Название: Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-373-4
isbn:
– Офицерликка ўқишинг шартми, мен шу соҳага кириб ҳозиргача афсусланаман, – деб қолди.
– Бошқача йўл борми?
– Йўл топамиз. Энди ярим йил тунукачиликка ўқийсан, – деб кулди.
Тунукачиликка ўқишдан бошқа вазифам ҳам бор эди. Гайдаржи Саратов университетининг тарих факультетида сиртдан ўқир экан. Энди унинг ёзма назорат ишларини ёзиб бериш билан банд бўлдим.
Имтиҳонлар тугагач, декабрь ойида мен билан бирга келган йигитлар тарқаб кетишди. Мингдан ошиқ йигитлар орасидан мен, санинструктор Миртўла, чирчиқлик футболчи Аяпов ва ошпаз Атҳамгина қолдик. Курсантлар кетгач, барча ишлар, хусусан, посбонлик-қоровуллик ҳам сержантлар зиммасида қолди. Мен ҳам уларнинг сафига қўшилдим. Биринчи куни мени ошхонага, идиш-товоқ ювишга қўйишиб, масхара қилиб кулишди. Бу билан мени камситишмоқчи эди. Уларнинг назарида, олий маълумотли журналистнинг идиш-товоқ ювиши хорланиш билан баробар эди. Агар мингта аскарнинг идиш-товоғини ювганимда чарчаб, адабимни ердим. Мен эсам бу вазифани қувонч билан қарши олдим. Чунки олтмиш-етмишта алюмин коса ювиш иш эмасди. Кечки овқатдан кейин ярим соатга қолмай вазифамни бажариб, кино кўриш учун клубга кирдим.
– Ишингни қилмайсанми, нега бу ерга кирдинг? – дейишди сержантлар.
– Ишим – беш. Ҳаммаёқни чиннидай қилиб тозалаб қўйдим, – дедим.
Шундагина улар янглишишганини англашди. “Кейинги сафар Хабиловни учинчи постга, қоровулликка (яъни чўчқахонага) қўямиз”, деб аҳд қилишди. Лекин ниятга етмадилар, эртасига офицерлар ва ўн беш сержантга қўшилиб, Липецк шаҳрига жўнаб кетдим. Миртўла врач сифатида борди. Сафар ҳаражатларига пул беришган эди, “пулни кўп ишлатиб қўйманг”, – деб уни огоҳлантириб қўйдим. Липецк вилоят ҳарбий комиссариатининг тўпланиш манзилига жойлашдик. Катта-катта хоналарга чала рандаланган тахтадан икки қаватли сўрилар қурилган. Офицерлар шаҳар меҳмонхонасига жойлашишди, биз кўрпа-тўшаксиз шу “қаср”га эга бўлдик. Уч кунга етадиган қилиб “сухой паёк” (нон, колбаса, консерва) беришди. Чой сўрашган эди, сув жилдираб оқиб турган кранни кўрсатишди. Шунга ҳам шукур қилдик. Қисм командири интизом ҳақида гапириб, ташқарига чиқиш қатъиян ман этилганини такрор ва такрор таъкидлагач, старшинани раҳбар этиб тайинлаб, ўзи офицерларни бошлаб шаҳарга кетди. Оқшом тушмай сержантлар ғимирлаб қолишди. Интизомни назорат қиладиган старшина бошчилигида девор ошилди. Уларга эргашмасак, ёмонотлиққа, аниқроғи, уларнинг назарида хоинга айланиб қолишимиз мумкин эди. Шаҳар боғи узоқ эмас экан, ўша ерни айландик. Сержантлар дўконга кириб чиқиб, пана жойда СКАЧАТЬ