Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 44

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ кўкрак чўнтагидаги титроқни базўр ҳис қилди. Одатига кўра, телефонига қўл югуртирди, лекин унинг ўчирилганини эслади. Вибрация чўнтагидаги бошқа ускуна – суякка ўрнатиладиган қулоқчиндан тараларди. Афтидан, Уинстон алоқага чиққан чоғи.

      “Жуда нотўғри вақт топдингиз-да!”

      Лэнгдон қулоқчинни олиб, бошига ўрнатди. Унинг ёстиқчаси жағ суягига тегиши биланоқ, Лэнгдоннинг мияси ичида овоз янгради:

      – …фессор Лэнгдон? Шу ердамисиз? Телефонлар ишламаяпти. Мен алоқага чиқа оладиган ягона одам сизсиз. Профессор Лэнгдон?

      – Эшитаман, Уинстон? – жавоб берди Лэнгдон қарсаклар шовқини ичра.

      – Хайрият! – оҳ тортди Уинстон. – Мени диққат билан тингланг. Жиддий муаммо чиқди!

      Йигирма биринчи боб

      Катта ареналарда чексиз ғалаба онлари нашидасини сурган инсон сифатида Эдмонд Кирш ўз муваффақиятларидан ҳамиша рағбат оларди, лекин аҳён‐аҳёнда чинакамига хурсандчиликни ҳис қиларди. Айни лаҳзада минбарда турганча мухлислар эътирофини қабул қиларкан, Эдмонд дунёни ўзгартириш арафасида эканлигини билиб, чин қалбдан масрур эди.

      – Марҳамат, жойингизга ўтиринг, дўстлар, – ишора қилди у. – Энг қизиғи ҳали олдинда.

      Туман буткул йўқолгунча Эдмонд миллионлаб томошабинлар қаршисида ўзининг жонли тасвирини акс эттириб турган юқоридаги экранга қарашдан зўрға тийилди.

      "Унутилмас онлар келди, – деб хаёлидан ўтказди Эдмонд, – бу онлар миллатлар, табақалар ва динлар ўртасидаги чегараларга чек қўяди".

      Эдмонд чап томонда турган Амбра Видалга миннатдорлик билдириш учун ўгирилди. Аёл бир неча ой мобайнида тиним билмасдан бу томошани ташкиллашда катта кўмак кўрсатганди. Ажабланарлиси, Амбранинг эътибори Эдмондда эмасди, у хавотир билан оломон ичига тикиларди.

      “Бу ерда бир гап бор”, ўйлади Амбра томошабинларни кўздан кечириб.

      Залнинг марказида баланд бўйли, башанг кийинган эркак меҳмонлар тўдасини ёриб ўтиб, қўлларини силкиганча Амбра томон келаётганди.

      “Ахир, бу Роберт Лэнгдон‐ку!” Аёл Киршнинг видеосидаги америкалик профессорни, ниҳоят, таниди.

      Яқинлашаётган Лэнгдонни кўриши биланоқ бир четда турган Қироллик гвардияси қўриқчилари сергак тортиб, профессорнинг йўлини тўсишга ошиқди.

      “Унга нима керак?” Лэнгдоннинг ташвишли қиёфасини илғаб, аёл баттар хавотирга тушди.

      У минбарга ўгирилиб, Эдмондга қаради, “Профессорни у ҳам кўрдимикан?” Лекин Эдмонд Кирш саҳнага эътибор бермаётганди. Унинг нигоҳи тўғри Амбрага қаратилганди.

      “Эдмонд! Бир гап бўлганга ўхшайди!”

      Худди шу лаҳза гумбаз ичидан қарсиллаган товуш эшитилди ва Эдмонднинг боши ортга қалқиб кетди. Эдмонднинг пешонасида пайдо бўлган қизил тешикчага кўзи тушган Амбра даҳшатга тушди. Киршнинг кўзлари оҳиста юмилди, аммо қўллари минбарни маҳкам ушлаганча бутун гавдаси тош қотди. Сўнг бироз гандираклаб, юзида тушунарсиз ифода ҳосил бўлди ва қулаётган дарахтдек танаси СКАЧАТЬ