Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 9

Название: Ёлғонлар шаҳри

Автор: Рамита Наваи

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-164-1

isbn:

СКАЧАТЬ Дариушнинг ҳаётида мунтазам тус олди. Ислом Республикаси МEХ аъзоларига худди ҳайвондек муносабатда бўлаётгани унинг ғазабини қўзғарди. Биродар Фаридун Дариушга алоҳида эътибор бериб, бошқалардан кўпроқ вақт ажратарди. У Дариушга бошқаларга айтмаган гапларини айта бошлади, оқсаб юришига бир махфий операция сабаб эканини тушунтирди. Ўшанда Биродар Фаридуннинг дўсти қурбон бўлган, ўзи эса оёғидан жароҳат олган. У яна Дариушга Гуруҳнинг ҳукуматда жосуслари борлиги, улар юқори лавозимларда, баъзилари ҳатто ядро қуроллари синовдан ўтказиладиган жойларда ишлашини айтди. Бора-бора Дариуш етакчиларнинг нутқлари ёзилган кассеталарни соатлаб тинглайдиган бўлиб қолди. Улар айтаётган гапга ишонмасликнинг иложи йўқ эди. У Гуруҳ учун хайрия пуллари йиғиш билан шуғулланди ва ўшанда асосий база Ашраф лагерида сақланишини билиб олди. Дариуш у ерга юборишларига умид қила бошлади. Она ватанидаги аҳвол жуда танг, тезда бир чора кўрмаса бўлмасди. Дариуш худди тўти каби Биродар Фаридуннинг айтганларини такрорлай бошлади: “Халқимиз бизни севади, улар биздан нажот кутмоқда. Ўша жаҳаннамдан қутқаришимизга ишонмоқда.”

      Банг. Бомба портлагандек овоз эшитилди. Дариуш беихтиёр каравотига чўкди. Банг-банг-банг-бум. Ташқарида нимадир ҳуштак чалиб, учиб ўтди. У машғулотларда барча турдаги артиллериянинг овозини эшитган, аммо ҳозиргина жаранг сочган шовқинни у сира эшитмаган. Кейин бақир-чақирлар эшитилди, кулгининг овозига ҳам ўхшайди. Аста дераза олдига бориб, ташқарига қаради ва осмонда оппоқ учқунлар отилиб, гул тасвирини ҳосил қилаётганди. Дариуш оловлар фестивали – “чаҳаршанбэ сури”ни унутиб юборган эди.

      МEХ уни мусулмонларнинг Янги йили – Наврўз пайтида жўнатган эди. Наврўз Эронда баҳорнинг илк кунига тўғри келади. Бундай пайтда қочқинда юрганлар оиласини кўргани юртга келиши Дариушга қўл келиши ҳақида Гуруҳдагилар айтишганди. У энди қулай фурсатни пойлаши керак. У Киан олиб келган китобларни ўқиди, уларнинг орасида унинг севимли асари – Али Шариатининг “Марксизм ва Ғарбнинг бошқа хатолари: исломий танқид” ҳам бор.

      У сайрга чиқди. Юзлаб болалар кўчаларда йўлнинг ўртасига гулхан ёқиб устидан сакраб ўтар, қадимий зардуштийлик мантрасини куйлаб омадсизлик ва касалликларни ёқиб юборишар эди. Яна бир талай болалар қўлига учқун сачратгич кўтариб, қувлашмачоқ ўйнаяпти. Вали Асрда мушакбозлик авжида. Машиналар йўл четига қўйилган, мусиқа баланд овозда янграяпти, одамлар деразадан энгашиб кўчага қараяпти. Ҳукумат “чаҳаршанбэ сури”ни зардуштийликнинг исломга зид бўлган маъжусий сарқити, деб эълон қилиб, уни нишонлашни тақиқламоқчи бўлган. Аммо Наврўз ва у билан боғлиқ барча удумлар эронликлар учун худди бошқа исломий байрамлар каби маданий аҳамиятга эга эди. Шу боис ҳукумат ҳар қанча уринмасин, бу жангда мағлуб бўлди. Дариуш одамларга ҳайрат билан қаради. Бу аҳволда қандай қилиб бунчалик завқ-шавққа тўлиш мумкин?! МEХ унга уқтирган ҳақиқатлар ва мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ўртасида нега бу қадар катта жарлик борлигини тушунолмади. Аммо СКАЧАТЬ