Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 40

Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)

Автор: Тохир Хабилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-897-5

isbn:

СКАЧАТЬ олинган. Мен бу асарнинг тақдири ҳақидаги гапларни шу спектаклда роль ижро этган Исҳоқ ака деган одамдан 1977 йилда эшитганман. Бу киши 19-йилда большевиклар партиясига аъзо бўлиб, юқори мартабаларда ишлаган, ўттизинчи йилларда эса “халқ душмани” туҳмати билан қамалган эканлар. Мен у кишини сўраб-суриштириб топганимда Чилонзордаги газета дўкончасида ишлар эканлар. Суҳбатимиз чоғида ҳам ҳадиксираб туришларини сездим. Қамоқдан озод қилиниб, оқланганларига кўп йиллар ўтган бўлса-да, юракларини қўрқув ҳали тарк этмаган экан.

      Замон қалқиб турган пайтда жадидларнинг зукколари большевикларнинг сиёсатларидаги алдовни сездилар ва уларга хизмат қилишдан ўзларини тийдилар. Ҳамза эса бу борада янглишди. Ўзининг санъат группаси билан астойдил хизмат қилди. Кейин “кўзи очилиб” ўзини бу хизматдан тортган пайтда большевикларга кераги бўлмай қолган эди. Шу пайтда у фитнанинг қурбони бўлди. Юқорида айтганимдай, энди унинг ҳаётидан эмас, ўлимидан фойдаланишди. Унинг Шоҳимардонга бориши ва ўша ерда ўлим топиши НКВД томонидан режалаштирилгани архив ҳужжатлари орқали ўрганилди. Бу ҳақдаги профессор Наим Каримовнинг мақолаларини камина “Ёшлик” журналида ишлаган чоғимда мамнуният ила чоп этган эдик.

“Ватанни севмоқ – иймондандир”.У ҳолда нима деб аталариймонсиз севги?

      Ҳамзанинг ҳаёти акс эттирилган театр саҳнасидаги, сўнг бир қисмли кинофильмдаги ёлғонлар ҳолва эди. Ўзбеклардан оташин инқилобчи (революционер) етишиб чиққанини кўрсатиш учун “Оловли йўллар” деб номланган кўп қисмли фильм ишладилар. Минг афсуски, бу ишни энг моҳир кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов амалга оширдилар. “Тошкент – нон шаҳри”ни ишлаган маҳоратли киноижодкор учун бу ярашмади.

      Фильм тўлалигича Бутуниттифоқ телевидениесида тантана билан намойиш этилди. Ўзимиздаги санъатшунослар мақташди, Совет иттифоқидаги тарихдан хабардор барча зиёлилар эса биздан кулишди, десам, муболаға бўлмайди. Бу томоша “Ўзбекфильм” эмас, “Ёлғонфильм” маҳсулоти эди. Доимий равишда босмачиларни қоралаб кинотомоша ишлайвергани учун “Ўзбекфильм”ни “Басмачфильм” деб аташ расм бўлганди, энди унинг ёнига яна бир “шарафли” (“шармандали” деб ёзишга уялдим) сифат қўшилди.

      Ёлғонга асосланган бу томошада бир воқеа бор: Ҳамзанинг рус хотини ҳомиладор бўлади. Ўзбек аёллари уни ўраб олишиб, қийнашади… Бу фожиани кўриб, даҳшатдан сесканиб кетдим. Даҳшат ўзбек аёлларининг зулмида эмас, даҳшат ёлғоннинг экранда бу қадар уятсизларча акс этишида эди. Наҳот бу нодон “ижодкорлар” миллат шаънига балчиқ чаплаётганларини англамаганлар?! Мен шу лавҳа намойиш этилаётган пайтда Москвада, рус адиблари билан дастурхон атрофида ўтирган эдим. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим. Ҳамкасбларга бу воқеанинг туҳматдан иборат эканини айтмоққа чоғланганимда улардан бири мушкулимни осон қилди: “Ҳомиладор аёлни фақат ақлдан озган эркак қийнаши мумкин. Ақлдан озган аёл ҳам ҳомиладорга СКАЧАТЬ