Илоҳийнома. Шайх Фаридуддин Аттор
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илоҳийнома - Шайх Фаридуддин Аттор страница 5

Название: Илоҳийнома

Автор: Шайх Фаридуддин Аттор

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-945-9

isbn:

СКАЧАТЬ Қўли бор, бироқ ҳаракат этолмайди. Ҳаттоки, қўлида қиличи ҳам бўлсин, кесадими? Йўқ, кесолмайди. Чунки кўкраги ичида нурли бир қалби йўқ. Бизга ҳар қанча кўркам, маҳобатли кўринмасин, суврати чизилган дарахтдан мева териб ололмаймиз. Атторнинг ўқувчини шакл эмас, маъно, моҳият, ҳаёт ва ҳақиқат ошиғига айлантира билишнинг сиррини ҳам кўнгул оби ҳаёти бўлган илмдан излаш керак:

      Илм йўлида гар эрса саботинг,

      Етишгай сенга ул оби ҳаётинг.

      Илм сорига юрсанг, тўғри тут йўл,

      Агарда чалғисанг, шайтон этар ул,

      дейди шоир.

6

      Аттор ижодиётини биз етарли даражада ўқиб-ўзлаштирганимиз йўқ. Аттор серқирра истеъдод соҳиби. Бу беназир зот ишқни маърифат ила уйғунлаштира билган ориф ҳам эди. Унинг шахсиятидан баҳс юритганда, чин фақирлик, дарвешлик, валилик ва жўмардлигини-да, назардан четда қолдирмаслик лозим. Атторга нисбатан файласуф сўзи унча мувофиқ эмасдай туйилади. Аслида дил нигоҳи дунё бағрини кесиб ўтган шу ҳақир шоир файласуфларнинг файласуфи, мутафаккирларнинг муршиди эди. Унинг илоҳий кашф ва илҳом билан битилган китобларида тафаккурни ичдан ёлқинлантириб, фалсафа оёғини ердан кўтарадиган жавҳари зот мавжуд. Аттор худди ўлим сингари тирикликни ҳам бир бўшлиқ деб англайди. Бири иккинчисига ўхшамайдиган шу икки бўшлиқни фанопараст шоир Руҳ билан тўлдиради. Алал-оқибатда ишқ завқи, ирфон тили билан бақолик сир-асрорини ёритиб беради. Машҳур турк шоири Меҳмед Акиф Эрсой, «Биз асарларимзни номусли оилаларда ўқилишини кўзлаб ёзурмиз. Зотан, ижтиҳодимизга кўра адабсизлик бошланган нуқтада адабиёт тугайди», деган эди. Ахлоқ-одоб буҳрони адабиётни таназзулга маҳкум айлаши, шубҳасиз. Аммо адабиётни емирадиган, ўлдирадиган асосий фалокат имонсизлик ва эътиқодсизликдир. Аттор шунинг учун ҳам бадиий ижодда имон, эътиқод, ҳақиқат ва виждон мавқеини баланд кўтарган эди. Бироқ унинг ахлоқий фазилатлари ва инсоний сифатлари шеъридан ҳам, мутасаввуфлигидан ҳам кўп юксак эди. Буни у бошига тушган фожиа ва фалокатлар, ниҳоят, ўлимни мардона қаршилаш матонати ила у тўла исботлай олганди. Оловнинг иссиғи ва ҳароратини ҳис қилган киши куйишдан қўрқади. Ўзи оловга айланган одамда эса бундай қўрқув бўлмайди, деган гап бор. Шу ҳақ гап. Атторга қилич кўтарган ваҳший мўғул аскари ислом ва имонни қурол билан таслим айлаб бўлмаслигини билмасди. Боз устига, жаҳолат ва ақидапарастликни титратган Мансур Ҳалложнинг нури юз эллик йилдан сўнг айнан шу қариянинг руҳига тажалли айлаб, унга мураббий бўлганини қонсираган ўша мўғул хаёлга ҳам келтиролмасди. Агар мўғул лашкарлари маълум муддат мусулмонларни енгиб, ғолиб чиқишган бўлса, орадан унча узоқ вақт ўтмай уларни ислом ва мусулмонлик ўзига таслим этган эди… Яъни Мавлоно Жалолиддиннинг «Мўғуллар мусулмонликка номзоддирлар» деган башоратлари рост чиқиб, ҳатто уларнинг бир неча ҳукмдорлари ҳам исломни қабул қилиб, шу дин равнақига ҳисса қўшганлиги тарихдан аёндир. Демоқчимизки, Аттор ўлим ва мағлубият таҳликаси билан эмас, балки Ҳақ дини тантанаси, ишқ ва ирфон истиқболига комил ишонч ила фоний дунёдан кўз юмган.

7

      Бундан бир неча йил аввал ислом тасаввуфи ва бадиий ижод масалларини СКАЧАТЬ