МЕН БОРМАН, ҲАЁТ. Г. Жамилова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МЕН БОРМАН, ҲАЁТ - Г. Жамилова страница 2

Название: МЕН БОРМАН, ҲАЁТ

Автор: Г. Жамилова

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-977-4

isbn:

СКАЧАТЬ мен бу сўзлар мазмунини тушуниб етдим. Катта давраларга кириб бориб, ўзидан кўра ўткирроқ сўзлайдиганлар суҳбатини тинглаган одам ҳаёт моҳиятини анча илгарироқ фаҳмлар экан.

      Чуқур фикрли, ўткир сўз айтгувчи одам аслида журъатли бўлади. Бундай кишининг журъати юрагингга ўт ёқади, вужудингни ич-ичида мудраб ётган кучни беихтиёр туртиб юборади ва ҳис-ҳаяжонларинг, орзуларинг бирданига улғайиб кетгандек туюлади.

      Гоҳо шундай аҳволга тушганимда болалик тасаввуримда қолган ўша кекса аёлнинг оддий фалсафаси хаёлимдан ўтади.

      Ўйлайман. Гўёки биз бу дунёга бир-биримизни уйғотиб яшаш учун келгандекмиз. Қалбимизда кечган уйғониш соатлари эса улуғ ишларни бошламоғимиз учун йўлчи юлдуздир.

      ТАДБИРЛИ ЙИГИТ

      (отам айтган ривоят)

      Қадимда уч-тўртта йигит ўзаро баҳслашиб кетибдилар.

      “Кимки подшо билан бир дастурхон атрофида ўтириб чой ичса, ўшанга ярим бойлигимизни берамиз”,– дебдилар.

      Шунда иши юришмай қийналиб юрган косиб йигит ўртага суқилиб кирибди. “Мен шу ишни бажараман”, – дебди.

      Ҳамма унинг гапидан кулиб юборибди. Лекин йигит қўрқмасдан подшо ўтирган кўшк сари борибди, муҳим гапим бор, ўтказиб юборинглар, деб туриб олибди.

      – Нега келдинг? – дебди подшо қовоғини солиб.

      – Сиз жуда доносиз, подшоҳим. Мен сиздан пиёладек келадиган олтин қанчага баҳоланади, деб сўрамоқчийдим.

      Подшо олтинни эшитиб йигитни ёнига чорлабди, кумуш пиёлада чой қуйиб узатибди, сўнг ўша олтинингни кўрсатақол, дебди.

      Йигит эса: “Олтин ҳозирча йўқку-я, лекин топиб олсам, уни қандай баҳолашни билмайман, деб қўрқдим”, – дебди.

      Подшо йигитнинг соддалигидан яйраб кулибди, сўнг завқи келиб кумуш пиёлани унга узатибди, “Мана, ол, олтин топсанг, шунда ўлчарсан”, – дебди.

      Хуллас, косиб бойвачча йигитларнинг ярим бойлигини қўлга киритиб, ўзининг тадбирлилиги билан бойиб кетган экан.

      БОБО ҲАҚ СЎЗНИ АЙТДИ

      Шодиёр бобо доимо болаларни атрофига йиғиб, уларга ривоятлар айтиб берар, ҳар бирини худди фарзандидек суйиб эркалатарди. Лекин безориларини аяб ўтирмасди.

      Айниқса, дарахт шохини синдириб, чумчуқ уясини бузганларни кўрса, қаттиқ койир, “Нега бундай қилдинг, оқибатини ўйламадингми?” деб қулоқларидан чўзарди.

      Бир куни бобони даврадошлари ўртага олишиб:

      – Қачонгача шу болаларга ўралашиб юрасан. Улар бузғунчилик қилса сенга нима? Ҳаммасини ўз ҳолига қўй, ота-оналари тарбиялаб олаверсин?! – дейишибди.

      Бобо анча ўжар эди. Тенгқурларининг гапини индамай эшитиб турибди-да, сўнг бош чайқаб:

      – Болаларни тарбиялаш фақат ота-онанинг иши эмас, бунга барчамиз жавобгармиз, шуни биласизларми? Бугун қушнинг инини уриб туширган, экинни оёғи билан янчиб, мевали дарахтнинг шохини синдирган болани кўриб ҳеч биримиз индамасак, “бу ишинг хато” демасак, бир кун келиб, улар бундан ҳам каттароқ қинғирликларга қўл урмайдими, ахир?! Ўшанда СКАЧАТЬ