Фаренгейт бўйича 451º. Рэй Брэдбери
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Фаренгейт бўйича 451º - Рэй Брэдбери страница 3

Название: Фаренгейт бўйича 451º

Автор: Рэй Брэдбери

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-199-3

isbn:

СКАЧАТЬ қолган қизнинг истарали, ҳатто гўзал қиёфаси келди. Унинг нозик юзи ярим тунда уйғониб, вақтни билмоқчи бўлганингда қоронғи хонада хира ялтираб, сенга соатни, дақиқа ва сонияни аниқ кўрсатиб турувчи соат милларини эслатарди. Бундай соатлар, гарчи тун тобора қоронғилашаётган бўлса-да, унинг ўтиб бораётганини ва тез орада қуёш чиқишини билдириб туради.

      – Нима бўлди?! – деди Монтэг ўзининг баъзан онги, виждони ва одатига қарши ўлароқ ҳар балоларни валдирайдиган иккинчи онгости “мен”ига.

      У яна деворга ўгирилди. Қизнинг юзи кўзгуга ҳам ўхшарди. Ишониш қийин. Сенинг нурингни ўзингга қайтариб, акс эттирадиган яна қанча одамни биласан? Одамлар кўпроқ… – у керакли сўз қидирди ва касбидан келиб чиқиб топди – машъалага ўхшайдилар. Пуфлаб ўчирмагунча ёнаверишади. Аммо ўзга бир инсоннинг юзида ўз аксингни, яширин ва ҳаяжонли туйғуларингни ҳар доим ҳам кўравермайсан.

      Бу қизда ақл бовар қилмас шахсни ажрата олиш қобилияти бор эди. У қўғирчоқ театрини берилиб томоша қилаётган томошабин сингари Монтэгнинг ҳар киприк қоқишини, қўлларининг ҳар бир имосини ва бармоқларининг ҳаракатини олдиндан билгандек кузатди. Қанча муддат бирга сайр қилишди? Уч дақиқами? Беш дақиқами? Бироқ ҳозир бу жуда узоқ вақтдай туюларди. Қизнинг девордаги акси ҳам улкан кўринар, нозик жуссаси эса улкан соя ташларди. Агар кўзлари толса, биринчи бўлиб қиз киприк қоқишини, агар юз мушаклари қимирласа, буни ўзидан аввал қизнинг эснашида кўришини сезиб турарди.

      “Нега шундай бемаҳалда у қиз мени муюлишда пойлаб тургандек туюлмоқда?” дея ўйларди бўлиб ўтган воқеани эсларкан.

      У ётоқхона эшигини очди.

      Ўзини ой чўккандан кейин мақбаранинг мармар билан қопланган совуқ дахмасига киргандай ҳис қилди. Хона тим қоронғи, ташқаридаги кумушранг дунёдан асар ҳам йўқ, деразалар зичлаб беркитилган, шаҳар суронлари киролмайдиган қабр каби сукунат чўккан эди. Аммо хона бўш эмасди.

      У қулоқ тутди.

      Митти чивин ҳавода визиллаб нозик рақсга тушиши ва иссиқ, пушти уясига қулайгина яширинган арининг электрон визиллаётган товуши келарди. Мусиқа овози бемалол қулоққа чалинадиган даражада баланд эди.

      Юзидаги табассумни гўё жуда узоқ ёнган ва якунига етиб, оқиб тушаётган шам сингари сирғалиб тушиб, йўқолаётган мум теридек ҳис қилди. Зулмат. У бахтли эмас. Бахтли эмас! Ўзига шу гапларни айтди. У бунинг ҳақиқат эканини тан олди. Шу кунгача у бахтни ниқоб қилиб тақиб юрган, қиз эса ўша ниқобни юлиб олиб, қочиб кетганди. Энди унинг эшигини тақиллатиб, ниқобни қайтар деб сўрашнинг имкони йўқ.

      Чироқни ёқмай хонани тасаввур қилди. Хотини каравотда усти ёпилмаган, тобутнинг қопқоғи устига жойлаштирилгандек совуқ ҳолда донг қотиб ётар, ҳаракатсиз кўзлари шифтга пўлат иплар билан маҳкамлангандек қотиб қолган эди. Қулоқларига кичкина “чиғаноқлар” – радиоприёмник-қулоқчинлар маҳкам тиқилган, ундан таралаётган электрон товушлар ва мусиқа овози тўлқинлари аёлнинг бедор ақли соҳилларига ёпирилиб турарди. Хона ҳақиқатан бўм-бўш эди. Ҳар тун бу ерга товушлар уммони бостириб кирар ва кўзлари очиқ ётган Милдред ни ўзининг улкан қанотларида аллалаб, СКАЧАТЬ