Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат - Жавлон Жўраев страница 4

СКАЧАТЬ асосланган жамият тузишга киришганлар. АҚШ ҳукумати эркинлик воситасида бошқариш усулидан ҳозиргача кенг фойдаланади: оддий америкаликларни «шахсий эркинлик» ёки «шахсий ҳуқуқлар» каби жумлалар ёрдамида деярли ҳар қандай мафкурани қабул қилишга кўндириш мумкин.

      Албатта, кўп давлатлар бир нечта бошқарув усулларини уйғунликда ишлатадилар. АҚШ ҳукумати ҳам эркинлик билан бошқаришни миллий ғурур билан кучайтиради. Фашист Германияси сунъий миллий ғурурга асосланган бошқарувни қўрқув билан мустаҳкамлаган. Бугун шундай ёндашув Россия ҳукумати томонидан ишлатилмоқда. Француз давлати эса бошқарувда миллий ғурурни шахсий эркинлик билан бир қаторда ишлатишга уринади.

      Бу усулларнинг ҳар бири алоҳида шахслардаги ожизликдан фойдаланиб, уларни назоратда сақлашга қаратилган. Аммо қўрқув, ғурур ёки ҳақпарастлик кучли шахс белгилари эмас. Кучли шахс иродасини қўрқув ёрдамида синдириб бўлмайди, у миллий ёки диний муҳимликка берилмайди, у шахсий эркинлик нисбий бўлишини яхши билади. Яъни, кучли шахслардан ташкил топган жамиятни бошқаришда юқорида таърифланган уч усулдан ҳеч бири самара бермайди.

      Шахс ва давлат ўртасидаги муносабатлар барқарор ва соғлом бўлиши учун, улар қўрқувга, бурч ҳисига ёки кўр-кўрона миннатдорлик ҳисига асосланмаслиги керак. Ўз давлатидан қўрққан шахс самарали иш-фаолият олиб борадиган фуқаро бўла олмайди. Давлати ва миллати олдида ўзини бурчли билган шахс ҳам шу бурч юкидан имкон қадар халос бўлишга интилиб яшайди. Давлатига сергакликсиз миннатдор бўлиб яшаган шахс эса юзаки эркинлигининг этагидан тутиб, давлатнинг нотўғри қарорларига ҳам рози бўладиган хавфли фуқарога айланади.

      Шахс ва давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланиши лозим. Ўз халқи ишончини йўқотган давлат асосий қудратидан айрилади. Ўз давлати ҳурматини йўқотган шахс давлатни ва бошқа одамларни ўзига душман деб билади. Хўш, қандай қилиб давлат билан ишончли муносабат ўрнатиш мумкин?

      Аввало, давлатни биздан алоҳида, бизга бегона бир тузилма деб қабул қилишни тўхтатиш керак. Давлат – бу биз билан бир жамиятда яшаб келаётган бошқа одамлар. Ана шу одамларга ишонч ва ҳурмат билан ёндашишни, улар билан муҳимликка берилмай мулоқотда бўлишни уддалай олсак – давлат билан олди-бердимиз ҳам маромида бўлади. Унутмангки, давлат – бу барчамизнинг умумий истак ва интилишларимиз. Бир-биримизга танлов бериб яшасак – давлат ҳам мустаҳкам ва барҳаёт бўлади.

      Энг самарали бошқарув усули – бу одамларга танлаш эркинлигини беришдир. Ҳаётда қайси касб эгаси бўлишни, одамларга қандай наф келтиришни, қандай эътиқодга эргашишни, қайси маълумотга ишониш-ишонмасликни шахслар ўзи танласин. Шунда ҳар ким энг самарали усулда жамиятга фойда келтирадиган бахтли ҳаёт тарзини танлайди.

      Албатта, бу усул таърифлангандай ишлаши учун, жамият кучли шахслардан ташкил топган бўлиши зарур. Бунга эса тўғри тарбия ва таълим орқалигина эришиш мумкин. Ҳар қандай СКАЧАТЬ