Намоз ўқишни биласизми?. Камолиддин Мухторов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Намоз ўқишни биласизми? - Камолиддин Мухторов страница 4

Название: Намоз ўқишни биласизми?

Автор: Камолиддин Мухторов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-972-9

isbn:

СКАЧАТЬ олиш ва ҳоказо.

      Савол: Таҳорат қандай ҳолларда бузилади?

      Жавоб: Инсон танасидан чиқадиган ҳар қандай нарса таҳоратни бузади. Хусусан, орқа ва олд аъзолардан чиққан ел, бавл, нажосат, маний ва шунга ўхшаган нарсалар таҳоратни синдиради.

      Шунингдек, танадан оқиб, ёйилиб чиққан қон ҳам, йиринг ҳам таҳоратни бузади. Инсоннинг оғзи тўлиб қайт қилиши ҳам таҳоратни синдиради. Ухлаш, маст бўлиш, ҳушдан кетиш, намозда қаҳ-қаҳ отиб кулиш сингари амалларда ҳам таҳорат бузилади.

      Савол: Намоздан ташқарида қаҳ-қаҳ отиб кулиш ҳам таҳоратни бузадими?

      Жавоб: Йўқ, намоздан ташқари ҳолатларда кулишлик билан таҳорат бузилмайди.

      Савол: Нега намоз бузилади?

      Жавоб: Аввало, шуни айтиш керакки, намоз ўқиётганда бошқалар эшитадиган даражада кулса, у одамнинг таҳорати бузилади. Сабаби, бу одам ибодатда – Аллоҳнинг ҳузурида туриб, нималарнидир эслаб, куляпти. Бу эса ибодатга бепарволикдан юзага келади. Ана шу бепарволикка жазо, танбеҳ бўлишлиги учун у бошқатдан таҳорат олиши керак бўлади.

      1-расм. Ният қилинади ва “Бисмиллоҳ” билан қўллар бўғимларга қўшиб уч марта яхшилаб ювилади.

      2-расм. Оғизга сув олиб, уч марта ғарғара қилиб, чайилади.

      3-расм. Бурунга сув тортилиб, уч марта чайилади.

      4-расм. Юз ияк ва пешона қўшилган ҳолда уч марта ювилади.

      5–6-расмлар. Қўллар тирсаклари билан қўшилган ҳолда аввал ўнг қўл, сўнгра чап қўл уч мартадан ювилади.

      7–8-расмлар. Қўллар ҳўлланиб, бошнинг тўртдан бир қисмига, сўнгра қулоққа ва бўйинга масҳ тортилади.

      9–10-расмлар. Аввал ўнг, сўнгра чап оёқ тўпиқлари билан қўшилиб уч мартадан ювилади.

      12-расм. Таҳорат олаётган киши маҳси кийган бўлса, қўллар ҳўлланиб, ўнг оёққа ўнг қўлда, чап оёққа чап қўлда масҳ тортилади.

      ҒУСЛ НИМА?

      Савол: Қачон ғусл қилинади?

      Жавоб: Инсон ғусл қилиш шарт бўладиган ҳолатлар мавжуд. Жумладан, эр-хотин жинсий яқинлик қилганида, аёллар ҳайз ва нифос ҳолатидан фориғ бўлганида, уйқуда эҳтилом бўлиб қолинганида ғусл қилиш фарз бўлади. Жума ва ҳайит намозларига ғусл билан бориш эса суннат амал ҳисобланади. Шунингдек, ҳаж ёки умрада эҳром боғлаш учун, Арафот майдонида туриш учун ҳам ғусл қилиш суннатдир. Динимизда эъзозланадиган баъзи кунларда, кечаларда, Мино водийсига чиққанда, тавба қилганда, ғайридин кишининг мусулмон бўлганида ёки сафардан қайтганда ғусл қилиш мустаҳаб саналади.

      Савол: Ғусл қай тариқа адо этилади?

      Жавоб: Ғусл – аъзойи баданга сув еткизиш. Танадаги бирор жойга сув етмай қолса, киши жунуб СКАЧАТЬ