Название: Иқтисодиёт қандай тузилган
Автор: Ха-Джун Чанг
Издательство: ZABARJAD MEDIA
isbn: 978-9943-8028-1-0
isbn:
Бугунги кунда кўпчилик ишлаб чиқариш компанияларининг эгалари ва менежерлари жисмоний шахслар, яъни корпорациялар эмас. Уларни фақат юридик маънода "шахслар" деб аташ мумкин. Ўз навбатида, улар ўз акцяларини сотиб оладиган ва биргаликда эгалик қиладиган кўплаб одамларга тегишлидир. Аммо акцияларга эгалик сизни классик маънода капиталистга айлантирмайди. Агар сиз Wolkswаgen-нинг 300 миллион акциясидан 300 тасига эгалик қилсангиз, бу сиз заводга, масалан, Волфсбургга, Германияга учиб кетишингиз ва "ўз" заводингиздаги "сизнинг" ишчиларингизни миллиондан бир қисмига уларнинг иш вақтида кўрсатма беришни бошлашингиз мумкин дегани эмас. Корхонага эгалик қилиш ва унинг йирик компанияларда фаолиятини бошқариш ажратилган. Кўпгина йирик корпорацияларда бугунги эгалари улар учун чекланган жавобгарликка эга.
Масъулияти чекланган жамиятларда (МЧЖ) ёки оммавий акциядорлик жамиятларида (ОАЖ), агар ташкилотда бирор нарса нотўғри бўлса, акциядорлар фақат ўз акцияларига қўйилган пулни йўқотадилар ва бу унинг охири бўлади.
Смит даврида кўпчилик бизнес эгалари чексиз жавобгарликка эга эдилар, яъни агар ишлар чаппасига кетса, улар қарзларини тўлаш учун шахсий мулкларини сотишлари керак эди, акс ҳолда улар қамоққа тушишар эди.18 Смит чекланган жавобгарлик тамойилига қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, бундай компанияларни уларга эгалик қилмасдан бошқараётганлар "бошқаларнинг пуллари" билан ўйнашмоқда (бу унинг ибораси, шунингдек, машҳур спектаклнинг номи, кейинроқ 1991-йилда актёр Денни ДеВито иштирок этган фильмнинг номи ), шунинг учун улар бошқарувда бор-йўғини хавф остига қўядиганлар каби ҳушёр бўлмайдилар.
Бундан ташқари, бугунги кунда, мулкчилик шаклидан қатъи назар, компаниялар Смит давридагидан жуда бошқача ташкил этилган. 18-асрда кўпчилик корхоналар кичик бўлиб, бир нечта ҳунармандлар, оддий ишчилар ва, эҳтимол, "қўриқчи" дан (ўша пайтда ёлланма менежер деб аталган) иборат оддий битта ишлаб чиқариш майдончасига эга эди. Масалан, Wаllmartда 2,1 миллион киши ишлайди, Мcdonaldsда эса компаниянинг барча франчайзаларини ҳисобга олган ҳолда тахминан 1,8 миллион киши ишлайди. Бундай компаниялар мураккаб ички тузилишга эга бўлиб, бўлинмалар, фойда марказлари, ярим автоном ва бошқа бўлинмалардан ташкил топган, улар юқори талаблар бўлган малакали ходимларни ёллайдилар ва иш ҳақи мураккаб бюрократик бошқарув тизими билан белгиланади.
Ходимлар ҳам турлича
Смит даврида аҳолининг аксарият қисми капиталистлар учун ишламаган. Ўшанда аҳолининг аксарияти қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган , ҳатто капитализм энг ривожланган Ғарбий Европада ҳам. Камчилик қишлоқ хўжалиги капиталистлари учун ёлланма ишлаган, уларнинг аксарияти ўша пайтда кичик фермерлар ёки ижарачилар (ерни ижарага олиб, ўз маҳсулотининг бир қисмини тўлов сифатида берадиган одамлар) аристократиядан бўлган ер эгаларига ишлаганлар.
Ўша СКАЧАТЬ
18
Мустамлакачилик экспансияси (Буюк Британия ва Нидерландиянинг Шарқий Ҳиндистон компанияси) ёки йирик банк фаолияти каби миллий аҳамиятга эга бўлган хавфли корхоналар билан шуғулланувчи оз сонли компанияларга масъулияти чекланган жамиятлар шаклида ташкил этилишига рухсат берилди шуғулланувчи оз сонли компанияларга масъулияти чекланган жамиятлар шаклида ташкил этилишига рухсат берилди