Ҳаёт қайиғи (3 китоб). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ҳаёт қайиғи (3 китоб) - Тохир Хабилов страница 37

Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)

Автор: Тохир Хабилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-897-5

isbn:

СКАЧАТЬ учун раҳмат. Абдурашид Сатторович кимингиз бўлади?

      – Яқин ўтмишдаги синфдошим, ҳозир эса улфатим, қадрдон дўстим. Ташаббус обкомдан чиққанини тўғри сезибманми?

      – Тўғри сезибсиз. Топшириқ оғзаки бўлгани билан бажаришимиз керак.

      – Бажарманг. Абдурашид билан ўзим гаплашаман.

      Шунга келишдик. Абдурашид Тошкент вилоят комсомолининг котиби эди. Ҳузурига бордим.

      – Олифтагарчилигинг қолмас экан-да, – деб кутиб олди.

      – Олифтагарчилик эмас, шундай бўлгани яхши.

      – Оғайниларимга бир яхшилик қилиш қўлимдан келганда жим ўтиришим керакми? Хўп, республиканикини олишга ноз қилсанг, областникини берамиз. Ғинг демайсан.

      – Республика мукофоти минг сўм, сеники-чи?

      – Тўрт юз.

      – Мен сенга беш юз сўм берай, сен мени мукофотдан жудо қилгин.

      – Ҳов, бойвачча, сал отдан тушинг.

      – Мен бойвачча эмасман, сенинг қиёматли дўстингман. Шу соф дўстликни сақлаб қолмоқчиман.

      – Мукофот олсанг, дўстликдан кечасанми?

      – Йўқ, сен менга мукофот берсанг, орага “манфаат” деган бало қўшилади. Мен ўлгунимча сендан миннатдор бўлиб яшашим керак. Бунинг қанчалик оғир эканини сен ҳис қила олмайсан. Ҳозир амалдор бўлсанг ҳам, теппа-тенг гаплашяпман. Жаҳлим чиқса, сўкиб ташлашим ҳам мумкин. Мукофот бергудай бўлсанг, сўка олмайман. Сўкиб-сўкиб хумордан чиқиб яшашимга имкон бергин.

      Бу гапдан кейин дўстим кулимсираб қўйди-да, “Хўп, унда таклиф қил, ёзувчиларни яхши биласан, бу йилгисини кимга берсак арзийди, икки номзодни айт”, деди.

      – Биринчиси – пахтакорлар ҳақида роман ёзган ошнам бор, Рашидовнинг ўзи мақтаган. Иккинчиси – ўзимизнинг Ҳожиакбар.

      – Ҳожиакбар ҳам дўстимиз-ку?

      – Ҳа, дўстимиз. Лекин Ҳожиакбар сени ҳеч қачон сўкмаган ва сўкмайди ҳам.

      Таклифимга фаришталар омин деган экан, иккала дўстимизга мукофот насиб этди. Эминжон уй қураётган эди, мукофот ками-кўстига яради.

      Учинчи қисм

      “БИР ХЎРСИНИҚ БИЛАН ЭСЛАДИМ”

      Сел

      Радиода тинчгина ишлаб юрган эдим. Кўнгилғашликлар кам эди. 1980 йилнинг ёз ойларида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт наср бўлимининг мудираси Лола Тожиева каминага қўнғироқ қилдилар:

      – Носир акангиз “Шарқ юлдузи”га масъул котиб бўлдилар. Бу ўринга энди сиз келасиз.

      Лола опанинг табиатларида кескинлик бор эди, шу боис кўп гапларида ҳукм оҳанги зуҳур бўларди. Шу сабабли “ишга таклиф этамиз”, демай, “сиз келасиз”, деганларида “ўйлаб кўришингизга ижозат йўқ”, маъноси бор эди. Радиодаги Насиба опамиз ғоят мулойим, ҳилм одоби соҳибаси эдилар. Иш юзасидан танбеҳ берсалар ҳам бировнинг кўнглини оғритмасдилар. Лола опа эса аксинча, гаплари дадил, қатъий эди, бунақаларни халқда “шарттаки” дейишади. “Раҳбар хонимлар” борасида СКАЧАТЬ