Мавлоно. Ўндер Меҳмет
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 4

Название: Мавлоно

Автор: Ўндер Меҳмет

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5986-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ кўкка бўй чўзиб турган миноралари ортда қолиб, карвон жанубга томон йўл олади.

      Бу шундай бир карвон эдики, унда олтин, кумуш ёхуд Ҳинд дурлари-ю Чин ипаги каби дунё бойликлари эмас, балки олам-олам китоблар ортилган бўлиб, муҳофизи Тангри, қиличи иймон, раҳнамоси илм эди. Карвон тоғлар, қирлар оша илгарилаб бормоқда эди.

      Баҳо Валад Балхдан чиқиб кетаркан, ушбу оқ соқолли, нуроний юзли кексанинг этагига ёпишиб қўлларидан ўпаётган, хайр ва дуосини ниёз этаётган оломонга қарата айтган сўнгги сўзи шундай бўлганди:

      – Мен энди кетмоқдаман. Менинг ортимдан дунёга тариқдек сочилган мўғул аскарлари Хуросон ўлкасини забт этажак, Балх аҳолисига, минг афсуским, ўлимнинг аччиқ шарбатини тоттиражак…

      Дарҳақиқат, Баҳо Валаднинг Балхдан бу кўчишидан озгина ўтмай, 1214 йилда Балх Чингизхоннинг ёвуз қўшини томонидан қамал қилиниб, шаҳар талон-торож этилди, ўт қўйилди, бегуноҳ халқи шафқатсизларча қиличдан ўтказилди…

      Баҳо Валад бу таҳликани олдиндан билган, эндиликда ўз фикрларини халққа бемалол айта оладиган, хавотирсиз бир макон изламоқда эди.

      Карвон узоқ йўл юриб, қаерда қўним топса, ўша ернинг диний ва дунёвий буюклари пешвоз чиқиб, Баҳо Валад ва шерикларини уйларига, саройларига таклиф этмоқда эдилар. Бироқ Баҳо Валад ўзига кўрсатилган бундай чексиз ҳурмат ва самимиятга миннатдорчилик билдирган ҳолда мадрасадан бошқа бирор ерга қўнмай бормоқда эди.

      Бу йўлнинг сўнги қаерга бораркин? Карвондагилар ҳеч нарса сўрамас, таваккал қилиб, Баҳо Валад ишорат қилган манзилларга талпинмоқда эди. Илк катта манзил Нишопур бўлди.

      Ўз даврининг илғор илм ва маданият маркази ҳисобланган Нишопурда буюк мутасаввуф Фаридиддин Аттор яшарди.

      Буюк донишманд Фаридиддин Аттор Баҳоуддин Валадни кутмоқда, Султон ул-уламо қайси шаҳарга етиб бормасин, Аттор бундан хабардор эди. Ниҳоят, Нишопурда икки Ислом қутби бир-бирлари билан қучоқлашиб кўришдилар. Бир неча кун давомида узоқ-узоқ суҳбатга машғул бўлдилар. Ҳикмат инжулари сочилган ушбу илмий суҳбатларда ўн тўрт ёшли Жалолиддин ҳам қатнашмоқда эди. Бир суҳбат асносида Шайх Аттор Баҳо Валадга:

      – Ўйлайманки, сизнинг бу ўғлингиз яқин замонда олам ичра ошуфта кўнгилларга оташ солгай, – дейди.

      Шайх Фаридиддин Аттор ҳали ўспирин, бироқ ёшига қараганда анча етук Жалолиддинни тақдирлаб, айни кунларда ёзган “Асрорнома” асарининг бир нусхасини унга совға қилади.

      Кейинчалик Мавлоно Жалолиддин ўзининг машҳур “Маснавийи маънавий” асарида ушбу асардан кенг фойдаланиб, ўрни келганда Шайх Атторни бот-бот алқаб ўтади.

      Нишопурда неча кун қолганлари маълум эмас, бироқ кўп ўтмай, карвон яна йўлга тушди. Шайх Аттор ёшли кўзлар билан карвонни кузатаркан, отасининг ортидан юрган Мавлонога ишора қилиб:

      – Во ҳайрато! Бир ирмоқ улкан бир уммонни эргаштириб бормоқда! – дейди.

      Бу сўзлар замирида СКАЧАТЬ