Намоз ўқишни биласизми?. Камолиддин Мухторов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Намоз ўқишни биласизми? - Камолиддин Мухторов страница 3

Название: Намоз ўқишни биласизми?

Автор: Камолиддин Мухторов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-972-9

isbn:

СКАЧАТЬ “истибро” дейдилар. Истибро нима?

      Жавоб: “Истибро” – покланиш. Сийдикдан сақланиш учун истибро қилинади, сийдик йўллари покланади.

      Савол: Истибро қандай қилинади?

      Жавоб: Истинжодан кейин пешобнинг сўнгги томчилари ҳам қолмагунча тозаланиши керак. Пешоб йўллари бутунлай тозаланиши учун эса бир неча қадам юриш, сакраш, оёқларни чалиштириш сингари ҳаракатлар амалга оширилади. Мана шу истибро! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Сийдикдан сақланинглар, зеро, қабр азобининг кўпчилиги ундандир”.

      Савол: Истиброни аёллар ҳам қиладиларми?

      Жавоб: Йўқ, аёллар истибро қилишмайди. Қазои ҳожатдан кейин бир оз кутиб, кейин истинжо қиладилар.

      Савол: Энди бевосита таҳорат масаласига ўтсак бўлади. Хўш, таҳорат нима?

      Жавоб: “Таҳорат” сўзи арабча бўлиб, “тозалик”, “поклик” деган маъноларни билдиради.

      Намоз ўқимоқчи бўлган киши, аввало, таҳорат қилиб, покланиб олади. Таҳоратсиз ўқилган намоз ибодат ҳисобланмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Моида” сураси 6-оятида шундай марҳамат қилади:

      Маъноси: “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар. Агар жунуб бўлсаларингиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсаларингиз ёхуд бирорталарингиз таҳоратхонадан келса, ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, бас, покиза тупроқ ила таяммум қилинглар. Ундан юзингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамас. Аммо сизларни поклашни ва сизларга ўз неъматини батамом қилиб беришни истайдир. Шоядки шукр қилсангизлар”.

      Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир муборак ҳадисларида айтадилар: “Кимки таҳоратини мукаммал адо қилса, унинг гуноҳлари баданидан оқиб чиқиб кетади” (Муслим ривояти).

      Савол: Таҳоратнинг фарзлари нечта?

      Жавоб: Ҳанафий мазҳабига кўра таҳоратнинг фарзи 4 та:

      1. Юзни тўла ювиш.

      2. Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювиш.

      3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.

      4. Оёқларни тўпиғи билан қўшиб ювиш.

      Савол: Таҳоратнинг суннатлари қайсилар?

      Жавоб: Таҳоратнинг суннатлари ҳақида фиқҳга оид китобларда бир қанча амаллар санаб ўтилади. Биз қуйида ана шу амалларнинг энг муҳимларини мисол тариқасида санаб ўтамиз:

      1. Ният.

      2. Таҳоратни “Бисмиллoҳ…” билан бошламоқ.

      3. Қўлларни банди билан ювмоқ.

      4. Ғарғара қилмоқ.

      5. Бурунни чаймоқ.

      6. Аъзоларни уч мартадан ювмоқ.

      7. Соқол остига сув етказиш.

      8. Бармоқлар орасига ҳилол қилмоқ. Яъни, оёқ-қўлларнинг панжалари орасига бармоқлар билан сув етказмоқ.

      9. Бошга масҳ тортилгач, қулоққа ҳам масҳ тортиб СКАЧАТЬ