Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 86

Название: Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)

Автор: Тохир Хабилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-373-4

isbn:

СКАЧАТЬ учун ойлик маош олардилар ва кийим-кечакларининг ҳақини тўлашлари шарт эди. Мен курсант – ўқувчи ҳисобланардим ва мен бундай тўловдан озод эдим…

      Қудуғини излаган шоир

      Липецкдан қайтган кунимизнинг кейинги якшанбасида СССР Олий Советига сайлов бўлди. Шу муносабат билан бадантарбия машқлари бекор қилиниб, курсантларни сайлов манзилига бошлашди. Ҳарбий қисмлар ўртасида овоз беришни биринчи бўлиб якунлаш бўйича ҳам норасмий мусобақа бор экан. Беш юздан ортиқ бола ярим соатда овоз бериб бўлди. Казармага қайтмоқчи эдим, старшина тўхтатди:

      – Бир эшелон ҳамшаҳарларинг келяпти, ҳаммомга бор, кузатиб турасан, сержантлар ечинтириб олишмасин, – деди.

      Тошкентликлар пешинга яқин келишди. Йигитлар билан гаплашиб турган эдим, кимдир елкамга енгил туртди. Ўгирилиб қарасам – Асқар Қосим! Бунақа тасодифий учрашувни тасаввур қилиш ҳам қийин эди. Дўстимни ҳовлидаги сержантлар ечинтириб бўлишган экан, енгсиз ичкўйлакда турибди.

      – Еч деса, ечиб беравердингизми, тумшуғига туширмадингизми? – дедим.

      – Эски кўйлакни нима қиламан, барибир ечиб ташлайман-ку, – деди у кулиб.

      Гапи тўғри, кийиб келган кийимлари барибир ташлаб юборилади. Лекин бир сурбет сержантнинг “Еч!” деган буйруғини бажариш киши ғурурини эзарди, шунга чидаш қийин эди.

      Асқар Қосим мен хизмат қилаётган учинчи ротага тушди. Тошкентда бир неча марта чойхонада кўришганман, шеърларини эшитганман, лекин дўст сифатида қандай йигит эканини ҳали билмасдим. Билганим – кучли йигит, лозим бўлса, дўстини ҳимоя қилиб муштлашиши ҳам мумкин. Афсуски, биров камситса ўзини ҳимоя қилмас экан. Бир кеч ҳамма уйқуга кетган пайтда қарасам, Асқар пол ювяпти.

      – Ким буюрди? – дедим.

      – Аяпов деган бола буюрди, – деди.

      Аяповни уйғотдим:

      – Сен буюрдингими? Бу акангнинг кимлигини биласанми? У Ўзбекистоннинг энг зўр шоирларидан. Ўрнингдан тургин-да, полни ўзинг юв, –дедим.

Турли қарашлардан иборат дунё,фалсафа, динлар ҳам ҳар хил.Ҳақиқат битта!

      Жисмоний жиҳатдан энг кучлилардан бўлган Асқар энг ювош аскарлардан эди. Унинг боксчи эканини айтган эдим, украиналик сержантлар кечқурун бокс мусобақаси ўтқазмоқчи бўлишди. Донецклик сержантлардан бири бокс билан шуғулланган экан, Асқар дарров кўна қолди. Мен йўл қўймадим. Агар беҳос мушт тушириб, майиб қилиб қўйса балога қолиши тайин эди. Катталардан жазо олгандан кўра сержантларнинг “қўрқоқсанлар” деган маломатини кўтариб юриш осонроқ эди.

      Грузинларнинг ғалаёнидан кейин олий маълумотлиларни жўнатиш ҳаракати бошланганини айтиб эдим. Асқар Қосим ҳам бадарға қилинувчи взводга тушиб қолди. “Ёввойи взвод” деб аталган бу взводга дўстим Козловни командир қилиб қўйишди. Унинг вазифаси олий маълумотли аскарларни сафда юришга ўргатишдан иборат эди. Кун бўйи сафда юришдан йигитларнинг силласи СКАЧАТЬ