Мавлоно. Ўндер Меҳмет
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно - Ўндер Меҳмет страница 3

Название: Мавлоно

Автор: Ўндер Меҳмет

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5986-4-5

isbn:

СКАЧАТЬ қаттиқ тегиб, улар халқнинг олдида шафқатсиз танқид остида қолмоқда эдилар. Қолаверса, айни кунларда сўфийлар билан файласуфлар ўртасида дунёқараш борасида анчагина зиддият пайдо бўлганди. Балхнинг Фахриддин Розий ва Султон Муҳаммад Такиш Хоразмшоҳ каби баъзи етакчи файласуфлари юнон фалсафасига асосланган ҳолда, ақлга таянадиган идрок таъсири остида эдилар. Сўфийлар эса ҳақиқатга фақатгина илоҳий жазава билан эришиш мумкинлигини, яъни руҳ риёзат воситасида покланиши, нафс ўлдирилиши лозимлигини илгари сурмоқда эдилар.

      Бу икки фарқли идрок, табиийки, Баҳо Валад билан Фахриддин Розийни ўзаро рақибга айлантирганди. Фурсат топилди дегунча, улар бир-бирларига тиғдек ботгувчи сўзлар айтиб қолардилар. Бир ваъзида Баҳо Валад тағин жўшиб бундай дейди:

      – Эй Фахри Розий! Эй Хоразмшоҳ! Эй уларнинг тарафдорлари! Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатингизни ўйлаб, қалб ва илоҳий кашфни бир чеккага сурган, зулматда қолган кишиларсиз. Ортидан елиб-югурган хом хаёлларингиз сизни нафснинг қулига айлантирган. Қалб кўзингиз ёпиқ бўлгани сабабли ҳақиқатни кўра олмайсиз. Шунинг учундирки, васваса ва бўш хаёлларингиз бирла ўзингизга ҳамда бошқаларга зиён қилмоқдасиз…

      Бу беаёв сўзлар дарҳол бутун Балхга тарқалиб, саройга етиб боради. Фахриддин Розий ва яқинлари Султонга шундай арз қилишади:

      – Баҳо Валад Балх халқини бутунлай ўзига тобе қилди. Бизга ва сизга сира назар-эътибор бермаганидек, очиқдан-очиқ ёмонлашга тушди. Қўрқамизки, бир кун салтанат тахтига ҳам қасд қилгай. Чора кўрмоқ лозим…

      Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ бу сўзларни эшитиб, ниҳоятда мутаассир бўлди. Унинг Баҳо Валадга нисбатан жуда катта ҳурмати бор эди. Гарчи Баҳо Валаднинг салтанат тахтига кўз тикиш нияти йўқлигини билса-да, бироқ кўнглига қўл солиб кўришни маъқул топди ва содиқ одами орқали унга шундай хабар йўллади:

      – Шайхимиз агар Балх ўлкасини қабул қилсалар, бугундан эътиборан подшоҳлик ҳам, ўлкалару аскарлар ҳам У кишиники бўлгай. Менга эса бошқа бир ўлкага кетишга рухсат бергайлар. Чунки бир ўлкада икки подшоҳ бўлиши жоиз эмас.

      Ушбу таклифга Баҳо Валад шундай жавоб қайтаради:

      – Балх Султонига салом айтинг. Бу дунёнинг фоний ўлкалари, аскарлари, хазиналари, тахтлари подшоҳларга ярашгай. Биз дарвешмиз, бизга мамлакат ва салтанат муносиб эмас. Биз кўнгил хушлиги ила сафар қилайлик-да, Султон ўз яқинлари ва дўстлари бирла юзма-юз қолсин.

      Дарҳақиқат, айни дамларда Чингизхон бошчилигидаги мўғул қўшинлари Балх чегараларига қадар етиб келиб, ишғол этган ҳар бир ўлкани шафқатсизларча талон-торож қилмоқда ҳамда ёқиб, кулини кўкка совурмоқда эди.

      Мисли кўрилмаган бундай ёвузликларнинг даҳшатли аччиқ хабарлари етиб келган сари Хуросон ўлкаларида ҳузур-ҳаловат йўқолиб, умидсиз халқ тўда-тўда бўлиб, ғарб мамлакатлари: Эрон, Ироқ ҳамда “Диёри Рум” деб аталган Онадўлига кўча бошлаган эди. Баҳо Валад, бир томондан, мамлакатда ҳукм сурган ушбу нотинч вазият тақозоси, иккинчи томондан, Хоразмшоҳлар саройида кейинги пайтларда унинг СКАЧАТЬ