Қўрқма. Жавлон Жовлиев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўрқма - Жавлон Жовлиев страница 11

Название: Қўрқма

Автор: Жавлон Жовлиев

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-177-1

isbn:

СКАЧАТЬ момойга нуқул “папой”, “мамой” қилишни тўхтатмаган, буям етмагандай ўрисча қўшиқ куйлаб юрган.

      Бобом бориб пастки тишини уриб синдирган: “Тил ва адабиётда ўқиб, ўрисча яшаётган бўлсанг, сенга диплом ҳаром бўлсин, яна бир русча гапирсанг, тепадаги тишларингни ҳам қоқиб оламан!”

      Кенжамиз шундан сўнг қайтиб ўқишга бормайди. Қишлоқда табелчи, сувчи, колхоз тугагач эса ғирт бекорчи бўлиб қолди. Ичади, сўкади, хотинини уради. Бобом бир ўлик отамга қанча куйса, шу тирик амакимга ҳам тенг куяди.

      Бобом ҳар қиш чилласида бир қўй сўйиб, эркак гурунг ташкил қилади.

      Беш йил арпага боқилган қўйни сўйдиради. “Панжи қўй”, – дейди, “Панжи гўшт”, – дейди.

      Ўрганмаган одам бу этдан кўп еса, девдай бўлса ҳам, ағдаради.

      Эркак гурунгда хотин-халаж қозон-товоқдан нари юради. Барини эркаклар қилади. Бобом ҳаммани гўштга тўйдириб, сўнг ортидан тишлаб-тишлаб олади. Амакиларим сонига гап билан чўғ босиб олади. Мардликдан гап боради, эркакликдан сўзланади, қулоққа илинмаса, уят ва аччиқ гапларга ўтилади.

      Қовурдоқлар томоқда қолади.

      Қорайган жойи қолмай қуйруқлаган гўшт эмас, бобомнинг гапи уларни қизитади.

      Қўлдан томаётган мойни артишни ҳам, этни чайнашни ҳам билмай қолишади, бечоралар.

      “Бу гўштга фақат эркак чидайди, бу гапларга ҳам”, – дейди бобом.

      Мен эса яйраб куламан.

      – Бу гўштни еб, хотиннинг устига сакраш мардликмас, сакраш билан иш битса, мусича дунёни сайратарди. Эркак бўл, тик яша ва шундай ўл! Хотининг ўсмасидан юзингни қора қилма, тириклайин кўмаман барингни!

      Амакиларим ерга қарайди.

      Мен улар устидан куламан. Ҳаммаси менга “Жинни сағир, бўлди қил”, – дейди. Фақат кенжа қўпол сўкади: “Ҳа, энангди… нимага тиржаясан?!”

      Бобом тишлашда давом қилади ҳам гўштни, ҳам болаларини:

      – Хотининг туққани билан, сендай сувчи бўлади, гўр бўлармиди! Шунинг учун дунёда бошқа ишларни ҳам қилинглар! Бола кўпайтиришда балиқдан ўта олмайсан. Уларни тарбият этиш керак, эртага улар ким бўлади? Итми ё одам? Нимага ярайди? Менинг болаларим каби фақат хотини изидан йўл солишгами?

      Мен яна чийиллаб, пиқиллаб, тупук сачратиб куламан. Ҳамма мени еб қўйгудай бўлади, уларнинг қовоғини кўриб, ўзимни тутолмай яна тиржаявераман.

      “Бобо, ўлманг”, – дейман, “Ўлиб қолманг”, – дейман…

      Амакилар товоқдан бошини кўтаришмайди. Кенжам сонимга пичоқ учини суқади, мен ҳузурлангандай унга қараб илжаяман.

      Бобом болалари билан бўлади. Мен уни қизғанаман, аммо чидайман, ҳозир уй-уйига кетади, бобом эса менга қолади.

*

      Бутун мамлакатда ишсизлик семирмоқда.

      Пул топиш бепушт аёлни туғдиришдай қийин. Миллионлаб ишсизлар галаси пайдо бўлган.

      Қишлоғу овулларда улар тўп-тўп, бир гала бўлиб юришар, ичишар ва дуч келган нарсани ирғишларди.

      Деҳқонлар қартафурушга, СКАЧАТЬ