БОНУ УЧИНЧИ ЖИЛД. Иқбол Мирзо
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу БОНУ УЧИНЧИ ЖИЛД - Иқбол Мирзо страница 14

Название: БОНУ УЧИНЧИ ЖИЛД

Автор: Иқбол Мирзо

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5993-2-1

isbn:

СКАЧАТЬ келдим… Худойимга чексиз шукроналар айтдим. Мен шармандаликдан ҳам кўра Олмосни йўқотишдан кўпроқ қўрқар эдим. Бирдан… кўнглим ўксиб, хўрлигим келиб кетди. Шунча ситам кўриб, адолатсизлик таёғини еб кўзимга ёш келмаган эди, шу жойда, ҳаёт-мамот хулосаси айтилган пайти ўзимни тутиб туролмадим. Йиғлаб кўчага чиқиб кетдим.

* * *

      27 сентябрь

      Болалигимизда об-ҳаво маълумоти тусмоллиги туфайли кўп латифаларга сабаб бўларди.

      Кеч куз ёки қиш аввалида эрталаб уйғонсак, кўзимиз дастлаб қўшнининг қор босган томига тушиб, севинчдан дик-дик сакраб, ҳовлига шошардик. Бу биз учун табиатнинг кутилмаган туҳфаси бўлиб, қор катталар учун ташвиш, болалар учун байрам эди.

      Шанба уйга қайтиб, наҳор уйғониб яна ўша болалик туйғусини бошдан кечирдим. Кўзимдан уйқу қочгач, ётган жойимда деразага қарасам, лопиллаб лайлакқор уряпти. Сакраб ўрнимдан турдим. Таассуфки, шодлигимга шерик бўладиган опаларим эр уйида, акам далада, дадам бемор, онам беҳол эди. Барибир бу оқлик тасодиф эмаслигига, бунда ҳам бир рамз борлигига пешинга яқин иқрор бўлдим: огоҳлантирмасдан, қўнғироқ қилмасдан Олмос совчи юборибди. Бу унинг менга, менгина ғарибга марҳамати, кутилмаган армуғони эди.

      Мен эҳтиёт шарт бир йилдан бери кичик опам орқали онамни пишиқлаб келардим, совчилар икки эркак бўлгани учун онам дадамга ётиғи билан тушунтириб, кейин меҳмонларга пешвоз чиқишибди. Зиёлинамо кишилар билан дадам роса мириқиб суҳбатлашибди, таомилга кўра, биринчи ташрифда нон ушатилмаган эсада, умид ишораси берилиб, совчилар қайта келадиган бўлиб кузатилибди.

      Сиз бахтнинг суратини қандай тасаввур этасиз? Мен ўша суратни кўзгуда кўриб турардим…

* * *

      28 сентябрь

      Орадан бир ҳафта ўтиб, совчилар яна келди. Бу сафаргиси шунчаки ўзбекона расмиятчилик юзасидан эди. Элчилар бемалол гурунглашиб ўтиришди. Тўй кунини ҳам ўзларича тахминан май ойларига тайин қилишди.

      Оиламизда тўй кайфияти уйғонди. Дадам ҳам ичкиликни йиғиштириб, менга очиқ юз билан гапирадиган бўлди. Ҳамма тараддудда андармон, майда гапларнинг дами кесилган, мен шаҳар ва қишлоқ ўртасида қалдирғочдек чарх уриб бориб-келар, ҳар гал курсдош дугоналаримни уйга таклиф қилиб, сарполаримни ёйиб фикр сўрар, тезроқ камомадимни рисоладагидек битириш пайида эдим.

      “Мен қиларман ўттиз, Эгам қилар тўққиз” деган нақл беҳуда тўқилмаган экан. Бандасининг тадбири манглайдаги битикни ўзгартиролмаслигини ким ҳам ўйлабди дейсиз?

      Не-не ширин орзулар билан қайта-қайта сандиққа тахланган сарполар тахи бузилмай қолиб кетишини мен хом сут эмган банда қайданам билибман…

      Одатдагидек шанба куни пешиндан кейин қишлоққа учиб-қўниб қайтсам, дадам, “Қизим, оёқларимни уқалаб қўй, негадир ўзимни ҳолсиз сезяпман”, деди. Уст-бошимни алмаштириб энди оёқларини уқалашга ўтирган эдимки, дадам гап бошлади:

      – Қизим, ўзим билиб-билмай сенга кўп зулм ўтказдим, ичиб уйга қайтган пайтларим эзилганингни билатуриб, иродамни жиловлай олмадим. Мени кечир… Сениям жонингга тегдим-а… Ўқишга бормай тура тур, яна уч-тўрт кун… буёғи оз қолди, яқинда ҳаммаси тугайди, СКАЧАТЬ