Ирода кучи. Келли Макгонигал
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ирода кучи - Келли Макгонигал страница 11

Название: Ирода кучи

Автор: Келли Макгонигал

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-24-123-7

isbn:

СКАЧАТЬ эрталабки душдан олдин. Aгар бунинг иложи бўлмаса, мослашувчан бўлинг – имкони борича медитация қилинг.

      Медитациядаги муваффақиятсизлик ўз-ўзини назорат қилиш учун яхши

      Эндрю ўзини даҳшатли медитация қилаётгандек ҳис қилди. Бу 41 ёшли электротехник инжинер медитациянинг мақсади барча фикрлардан халос бўлиш эканлигига амин эди, шунда мия бўш қолади. Aммо у бутун диққатини нафас олишга қаратгандай бўлса ҳам, хаёлига бегона ўйлар кириб келарди.

      У амалиётдан воз кечишга тайёр эди, чунки ўзи кутгандек тез муваффақиятга эриша олмади ва диққатини тўлиқ тўплай олмагани учун вақтини беҳуда сарфламасликка қарор қилди.

      Aксарият янги бошланувчилар бу хатога йўл қўйишади, лекин аслида медитациядаги "муваффақиятсизликлар" амалиётни самарали қилади. Мен Эндрюга ва тингловчилардаги қолган умидсиз медитаторларга медитация пайтида диққатларини қанчалик муваффақиятли жамлаганларига эмас, балки кейинги кун давомида уларнинг диққат қилишликлари ва қарор қабул қилишлари қандай ўзгарганига эътибор беришларини маслаҳат бердим.

      Эндрю медитация пайтида доимо чалғиган бўлсада, машғулотлардан қочган кунлардан фарқли ўлароқ, машғулотдан сўнг кўпроқ диққатини жамлаганини аниқлади. У оддий ҳаётда медитация пайтида қилган иши етишмаётганини: у қачон мақсаддан четга чиққанини пайқаши (мақсад фақат медитация давомида нафас олиш эди) ва унга қайтиши керак эканлигини тушунди.

      Медитация талаб қилинганда ўзни тутиб туриш ва соғлом овқатга буюртма беришнинг мукаммал усули эди. У аччиқ сўз айтишга тайёр бўлганда ҳам ёрдам берди, лекин у тилини тийиб туриши керак эди. Бу усул у ишга киришиши керак бўлган бир пайтда ишда бўш турганини аниқлаши учун жуда қулай эди. Кун бўйи ўз-ўзини назорат қилиш, у йўлдан озганида тутиб қолди ва уни мақсадига қайтарди. Буни англаган Эндрю, ўн дақиқалик медитация давомида уни бегона нарсалар чалғитганидан энди ташвишланмади.

      Медитациянинг мақсади барча фикрлардан халос бўлиш эмас. Бу сизга қандай қилиб улар ичида адашиб қолмасликни ва мақсадингиз нима эканлигини унутмасликни ўргатади. Aгар медитация пайтида чалғисангиз, ташвишланманг. Фақат яна ва яна нафас олишга қайтинг.

      Хулоса

      Замонавий инсон миясининг тузилиши ҳар биримизга фикрларимиз, ҳис-туйғуларимиз ва ҳаракатларимиз устидан назорат қилиш учун рақобатлашадиган бир нечта шахсиятларни тақдим этди. Ирода кучининг ҳар қандай синови турли хил роллар ўртасидаги жангдир. Юқори "мен" ғалаба қозониши учун ўз-ўзини англаш ва ўзини ўзи бошқариш тизимларини кучайтириш керак. Бунга эришганимизда, биз ўзимизда бундан ҳам қийинроқ нарсалрни қилишимиз учун ирода ва "Мен хоҳлайман" кучини топамиз.

      Бўлим хулосаси

      Aсосий фикр: Ирода кучи учта кучдан иборат: "Мен қиламан", "Мен қилмайман" ва "Мен хоҳлайман" – улар бизга яхшироқ бўлишга ёрдам беради.

      Микроскоп остида

      – Нима СКАЧАТЬ