Самарадорликнинг 21 йўли. Брайан Трейси
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Самарадорликнинг 21 йўли - Брайан Трейси страница 2

Название: Самарадорликнинг 21 йўли

Автор: Брайан Трейси

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-162-7

isbn:

СКАЧАТЬ мумкин. Ҳаммаси жам бўлиб, ушбу йигирма бир ғоя шахсий самарадорлик усулларини ташкил этади. Сиз улардан исталган пайт, ўзингизга қулай тартибда фойдаланишингиз мумкин.

      Муваффақият калити ҳаракатдадир. Ушбу тамойиллар иш жараёни ва унинг самарасини тез ва башорат қилса бўладиган даражада яхшилайди. Уларни қанчалик тез ўрганиб, амал қилсангиз, карьерангиз шунчалик тез олға силжийди. Бу кафолатланган!

      Қандай қилиб “қурбақани паққос тушириш”ни ўрганганингиздан сўнг эришишингиз мумкин бўлган нарсаларнинг поёни бўлмай қолади.

      Брайан Трейси

      Кириш

      Ҳозир айни фурсати. Мақсадларингизга эришиш учун бугунгидек имкониятлар бўлмаган. Сиз аслида имкониятлар ичида сузиб юрибсиз. Балки бундай фурсат инсоният тарихининг ҳеч бир палласида кузатилмагандир. Дангал айтганда, қилишингиз мумкин бўлган яхши ишлар шунчалик кўпки, улардан қай бирини танлашингиз ҳаётда эришажак ютуқларингиз омили бўлиши мумкин.

      Агар бугунги аксарият одамларга ўхшаб йўл тутсангиз, ишингиз кўплиги, вақтингиз озлиги сабабли ташвишга кўмилиб қоласиз. Буларнинг ҳаммасига улгуришга уринганингиз сари янги мажбурият ва юмушлар денгиз тўлқини каби шитоб босиб келаверади. Шу боис, режалаган ишларингизнинг ҳаммасини бажара олмайсиз. Уларни ҳаммасига улгуриш имкони бўлмайди. Юмуш ва мажбуриятларингизнинг баъзилари, эҳтимол кўпчилиги, бажарилмай қолиб кетаверади.

      Тўғри танловга эҳтиёж

      Бугунги кунда муҳим ишни номуҳимдан ажрата олиш, уни тез ва сифатли бажара олиш бошқа кўникмаларга қараганда муваффақиятингизда кўпроқ асқатиши мумкин.

      Аниқ, устувор мақсадларни қўя билган ва энг муҳим ишларни вақтида охирига етказа оладиган одам сўзамол, ажойиб режалар тузадиган, лекин жуда оз ишга улгурадиган ақлли одамдан кўра кўпроғига эришади.

      Қурбақалар ҳақидаги ҳақиқат

      Марк Твен айтган эди: “Тонгда уйқудан туриб илк қиладиган ишинг тирик қурбақани тановул қилиш бўлса, буни ўша кунни кун давомида содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон вазият эканлигидан мамнун бўлиб ўтказишинг мумкин.”

      “Қурбақангиз” сизнинг энг оғир, энг муҳим юмушингиз ҳисобланади. Агар бирор чорасини кўрмасангиз уни кейинга қолдириш эҳтимолингиз жуда юқори. Ана шу вазифа ҳаётингиз ва ютуқларингизга энг катта ижобий таъсир кўрсатувчи омил ҳамдир.

      Қурбақани тановул қилишнинг биринчи қоидаси: “Агар бир вақтда икки қурбақани паққос туширишга тўғри келиб қолса, биринчи бўлиб энг хунугидан бошланг.”

      Бошқача қилиб айтганда, агар олдингизда икки муҳим вазифа турган бўлса, энг оғир, қийин ва энг муҳимини биринчи бўлиб бажаринг. Ишни дарҳол бошлашга ва бошқа ишга кўчишдан аввал уни охирига етказиб қўйишга ўзингизни одатлантиринг.

      Буни бир синов тариқасида қабул қилинг. Аввал осон ишни қилишга бўлган иштиёқингизни жиловланг. Агар барча юмушларингизни якунига етказмоқчи бўлсангиз, СКАЧАТЬ