Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - Стивен Кови страница 25

Название: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси

Автор: Стивен Кови

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-175-7

isbn:

СКАЧАТЬ яратадиган нарсалар;

      Учинчи қадрият – муносабат, яъни бедаво хасталик сингари мушкул вазиятларга нисбатан билдирган реакциямиз.

      Шунингдек, Франкл ушбу қадриятлар ичида энг юқориси «Муносабат» эканлигини таъкидлайди. Бошқача айтганда, ҳаётимиздаги вазиятларга қандай муносабатда бўлишимиз биз учун кўп нарсани ҳал қилади. Инсонлар билан ишлаш жараёнида орттирган тажрибам унинг хулосаси тўғрилигини тасдиқлайди. Муносабат – ҳиссиётларимизни шакллантирувчи парадигмадир.

      Мушкул вазиятлар кўпинча парадигма алмашинувига сабаб бўлади. Айнан мураккаб дақиқаларда одамлар атрофдаги оламни, бошқа инсонлар ва ҳодисаларни янгича кўз билан кўра бошлайди. Натижада, уларнинг дунёқараши, нуқтаи назари янада кенгаяди. Улардаги оғир вазиятларга муносабат қадрияти бизнинг ҳам руҳиятимизни кўтариб, чексиз далда бағишлайди.

ТАШАББУСНИ ҚЎЛГА ОЛИШ

      Инсон табиатига ҳаракат объекти эмас, балки ҳаракат субъекти бўлиш хос. Бу хусусият муайян вазиятларга нисбатан жавоб реакциямизни танлаш имконини беради. Шу билан бирга, вазиятни ярата олиш қудрати билан ҳам таъминлайди.

      Ташаббусни қўлга олиш қайсар, қўпол ёки тажовузкор бўлишни англатмайди, аксинча, воқеа-ҳодисаларни амалга ошириш йўлидаги ўз масъулиятимиздан хабардорликни билдиради.

      Йиллар давомида ташаббускорлигини кўпроқ намойиш этиш мақсадида яхшироқ иш истайдиган инсонларга маслаҳат бериб келдим. Мен таклиф қиладиган маслаҳатга кўра, улар дастлаб ўз қизиқишларини аниқлаб олар, сўнгра савдо-саноатни яхшилаб ўрганар, ўзларини қизиқтираётган компаниялар дуч келадиган муаммоларни таҳлил қиларди. Ундан сўнг, шу муаммоларни ҳал қилишда нафи тегадиган қобилиятлари борлигини намойиш этувчи тақдимот тайёрларди. Ушбу услуб «Ечим савдоси» деб аталади ва муваффақиятли бизнес учун муҳим омил ҳисобланади.

      Одатда, мижозлар таклифимга рози бўлади – кўпчилик ишга кириш ва каръерасини мустаҳкамлашда ушбу услуб нақадар кучли таъсир кўрсатишини тушуниб етади. Афсуски, ҳамма ҳам уни амалда қўллашга зарурий қадамларни ташлаш, ташаббусни қўлга олишни уддасидан чиқмайди. Улардан шундай эътирозларни эшитиб тураман:

      – Қизиқишларимни қандай аниқлашни билмайман.

      – Савдо-сотиқни қандай ўрганишим мумкин? Ҳеч ким ёрдам бергиси келмайди менга.

      Бу каби одамлар ўз-ўзидан нимадир содир бўлишини ёки кимдир уларга ғамхўрлик қилишини кутади. Яхши иш, юқори лавозим эса ҳамиша проактив инсонларга насиб қилади. Проактивлар муаммо ҳақида гапирмайди, балки муаммоларни ҳал қилади. Улар мақсадга етиш, вазифани уддалаш йўлида тўғри тамойилларга асосланган ташаббусни қўлга олади.

      Оиламиздан кимдир, ҳатто ёшроқ болалар ҳам масъулиятсизлик қилиб, ўз ишини бажариш, муаммосига ечим топиш учун кимнидир кутса, биз уларга қараб «Т ва Т ни ишга сол!» деймиз (Т – топқирлик, Т – ташаббус). Баъзан шундай бўладики, бу ҳақда гапирмасимиздан туриб, уларнинг ўзи шикояти сўнгида: «Биламан – Т ва Т ни ишга солишим СКАЧАТЬ