Илоҳийнома. Шайх Фаридуддин Аттор
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илоҳийнома - Шайх Фаридуддин Аттор страница 2

Название: Илоҳийнома

Автор: Шайх Фаридуддин Аттор

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-945-9

isbn:

СКАЧАТЬ қавми ақлини танигандан буён маънога эмас, шакл ва сувратга қизиқиб келади. Ваҳдат эмас, у касрат ошуфтасидир. Неча ўнлаб ориф ва мутафаккир бу қарашнинг ноқислиги, саёзлигини асослаб берган бўлса ҳамки, уни англайдиган, англаб амал қилгувчилар сафи кенгаймаган. Не-не мутасаввуф, не-не олий нуфузли шайх ва муршидлар, «Эй ғофиллар! Биз сувратга ошиқмиз», дейсиз. Бу хатодир. Чунки бутун олам маъно ва ҳақиқатга ошиқ… Сурат бир қадаҳ. Сурат бир косага ўхшайди. Маъно ва ҳақиқат эса уларнинг ичидаги май ёки таомдир. Мақсад қадаҳ ҳам эмас, коса ҳам эмас… Буни билинг ва англашда адашманг!» дея хитоб қилишган. Ўз фикр-қарашларини жилд-жилд китобларда ифодалаб беришган. Аҳвол эса айтарли ўзгармаган.

      Ўзингиз бир ўйланг: неча юз йиллар мобайнида паямбарлар ортидан паямбарлар келиб, одамларни ғафлат, жаҳолат уйқусидан қутулишга чорлаб, қанчадан-қанча нодир фикрларни баён этишган. Нафаси тошни, темирни эритадиган валию орифлар томоқ оғритиб: «Эй ғофиллар! Эй гумроҳлар! Сиз бу ғаддор дунё ўрмонида йиртқич ва қонхўр махлуқлар орасида нечун қўрқмасдан ухлаб ётибсиз?! Бешафқат ва қонли бу маскандан, бераҳм ва олчоқ бу очундан ўзингизни халос қилинг! Одамийлик шарафи ва ҳақпарастлик иқболини намойиш айланг!..» дея нола чексалар ҳам ўша машъум хоби ғафлатдан бедор бўлолмаган. Бобораҳим Машраб эса тирикликни ўлимга эврилтирган ушбу ҳодисани хулосалаб:

      Бу ғафлат уйқусидан, эй ёронлар, уйғониб бўлмас, –

      деган эди.

      Шулар назарда тутилса, Ғарб файласуфи Спиноза айтган қуйидаги гапнинг моҳияти жуда осон равшанлашади: «Мен иккинчи бир ҳаётни асло орзу қилмайман. Чунки зот эътибори ила бу ҳаётда ўликларнинг орасида тирилдим».

3

      Мутасаввуфларнинг инонч ва эътиқодлари бўйича, олам Ҳақнинг вужудида зоҳир бўлиб, фақат ҳар он янгиланиб, ўзгариб турадиган бир қанча фоний ва йўқ бўлувчи сувратлардан иборатдир. Булар Унинг асмо ва сифатларининг мазҳарлари бўлса-да, зотан Оллоҳ булардан мустағнийдир. Олам йўқ бўлса ҳам Оллоҳ зотий сифоти ила яна боқий қолади. Демак, оламнинг моҳиятини яхлит шаклда билиш ва ўзлаштириш учун, энг аввало, фано тариқига юз буриш, фанолик ҳоли ва сир-асроридан яхши огоҳ бўлиш лозим. Чунки йўқликни – йўқлик ўрнида кўриш, ўткинчини – ўткинчи ўлароқ танишда адашмаслик фақру фано ҳолининг бош талабларидан ҳисобланади. Фано – нафсоний, ҳайвоний эҳтиросларни руҳ, кўнгул камоли учун, алдамчи латифликлар, бақосиз гўзалликларни энг олий, энг мукаммал Гўзаллик учун қурбон қилиш демак. Бу қурбонлик қанча кўпайса, инсон сийрати янги маъни, ҳеч мисли кўрилмаган янги-янги иштиёқ ва завқ-шавқ билан ўшанча бойиб боради, энг муҳими, у башарий менлигини поклаб ишқ ва маърифат оғушида гўё қайтадан дунёга келади. Буларнинг бари мистик йўл ва мушоҳада ила амалга ошади. Баъзи бировлар мистика ёхуд мистизм сўзини эштишданоқ чўчиб кетади. Бу тўғри эмас. Ботини қашшоқ, ҳислари якранг, фикр-тушунчалари турғун ва қўпол кимсаларда ҳеч қачон мистик ҳолат юз очмайди. Шу боисдан ҳам улар сўфий ва мутасаввуф ижодкорлар СКАЧАТЬ