Мавлоно. Ўндер Меҳмет
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 2

Название: Мавлоно

Автор: Ўндер Меҳмет

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5986-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ ёд олинар, қоғозга битилиб, қўлма-қўл бўлиб кетарди. Бир бор тинглаган кимса ойлар давомида унинг таъсирида юрарди. Хуллас, унинг нуфузи ҳатто шайхларни ҳам қизғантирадиган даражада тобора ортиб бормоқда эди.

      Шунга қарамай, у тавозе билан Ҳаққа қуллик қилар, инсонларни Ҳақ ва ҳақиқат йўли: тўғрилик, яхшиликка бошларди. Халқ кўрсатган ҳурмат ва эътиборни яна халқнинг ўзига қайтарарди.

      Балх шаҳрининг ҳатиб ўғиллари уруғига мансуб, етти авлоди олим, ўзи, сўзи тўғри ушбу таниқли олимга Ҳусайн Ҳатибий ўғли Баҳоуддин Валад дер эдилар. Баъзи манбаларда унинг онаси хоразмшоҳлар хонадонига мансуб, яъни Султон Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизи бўлгани қайд этилади.

      Баҳоуддин Валад отаси Ҳусайн Жалолиддин Ҳатибийдан жуда эрта айрилиб, ниҳоятда маданиятли аёл ҳисобланган онасининг қўли остида таҳсил ва тарбия олади. У ҳали ёш бўлишига қарамай, кучли ҳофизаси, ноёб истеъдоди ва заковати туфайли Балхдаги нуфузли мадрасалардан бирида мударрисликка тайинланиб, тасаввуф йўлида юксак мартабаларга эришади. Ушбу ёш олимдан файз олиш учун мамлакатнинг турли шаҳар ва қишлоқларидан оқиб келган муриду талабаларнинг ҳад-ҳисоби йўқ эди. Унинг аждодлари дин йўлида саъй-ҳаракат кўрсатиб, охират салтанатига эришган зотлар эди. Энди у ҳам айни шу йўлдан юриб, инсонларга маънавий олам эҳсонларини сочмоқда эди.

      Илми ва кароматига биноан ўз пайтида унга “Султон ул-уламо” – Олимлар султони деган ном берилган эди. Бу унвоннинг берилиши манбаларимизда шундай қайд этилади: бир кеча Балхнинг таниқли уч юз олими бир хил туш кўради. Саҳрода қурилган каттагина чодир ичида Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) саҳобалари билан ўтирган бир пайтда балхлик Баҳо Валад одоб ва ҳурмат билан салом бериб чодирга киради. Шунда пайғамбаримиз Баҳо Валадга илтифот кўрсатиб, унга ўнг томонларидан жой берадилар ва у ерда ҳозир бўлган муфтию имомларга қарата:

      – Бугундан эътиборан Баҳо Валадга Султон ул-уламо дея хитоб қилинглар! – деб буюрадилар. Тонг отгач, айни тушни кўрган олимлар тўғри Баҳо Валаднинг мадрасасига йўл олишади. Улар ҳали оғиз очмасданоқ, Баҳо Валад уларнинг кўрган тушларини миридан сиригача айтиб беради. Олимлар:

      – Оллоҳ ва Расулуллоҳ шоҳиддир, биз ҳам шоҳидмизки, сен Султон ул-уламосан, бугундан эътиборан худди шу ном билан танилгайсан, – деб айтишади.

      Шундай қилиб, у халқ орасида Султон ул-уламо сифати билан кенг танила бошлайди. Дастлаб Фахриддин Розий каби уни хушламаган, шуҳратини қизғанган баъзи олимларнинг эътирозига қарамай, бу унвон абадиятга қадар унинг номи сифатида яшаб қолади.

      Баҳо Валад вояга етгач, Балх амири Рукниддиннинг қизи Мўминага уйланади. Бир йил ўтиб, уларнинг оиласида фарзанд дунёга келади. Баҳо Валад болага Аълоиддин Муҳаммад дея исм қўяди. Сўнгра иккинчи фарзанд туғилади. Юзида илоҳий нур порлаган ушбу ўғлига отанинг меҳри бўлакча эди. Эндигина туғилган чақалоқни Мўминанинг қучоғидан олган Султон ул-уламо:

      – Муборак СКАЧАТЬ