Название: Самарадорликнинг 21 йўли
Автор: Брайан Трейси
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-162-7
isbn:
Мақсадлар муваффақият учун ёқилғи демакдир. Улар нақадар улкан ва равшан бўлса, уларга етишишдан шу қадар завқланасиз. Мақсадлар ҳақида қанчалик кўп ўйласангиз, уларни амалга ошириш йўлида сиздаги хоҳиш ва ички туртки шунчалик қудратли бўлади.
Мақсадларингиз ҳақида мулоҳаза қилинг ва ҳар куни уларни қайта кўриб чиқинг. Ҳар тонгни қарши олганингизда, айни пайтдаги энг зарур мақсадингизга яқинлаштирадиган муҳим вазифа устида ишлашга бел боғланг.
Ушбу қурбақани паққос туширинг!
1. Ҳозироқ бир варақ тоза қоғоз олинг ва келгуси йил учун ўнта мақсадингиз рўйхатини тузинг. Худди бир йил ўтиб кетгандек ва бу мақсадлар амалга ошгандек ёзинг. Улар шу заҳотиёқ шуурингиздан жой олиши учун ҳозирги замон феълидан, ижобий ва ўзингизга алоқадор вазиятлардан фойдаланинг. Масалан, шундай ёзишингиз мумкин: “Мен ҳар йили х (шунча) доллар миқдорида пул ишлаб топаман” ёки “Менинг оғирлигим х (шунча) килограмм” ёки “Мен шундай машинада юраман”
2. Рўйхатингизни яна бир бор кўздан кечиринг ва шундай мақсадни танлангки, агар унга эришсангиз, бу ҳаётингизга жуда катта ижобий таъсир кўрсата олсин. У қандай мақсад бўлишидан қатъи назар алоҳида қоғозга ёзинг, унга муддат белгиланг, режа тузинг, режа бўйича ишланг ва ҳар куни сизни мақсадингиз томон яқинлаштирадиган нимадир амалга оширинг. Шу машқнинг ўзи ҳам ҳаётингизни ўзгартиришга қодир!
2-БОБ
Ҳар кунни аввалдан режаланг
Келажакни режалаш уни ҳозирга кўчириш демак. Зеро, ҳозирнинг ўзида уни ўзгартириш мумкин.
Алан Лакеин
Эски бир саволни эшитган бўлсангиз керак: “Филни қандай қилиб еб битириш мумкин?”
Жавоб: “Навбатма-навбат бир тишламдан”
Самарадорлигингизни ошириш ва вазифаларни ортга сурмаслик учун энг кучли восита сизнинг фикрлаш, режалаштириш ва қарор қабул қилиш қобилиятингиз, сизнинг онгингиздир. Мақсадларингизни белгилаш, режалар тузиш ва уларга амал қилиш қобилиятингиз сизнинг ҳаёт тарзингизни белгилайди. Айнан фикрлаш ва режалаштириш қобилияти сизнинг руҳий қувватингизни қўзғатиб юборади. У яратувчанлик қобилиятингизни уйғотиб, руҳий ва жисмоний қувватингизни оширади.
Алекс Маккензи ёзганидек: “Режасиз ҳаракат барча муваффақиятсизликнинг сабабидир.”
Ишга киришишдан аввал яхши режалар туза олишингиз сизнинг умумий маҳоратингиз ўлчовидир. Режангиз қанчалик пухта бўлса, ортга суришни бартараф қилиш, ишга киришиш ва “қурбақангизни” паққос тушириб, яна давом этиш шунчалик осон бўлади.
Сарфлаган энергиянгиздан оладиган улушингизни кўпайтиринг
Ишдаги энг катта мақсадларингиздан бири сарфлаган ақлий, СКАЧАТЬ