Название: Самарадорликнинг 21 йўли
Автор: Брайан Трейси
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-162-7
isbn:
Сўнг ҳар ой охирида келаси ой бажаражак ишларингизнинг ойлик рўйхатини тузиб чиқишингиз керак. Бу рўйхат асосий рўйхатдан олинган бандларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Ундан сўнг, бутун ҳафта учун рўйхатни тузишингиз керак. Айни ҳафтадаги иш жараёнида кейинги ҳафта учун рўйхат тузилаётган бўлиши зарур.
Вақтни шу тарзда мунтазам режалаш сиз учун жуда фойдали бўлиши мумкин. Ҳар ҳафта сўнгида бир-икки соат ажратиб, келаси ҳафта режасини тузиш иш самарадорлигини тубдан ошириши ва турмушни бутунлай ўзгартириб юборишини менга кўпчилик таъкидлаган. Бу услуб сизга ҳам асқатади деб ўйлайман.
Ва ниҳоят, ойлик ва ҳафталик рўйхатингиздаги бандларни кунлик рўйхатингизга кўчирасиз. Улар ўша кунда амалга оширмоқчи бўлган муайян вазифаларингиз саналади.
Кунлик иш давомида охирига етказган вазифангизни белгилаб боринг. Бу сизга бажарган ишларингизни умумий ҳолатда кўрсатиб туради. У сизда муваффақият ва олдинга интилишга рағбат пайдо қилади. Рўйхатда белгиланган вазифаларингиз бажарилаётганини кўриш сизни руҳлантиради ва сизга куч бағишлайди. У ўзингизга бераётган баҳонгиз ҳамда ҳурматингизни оширади. Барқарор, сезиларли ўсиб бориш олға силжишингизга ва ортга суришни бартараф этишингизга ёрдам беради.
Лойиҳа тузиш
Агар сизда тайинли бир лойиҳа бўлса, уни тўкис якунига етказиш учун унда кўзда тутилган барча босқичлар рўйхатини тузиб чиқинг. Лойиҳада белгиланган вазифаларни муҳимлигига кўра кетма-кетликда ёзинг. Уни қоғоз ёки компьютер экранида шундай жойлаштирингки, ҳар бир босқич ёки вазифа аниқ кўриниб турсин. Сўнг вазифаларни битталаб бажаришга киришинг. Шу услуб билан талайгина ишни уддалаганингизни кўриб ҳайратда қоласиз.
Рўйхат бўйича ишлаганингиз сари, ўзингизни янада маҳсулдор ва тетик ҳис қиласиз. Ҳаётингиз тизгинини қўлга оласиз. Бу сизни табиий равишда яна-да кўпроқ ишларни бажаришга ундайди. Сиз ишга яна-да яхшироқ ва ижодий ёндаша бошлайсиз. Шу билан бирга, тезроқ ишлашга имкон берувчи тушунчани чуқурроқ англаб етасиз.
Рўйхатдан оғишмай ишласангиз, сусткашликни бартараф этишга қодир ижобий интилиш ҳиссини шакллантирасиз. Бу ҳиссиёт сизга куч бахш этади ва кун давомида сураътни бўшаштирмасликка ёрдам беради.
Шахсий самарадорликнинг энг қимматли қоидаларидан бири 10/90 тамойилидир. Қоидага биноан, агар бирор ишга қўл уришдан олдин режа тузиш ва лойиҳалашга 10 фоиз вақт сарфласангиз, бу бошланган ишни ниҳоясига етказишда 90 фоиз роль ўйнайди. Буни исботлаш учун мазкур қоидага амал қилишнинг ўзи кифоя.
Ҳар бир кунни олдиндан режаласангиз, вазифани бошлаш ва давом эттириш СКАЧАТЬ