Илоҳийнома. Шайх Фаридуддин Аттор
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илоҳийнома - Шайх Фаридуддин Аттор страница 4

Название: Илоҳийнома

Автор: Шайх Фаридуддин Аттор

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-945-9

isbn:

СКАЧАТЬ Халложнинг фано ҳоли сирларини ўзлаштириш билан чекланмайди, янада илгарилаб ваҳдати вужуднинг чўққиларига юксалади.

5

      Аттор мумтоз шеъриятнинг бир неча жанрларида қалам тебратган бўлса ҳамки, шоирлик кучи ва талантини кўпроқ маснавий ва ғазалда намойиш этган. У ғазалларида тасаввуф завқи, хусусан, ваҳдати вужуд тушунчасини, илоҳий йўлчилик учун зарур ҳисобланмиш ишқ ва ошиқликни зўр илҳом ила тараннум қилган. Ишқ оташи, ваҳдат шуури ва ҳаяжони унинг маснавийларидаги ҳар бир сўз, ҳар бир маъно замиридан шундоқ нурланиб туради. Бу гап «Илоҳийнома»га ҳам тегишли. Асар мазмуни шундай бошланади: қадимда бир подшоҳ бўлиб, бири-биридан ақлли олти ўғилни вояга етказади. Уларнинг:

      Бари олий сифот, мардона эрди,

      Бировнинг олдида бош эгмас эрди.

      Не илму дониш эрса ул замона,

      Барида эрдилар нодир ягона.

      Кунлардан бир кун подшоҳ фарзандларини ҳузурига чорлаб, дил тубида сақлаб юрган тилак ва орзуларини айтишни сўрайди. Тўнғич ўғил парилар подшоҳининг қизига ошиқлигини, асосий орзуси унинг висолига етишмоқ эканини сўзлайди:

      Ки ҳусни, ақли бирлан меҳри жон ул,

      На ёлғиз жон эмиш, зеби жаҳон ул.

      Агар етсам анга, кулгайди омад,

      Яшардим роҳат айлаб то қиёмат…

      Бу гапларни тинглаган ота унга шаҳватнинг ёмонлиги ва зиёнларини тушунтиради. Иккинчи ўғил афсунгарлик сир-асрорини эгаллаш мақсади ила нафас олишини билдиради:

      Чу жоду илмини истайди кўнгул,

      Анинг бирла муродим айлаб ҳосил.

      Этиб сайру томоша ҳар диёрда,

      Яшардим шоду хуррам ҳар канорда…

      Ҳамма соҳиб жамолларга тикилсам,

      Алар бирлан кейин ишратда бўлсам.

      Не истарсам, ўшанга топсам имкон,

      Юритсам еру кўкда ҳукму фармон.

      Албатта, подшоҳ бундай орзу ва иддаонинг бемаъни ва мағзи пучлигини ўғлига изоҳлаб беради. Хуллас, бошқа ўғиллар ҳам бирин-кетин ўзларини асир айлаган орзуларини баён этишади. Ҳатто Сулаймон паямбар узугини қўлга киритишни кўзлаган шаҳзоданинг нияти ҳам отага мақбул келмайди, «Дунёдаги ҳамма давлат ва салтанат иши ўткинчи», – дейди. Ниҳоят, олтинчи ўғил кимё илмини эгаллаш ва олтин йиғиш хоҳишини билдиради. Шунда подшоҳ унга «Сен вужудингни кўнгил ҳолига мувофиқлаштириш, кўнгилга эса Ҳақ ишқини ерлаштиришни кўзла: эрлар, эранлар, ана шу хил кимё билан машғул бўлурлар», – деган мазмунда кўрсатма беради.

      Хўш, бу кимёнинг ўзи нима? Ундан кўзланган асосий мақсад нималардан иборат?

      Кимё ёки кимёйи саодат деган тушунча – бу нафсни тозалаш, уни жилолантириш, ёмон феъл-хўйларни яхшилари билан ўзгартириб, вужуд талаби ила туғилажак ҳайвоний майлу ҳирслардан озод бўлиш, демак. Нафснинг тубан ва чиркин хусусиятлари йўқотилиб, уларнинг жойига юксак ва қийматли фазилатларни собитлаштирмоқ билан нафс тазкия этилади. Ана шу ҳақиқат кимёдир, чунки у ёмон хулқлар орасидан нафснинг жавҳарини юзага чиқариб, яхши ва гўзаллари билан ўзгартиради. «Илоҳийнома»да психологик шу масала СКАЧАТЬ