Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - Стивен Кови страница 27

Название: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси

Автор: Стивен Кови

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-175-7

isbn:

СКАЧАТЬ Демак, сен иккала оқибатни бир-бирига солиштириб, сўнг танлов қилишинг керак. Агар ўрнингда бўлсам, мен теннис мусобақасини танлардим. Лекин ҳеч қачон бирор нарсани бажаришга мажбурман дема.

      – Тушунарли. Мен мусобақага боришни танлайман, – жавоб қайтарди талаба мулойим оҳангда.

      – Дарсни қурбон қилиш эвазигами? – деб кулдим мен.

      Реактив нутқдаги жиддий муаммо шундаки, у ўзини бажо келтирувчи башоратга айланади. Одамлар ўзини назорат қилаётган сабабиятга ўзи ишониб қолади ва ишончини тасдиқловчи турли баҳоналар ўйлаб топишни бошлайди. Улар ўзини тобора ўз ҳаёти ва тақдирини назорат қила олмайдиган қурбон сифатида ҳис қилади. Бошига тушган ташвишлар учун ҳамма нарсани – бошқа одамлар, вазиятлар, ҳаттоки юлдузларни айблайди.

      Машғулотларнинг бирида проактивлик тўғрисида сўзлаётган эдим. Бир киши ёнимга келиб, шундай деди:

      – Стивен, гапларингиз менга ёқяпти. Лекин вазиятлар ҳар хил бўлади. Менинг турмушимга бир қаранг. Чиндан ҳам ташвишдаман. Турмуш ўртоғим билан ўртамизда қачондир бўлган оташин туйғулар энди йўқ. Менимча, бир-биримизни ортиқ севмаймиз. Нима қилсам бўлади?

      – Ҳеч қандай ҳис қолмаганми? – сўрадим.

      – Худди шундай, – тасдиқлади у. – Лекин учта фарзандимиз бор. Улардан хавотирдамиз. Нима қилишни маслаҳат берасиз?

      – Рафиқангизни севинг, – жавоб қайтардим мен.

      – Айтдим-ку, ҳеч қанақа ҳис қолмаган деб.

      – Рафиқангизни севинг, – такрорладим яна.

      – Тушунмаяпсиз. Севги туйғуси йўқ ўртада.

      – Ундай бўлса, рафиқангизни севинг. Ўртада ҳислар қолмагани – уни такрор севишингиз учун яхши сабаб.

      – Лекин севги йўқ бўлса, қандай қилиб севишим мумкин?

      – Дўстим, «севмоқ» – бу феъл. Севги эса – ҳиссиёт – севмоқ феълининг меваси. Шундай экан, рафиқангизни севинг. Уни тингланг. Кўнглингизни очинг. Қўллабқувватланг. Уни тасдиқланг. Хўш, уни севишга тайёрмисиз?

      Илғор жамиятлардаги юксак адабиётларнинг барчасида севги – феълдир. Реактив одамлар эса ундан ҳиссиёт ясаб олади. Уларни ҳиссиётлари бошқаради. Ҳолливуд фильмлари бизни ҳиссиётимизни бошқара олмаслигимизга ишонтириб қўяди. Лекин кинолар доим ҳам ҳақиқатни тасвирламайди. Ҳиссиётларингиз ҳаракатларингизни назорат қиляптими? Демак, ўзингиз масъулиятдан воз кечиб, шунга изн бергансиз.

      Проактив одамлар севишни феъл сифатида кўради. Севмоқ – сиз бажарадиган иш-ҳаракат: сиз берадиган қурбонликлар, ўзингизни бахшида этишингиз. Севишни ўрганмоқчи бўлсангиз, бошқалар учун ўзини қурбон қилган инсонларни ўрганинг; ота-она бўлсангиз, фарзандингизга назар солинг. Севиш бу – қадрият. У севишганларнинг хатти-ҳаракати орқали фаоллашади. Проактив шахслар қадриятларни ҳамиша ҳиссиётлардан устун қўяди. Севгини фақат севиш орқали тиклаш мумкин.

ХАВОТИР ДОИРАСИ. ТАЪСИР ДОИРАСИ

      Проактивлик даражамизни билишнинг яна бир яхши усули – асосий қувватимиз ва вақтимизни қаерга сарфлаётганимизни таҳлил қилиш. Ҳар биримизда турли хил хавотирлар мавжуд – соғлиғимиз, фарзандларимиз, ишдаги муаммолар, миллий қарз ёки ядро СКАЧАТЬ