Название: Сенга ишонаман
Автор: Ворис Йўлчиев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-20-709-7
isbn:
– Қундуз муаллим, сиз ҳақингизда кўп эшитганман. Бизнинг компаниямиз «Эстетик марказ» деб номланади. Сиз билан ҳамкорлигимиз фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлайман, аввал ўзингизни яқиндан таништарсангиз…
– Мен… ниманиям гапираман. Ўзим етмиш саккизинчи йилда туғилганман. Рассомчилик олий мактабини битирганман. Ўн бир ёшимдан расм чизаман. Катта режаларим бор. Буюк шоиримиз Низомийнинг ўлмас ҳикматларини таблоларга кўчирмоқчиман. Бу… биласизми, жуда катта иш бўларди.
– Билишимча, рассомлар уюшмасига аъзо эмассиз. Доимий иш жойингиз ҳам йўқ. Ҳозир бироз қийналиб қолганингизни ҳам биламан… – Озар қаршисидаги ноутбук экранига тикилиб, давом этди. – Хуллас, биз билан ишласангиз, яхши даромад қилишингиз мумкин.
– Хўш, сизга қандай хизмат қилишим мумкин? – ўзини кечадан бери қизиқтираётган саволни ўртага ташлади.
– Нима қилардингиз? Расм чизасиз!
– Биламан, аммо, қанақа расм?
Озар индамай гўшакни кўтарди.
– Нима қиляпсизлар? Мен ҳозир рассом билан бораман. Унга ишини тушунтираман. Кейин давом эттирасизлар.
Кейин у Қундузни ортидан эргаштириб, тор йўлакдан кета бошлади.
– Марказимиз турли тадбирлар, мусобақалар ўтказади, баъзан савдо-сотиққа ҳам аралашамиз, ишлаб чиқариш ҳам…
Кейин бир эшикни очиб ичкари кирди. Катта залнинг ичи сигарет тутунига тўлиб тошганди. Ўртада каттакон подиум турар, парданинг ортидан қизларнинг кулгиси жарангларди. Шу пайт ичкаридан баланд бўйли йигит чиқиб келди.
– Биз фотосессияни ҳали тугатмадик. Рассом акамиз кечқурун ҳамма ашёларини олиб келсалар яхши бўларди.
Озар савол назари билан Қундузга қаради.
– Бугун… кечқурун дўстимнинг тўйи, келолмайман.
– Зарари йўқ, – деди Озар саҳна қаршисидаги ўриндиқларнинг бирига жойлашиб. – Ўтиринг, аввал қизларимизни бир кўринг.
Ҳалигача гап нимадалигини англамаган Қундуз беихтиёр Озарнинг ёнидан жой олди. Шу пайт саҳна очилиб, уч нафар кийимсиз қиз кўринди. Қизларнинг учови ҳам уларга беҳаёлик билан кулимсираб туришарди. Қундуз бир муддат ўтирган ерида қотиб қолди.
– Мен… шуларни чизаманми? – деди қизларни кўрсатиб.
– Сиз жуда қобилиятлисиз, – деди Озар чимирилиб, – аммо истеъдодингизни бекорчи нарсаларга сарфлаяпсиз. Шунинг учун пулингиз йўқ, аммо биз билан ишласангиз, кам бўлмайсиз.
Кейин ўртада турган, оёғига баланд пошнали қизил туфли кийган қизга имо қилди.
– Анави Аза! Гўзаллик танловининг ғолибаси. Нақ парининг ўзгинаси. Натурачи қизларнинг ҳаммаси таниқли актрисалар, моделлар бўлишади. Расмларин чизиб пулингизни олаверасиз.
Қундуз қизларга қарамасликка чандон уринмасин, шайтон уни йўлдан оздирарди.
– Озар муаллим, агар сир бўлмаса, буларнинг суратини чиздириб нима қиласиз?
– Бу сир.
– Хўш, унда ҳар бир СКАЧАТЬ