Название: Намоз ўқишни биласизми?
Автор: Камолиддин Мухторов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-972-9
isbn:
ТАЯММУМ НИМА?
Савол: Таяммум қачон қилинади?
Жавоб: «Таяммум» деган сўз, «қасд қилиш» деган маънони англатади. Таяммум қилишнинг бир қанча шартлари бор. Мисол учун, намоз вақти кириб қолди. Яқин атрофда сув йўқ. Уламоларимиз айтадиларки, сув 1 мил узоқликда бўлса, 1 мил эса 1848 метрни ташкил қилади.
Бундан ташқари:
– оғир касал бўлса;
– совуқда қолиб кетган бўлса;
– душман хавфи бўлса;
– ийд ёки жаноза намози ўтиб кетиш хавфи бўлса, таҳорат ўрнига таяммум қилинади.
Савол: Таяммум масаласида қандай далиллар бор?
Жавоб: Аллоҳ таоло “Нисо” сурасининг 43-оятида шундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Токи гапираётган гапингизни (ўзингиз) биладиган бўлгунингизгача, маст ҳолларингизда намозга яқинлашмангиз!* Яна жунуб (нопок) ҳолларингизда ҳам, то покланмагунча (намозга яқинлашмангиз). Магар сафарда бўлсангиз (бу мустаснодир). Борди-ю, бетоб ё сафарда бўлсангиз, ёки сизлардан бирортангиз ҳожатхонадан чиққан бўлса, ёхуд хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангиз-у, (ғусл қилишга) сув топа олмасангиз, покиза ер (тупроқ, тош, қум, чанг кабилар) билан таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлларингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва кечирувчидир».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у Зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байда ёки Зотул Жайшда эканимизда мунчоғим узилиб кетди. Уни ахтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб қолдилар. У киши билан бирга одамлар ҳам туриб қолишди. Уларнинг сувлари йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб: «Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», – дедилар.
Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб, ухлаб қолган эдилар. Бас, у (Абу Бакр) менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, уларнинг сувлари ҳам йўқ»,– деди.
Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейишини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга турта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганлари учун мен қимирлай олмасдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолдилар. Бас, шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди: «Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар» (Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган).
Савол: Таяммум қай тартибда адо этилади?
Жавоб: Аввало, ният қилинади. Таяммум қилишда таҳорат билан ғуслни қўшиб ният қилиш ҳам мумкин. Тартиби эса қуйидагича:
1. Ният.
2. Кафтларни тоза ер жинсига: тупроқ, тош ва шунга ўхшаган нарсаларга бармоқлар озгина очиқ ҳолатда бир урилиб, юзга масҳ тортилади. Масҳ шундай бўлиши керакки, таҳорат СКАЧАТЬ