Ибтидо. Дэн Браун
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 41

Название: Ибтидо

Автор: Дэн Браун

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-179-5

isbn:

СКАЧАТЬ Испаниядаги энг бообрў музейлардан бири америкалик радикал атеист билан ҳамкорлик қилиб, куфр ва насронийликни таҳқирловчи дастурни оммавий эфирга узатмоқда. Тақдимот Испаниянинг энг кўзга кўринган аёли, соҳибжамол Амбра Видал бошчилик қиладиган музейда ўтказилаётгани оловга мой қуйди. Ўтган ойдан бери испан нашрларининг бош саҳифаларидан жой эгаллаб, бутун мамлакат муҳаббатига сазовор бўлган сеньора Видал эришган шуҳратини хавф остига қўйиб, шаккок тақдимотга мезбон бўлиши кутилмаган зарба эди.

      “Шаҳзода Хулианнинг расмий баёнот беришдан бошқа чораси йўқ энди.”

      Мустақил католик мамлакатининг бўлғуси ҳукмдори бўлгани учунгина эмас, балки шахсий масала юзасидан ҳам Амбранинг бугунги ишларга аралашиб қолгани шаҳзодага жиддий таъсир ўтказарди. Гап шундаки, Амбра Видал қироллик оиласига бегона эмасди. Бир ойча муқаддам, халқ оммасига ошкор этилган қувончли янгилик туфайли мафтункор аёл омма эътирофига тушганди.

      Бир ой аввал бўлғуси қирол Бильбао музейи директори Амбра Видал билан унаштирувини эълон қилган эди.

      Йигирманчи боб

      Роберт Лэнгдон воқеалар ривожидан ташвишга туша бошлади. Эдмонднинг тақдимоти барча динларни оммавий қоралаш тусини олаётганди. Наҳотки, Эдмонд ўзини залга тўпланган бир гуруҳ секуляр олимлар эмас, балки дунё бўйлаб миллионлаб томошабинлар кузатаётганини унутган бўлса?

      “Шубҳасиз, тақдимот ҳақиқий урушга сабаб бўлади."

      Дастурдаги чиқиши Лэнгдонни ташвишга солди. Албатта, Ҳарвардда суратга олинган видеони кўрсатиб, Эдмонд, аввало, ўқитувчисига нисбатан чуқур ҳурматини намойиш этди. Аммо Лэнгдон ўтмишда ўзи истамаган ҳолда диний низоларнинг марказига тушиб қолган… у яна ўша ёқимсиз воқеалар қайтарилишини истамайди.

      Ўтмишда нима бўлганидан қатъи назар, Кирш айни дамда динларга қарши уруш очди; аудио‐видео материаллар – унинг қуроли. Епископ Вальдеспинонинг Эдмондга юборилган овозли хабарига беписанд қарагани учун Лэнгдон энди ўзини койий бошлади.

      – Тан оламан, – залда яна Эдмонднинг овози янграркан, экранда турли даврларда турли миллатлар томонидан яратилган диний рамзлардан иборат коллаж ҳосил бўлди, – кашфиётимни эълон қилишга иккиландим. Айниқса, унинг диндорларга кўрсатадиган таъсири мени ўйлантирди, – у сукутга толди. – Шунинг учун уч кун олдин табиатимга зид бўлган бир ишга қўл урдим. Диний қарашларга ҳурматимни кўрсатиш ҳамда эътиқод вакиллари янгилигимни қай йўсинда қабул қилишини баҳолаш мақсадида, энг кенг тарқалган уч дин – ислом, насронийлик ва яҳудийликнинг диний йўлбошчилари билан учрашиб, кашфиётимни уларга билдирдим.

      Зал бўйлаб шивир‐шивир бошланди.

      – Кутганимдек, раҳнамолар кўрсатган нарсамни чексиз ҳайрат, сўнгсиз хавотир ва ҳатто жаҳл билан кутиб олди. Менга нисбатан салбий муносабатига қарамай, бу инсонларга учрашув учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Исмларини сир сақлаган ҳолда, уларга мурожаат қилиб, тақдимотга халал беришмагани учун ташаккур билдираман, – Кирш яна сукутга толди. – Халал бера олишармиди СКАЧАТЬ