Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Яшил кеча - Рашод Нури Гунтекин страница 7

Название: Яшил кеча

Автор: Рашод Нури Гунтекин

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-652-6

isbn:

СКАЧАТЬ устага шогирд тушгандай, мадрасага кирган қишлоқи болалар эди. Далада тупроқ кечишнинг ўрнига бу ерда Изҳор ва Кудурни ёд олишарди; тоғда қўйларнинг кетидан юришнинг ўрнига шаҳарларда инсон тўдаларини бошқаришга ҳозирлик кўришарди. Уларнинг фикр-ўйларига келсак, бу ҳам тоғдаги чўпонларникидай жуда фарқли эмасди. Қўпол ва ибтидоий бир дунёлари бор эди. Ерлар ва денгизларнинг устида қубба бичимида бир катта том, унинг устига михлаб-михлаб қўйилган юлдузлар; пастда инсон тўдалари; ҳар бирининг икки елкасида икки хуфия фаришта ўтирипти, турганидан бери нима қилганларини, нима ўйлаганларини ёзади; сўнгра буларнинг ҳаммаси юзасидан бандаларини бу махфий маълумотларга кўра, истаса чўрт кесадиган, масалан, хотинлар кўчада юзларини очибди дея, далаларга дўл, шаҳарларга тош ёғдирадиган бир Тангри; гуноҳ қилганларни ёқмоқ учун махсус бир ўчоқки, биргина тешиги очиқ қолса, ер юзи иссиқдан қоврилади; бир жаннатки, ичида Истанбул бозорлари каби емоққа, ичмоққа доир жамики нарса бор; фақат фарқи шуки, у ерда олиш-бериш пул орқали бўлмайди; Оллоҳнинг севикли бандалари қатор тизилиб ўтиришади, кечаю кундуз дуо ва ҳамду сано ўқиш билан машғул; ора-сира ибодатга дам бериш чоғида турли-туман ноз-неъматларни ейишади; ҳурлар, ғилмонлар билан кайф-сафо суришади; сўнгра яна дуо ва ҳамду сано!

      Шоҳин афанди, ўртоқларининг қандай қилиб, бу қадар қўпол охират фикри билан яшай олишларига, тағин келажак учун қизиқиш туймаганларига бир ҳайратланар, бир раҳми келарди.

      Келганининг иккинчи ёхуд учинчи ойида эҳтимол бир шаҳзоданинг тўйи муносабати билан мана шу ҳовлида софталарга берилган ош Шоҳин афандининг бу ҳайрат ва раҳмини шиддатли бир нафратга айлантирганди. У оқшом, тамомила ўз ҳолларига ташлаб қўйилган чўмизлар паловдан кейин бир ўйин-кулги ташкил қилгандилар. Нодим домла деган бир софта – ҳозир у шариат маҳкамаларида ёлғончи гувоҳликлар бериб тирикчилик ўтказишини эшитганди, – бошқа бир неча ўртоғи билан бирга ўрта ўйинига16 ўхшаган бир ўйин ташкил қилганди.

      Нодим домла жуппадан паранжи, салладан чачвон ясади-да, хотин киши қиёфасига кирди, бошқаси эса эри бўлди.

      Хотин қиёфасидаги софта турли карашмалар билан эркакни қутуртиргандан кейин қочар, эркак унга ёлворар, таҳдидлар қилар, ҳеч бўлмагандан кейин уни қувалаб кетарди. Бу икки софта, бир-бирларига шундай калима ва таъбирлар айтишардики, шундай ҳаракатлар қилишардики, Шоҳин домла тукларининг тикондек бўлиб кетганини сезарди.

      Равоқларга осилган икки улкан фонарнинг ёруғида бу ўйинни тошқин ва жўшқин бир завқ билан томоша қилаётган чеҳралар ҳали-ҳали Шоҳин афандининг кўз ўнгида турарди. Бу майдоннинг атрофида бир-бирининг ёнидан, устидан, орқасидан зич бўлишиб қараб турган сочи қирилган бошлар тўдаси… Турли-туман юзлар… Қайси бири очликдан, бадан сафолатидан қаримсиқ бўлиб кетган, рангида ранг қолмаган; қайси бири оғилхонага бойлаб қўйилган буқалар каби қайғусизликдан, ғамсиз, андуҳсиз еб-ичиб ухламакдан жилолангандай икки юзи қип-қизил… Тор, СКАЧАТЬ



<p>16</p>

Ўрта ўйин – миллий ўйинлардан бири.