Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 19

Название: Мангу латофат: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8593-8-8

isbn:

СКАЧАТЬ саволи нега жўр чиқаётганини англадингизми? Улар албатта, шунчалар йирик талантлари бўлгани ҳолда бошқача сўйлашлари ҳам мумкин эди. Лекин бу ўринда эътиқоднинг тили бир ва эътиқод шеърда ҳам бир турли ифодаларни танлайди. Фитрат ва Чўлпон фақат юлдузларгагина эмас, ўз ижодларида денгизлар, шамоллар, баҳорлар ва хаёлларга ҳам дам-бадам мурожаат қиладилар. Бунда ҳам бир-бирларига ажиб бир тарзда ижодий жўр бўладилар. Буларнинг бари улар онгли тарзда шу усулни танлаганликларини, асарлари билан бир-бирларига мададкор бўлганликларини, сафдошлик туйғусини яратганликларини кўрсатади. Ижодий, эътиқодий сафдошлик улар учун бениҳоя муҳим ва принципиал аҳамият касб этади.

      Чўлпон Беҳбудийга бағишланган шеърида яна бир карра юлдуз образига тўхталади:

      Шунинг учун юлдуз каби ярқираб,

      Элда қолғон исминг билан тураман –

      Шу тариқа «юлдуз» тимсоли уч буюк шахсни бирлаштиради. Фитрат ва Чўлпон юлдуз деганда Беҳбудийни ҳам назарда тутганлар. Миллат ва унинг озодлиги, маърифати, келажаги учун жон фидо қилган буюк инсон икки шоир назарида албатта, юлдуз билан тенг бўлган, халқ йўлини қоронғу тунларда юлдуз каби ёритган… назаримда, бу ажойиб адабиёт ёдгорликларининг яратилишида эътиборли бир воқеа тарих бўлган кўринади. Лекин билмадим, у тарихнинг излари учиб кетганми? Ё ҳали зулматлардан бир толим зиё ҳам келиб қоларми бу воқеаларни ёритгудек?

      Умуман, жўровоз бўлиб куйлаш фақат Фитрат ва Чўлпонгагина хос бўлиб қолмай, эътиқод қудратидан туғиладиган бу ҳодисани биз Авлоний ва Тавалло, Сиддиқий ва Сидқий, Сўфизода ва Ҳамза, Ибрат, Мискин, Камий каби қатор ўша давр шоирлари амалиётида ҳам кузатамиз. Улар учун миллатнинг аҳволи улуғ бир мушоира ва мунозара учун мавзу бўлган эди.

      Равнақни кўзлаган миллий танқид руҳи шулар ижодида росмана ҳаракат тусини олди ва кучланди.

      Фитрат аср бошларидаги Бухоро аҳволини ва Бухоро воситасида бутун Туркистон ва бутун миллатнинг аҳволини хорижлик уламо шахснинг нигоҳи билан кузатди, бу аҳвол ва бу ишларга унинг ақли билан баҳо берди. Ҳинд сайёҳи ва фаранг уламоси гарчи Бухорога ёт одамлар, лекин унга дўст одамлар: уларнинг ҳар бир сўзлари, ҳаракатларида шу муқаддас юртни севишлари, у ни эъзозлашлари, унинг буюк тарихи ва меросий қадриятларини бениҳоя юксак англашлари сезилиб туради. Улар миллат ва унинг аср бошидаги аҳвол-руҳияси ҳақида ўзларини бироз четга тортиб туриб фикрлагандай бўладилар. Шу четга тортиб туриб фикрлашларида ёрқин бир холисликлари кўзга ташланади. Холис одамда муҳаббат ёки нафрат бўлмайди. Аммо фаранг сайёҳининг ҳам, ҳинд сайёҳининг ҳам холислиги замирида улкан, теран, самимий муҳаббат ва дард кўлкаланиб ётгани аниқ билиниб туради.

      Фитрат нега ўз илк мунозаравий асарларига бошқа мамлакатлар одамларини қатнашчи – қаҳрамон қилиб олди? Бухоро ва миллат ишларини чет, холис одамнинг фикр-қараши орқали баҳолаш ва улар тўғрисида холис хулоса чиқаришни кўзлагандир. Чеккадан келган одам мабодо у назар соҳиби бўлса, албатта ҳамма нарсаларни барча ўткир қирралари билан кўради ва бу ишларни жаҳон маърифати нуқтаи назаридан баҳолайди. СКАЧАТЬ