Название: Яшил кеча
Автор: Рашод Нури Гунтекин
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-652-6
isbn:
– Ўртоқларимдан бири Сариова санжоғига6 тайин этилган экан, у ерга боришни хоҳламаяпти. Менга бежайиш таклиф этди.
– Жуда соз, мулла йигит, жуда соз. У қидирса топилмайдиган бир ер… Сариова кўп муборак бир қазадир7. Уламо ва фузалоларнинг маконидир.
– Бизнинг ўртоқ ҳам у ернинг сиз айтгандай эканлигини айтаётган эди. Тақрибан ўн икки хонадонга бир жомеъ, масжид ва ёки мадраса тўғри келармиш. Қасаба маҳкамаси кечалари кўча фонарларини ёқтирмасмиш. Кўчалар авлиё қандилидан байрам кечаларидай ёруғ бўлармиш.
Басри бей билинар-билинмас чуқур хўрсиниб қўйди-да:
– Шундай ерлар ҳозир ҳам бор эканми? – деди.
– Ҳар ҳолда, ундай олифталар бошпана топа оладиган бир қасаба эмас.
– Ўртоғим ҳам шундай деяпти. Бошланғич мактабларга эндигина келган ёш-ёш талабаларга ҳам саллалар ўратилармиш… У ерда қандай қилиб яшайман дейди.
– Болаларнинг салласи билан унинг нима иши бор экан? У ишёқмаснинг гапини қаранг-а! Лекин, ҳар ҳолда, сен у ерда маза қиласан. Биласанми, мулла, агар мен сенинг ўрнингда бўлганимда, бошқатдан бошимга саллани ўраб олган бўлардим. Хўп, майли, эртага ўртоғинг билан бирга кел. Ишларингни битириб бераман. Тездан буйруқни ҳам чиқараман.
– Оллоҳ, умрингизни узун қилсин.
– Сенинг исминг нима, мулла?
– Али Шоҳин.
– Кўп яхши, мулла йигит… Оқ йўл.
Шоҳин афанди эгилиб бир қуллуқ қилди-да, хонадан чиқди. У зинадан тушиб бораркан, мамнун бўлганидан кулимсираб қўйди. Эшикка етганида ўқитувчиларидан бирига дуч келиб қолди.
– Нима бўлди ишинг, Шоҳин афанди? – сўради ўқитувчиси ундан.
Эски мадраса талабаси кулимсираб жавоб берди:
– Дуойингизнинг шарофати билан истаганимдан ҳам аъло бир ерга кетяпман. Измирдаги Сариовага. Кўчалари қирмизи авлиё қандиллари билан ёритиладиган, болаларининг бошига яшил саллалар ўраладиган бир софталар8 маконига… Ҳасан Жамолни тайин этишганди. Рози бўлмади. Ҳар ҳолда, жуда зўр бўлди. Ҳасан Жамол – оташин бир инқилобчи. Фақат ўз табиатига кўра софталар билан шуғулланадиган бўлса бир иш кўрсатолмайди… Софта билан анчайин ўзи софта бўлган киши кураша олади. Агар толеим қўлласа, яқинда Сариова маҳкамасини баъзи ортиқча харажатлар қилишга мажбур этаман…
– Қандай қилиб?
Шоҳин афанди катта бир сир айтмоқчи бўлгандай оғзини муаллимнинг қулоғига яқинлаштирди:
– Кўчаларда мақбара қандилларини ўчиртираман. Маҳкама уларнинг ўрнида фонар ёқишга мажбур бўлади. Ҳар ҳолда бунга муқобил аҳоли ҳам муҳим бир харажатдан қутулади…
– ???
– Саккиз, ўн ёшли мишиқи болаларга сотиб олишлари лозим бўлган салла харажатидан.
II
Шоҳин афанди у cабоҳ эрта уйғонди, Истанбулда охирги куни эди.
Бир СКАЧАТЬ
6
Санжоғига – инқилобдан илгариги Туркияда маъмурий бўлиниш, вилоятдан кичикроқ ҳудуд.
7
Қаза – туркияда маъмурий бўлинишнинг эски номи. Кейинги пайтларда «Илчэ» (бизнинг «кичик эл», «элча» маъносидаги сўзимизга тўғри келса, русларнинг «уезд» сўзига яқин келади) деб аталадиган бўлган.
8
Софта – мадраса талабаси.