қўлёзмасини ўқиб, фикримни баён этишга тўғри келган эди. Бу асарга нисбатан турли фикрлар билдирилиб, китобни нашр этиш муаммо бўлиб қолган экан. Муроджон Москвадаги Адабиёт институтида ўқиган. Аммо унга қадар ҳам ўзига хос услубда ёзилган ҳикоялари билан назарга тушган эди. Мен Москвага борганимда албатта Муроджон билан учрашардим, чунки у кўп билим эгаллаган мароқли суҳбатдош эди. “Галатепага қайтиш”ни ёзишда ҳам бизда “анъанавий услуб” деган йўналишдан узоқлашилган эди. Шарққа нисбатан Европага хос услуб устун эди. Тўғри, ўқилиши қийинроқ, аммо асар фалсафий мушоҳадаларга бой, ўқувчини дунёни тўғри англашга даъват этарди. Каминанинг ижобий фикри масалани дарров ҳал қилди, демайман, ҳар ҳолда бу асарга бошқа хайрихоҳлар ҳам бор эди. Китоб нашр этилгач, СКАЧАТЬ