Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 5. Шахс ва давлат - Жавлон Жўраев страница 3

СКАЧАТЬ қарашдан яна бир хулоса келиб чиқади: давлат – статик (турғун) тузилма эмас, у доим ўзгариб, янгиланиб, ислоҳ бўлиб боради. Жамиятнинг талабларига кўра янги кўникмалар орттиради, ўзини оқламаган тартибларни бекор қилади ёки янгиларига алиштиради. Ўз-ўзини тинимсиз ислоҳ қилиш – соғлом давлатнинг хислатидир.

      Давлат организми алоҳида ҳужайралардан ташкил топган. Яъни, ҳар қандай давлат жамиятни ташкил қилган алоҳида шахслар йиғиндисидир. Шахс ва давлат ўртасидаги муносабатларда шахс бирламчи ўринни эгаллайди. Чунки шахс бўлмаса – давлат ҳам, унга зарурат ҳам мавжуд бўлмайди. Давлат билан олди-бердиларингиз ҳақида ўйлаганда мана шу тамойил ёдингизда бўлсин.

      Давлатимиз қанчалик кучли бўлиши, бизнинг манфаатларимизга қанчалик хизмат қилиши ҳар биримизнинг шахсий кучимизга боғлиқ. Биз умумий организмни ташкил қилган ҳужайралармиз. Бу тузилмада ҳар биримизнинг ҳаётий ўрнимиз, ўз вазифамиз бор. Ҳаммамизнинг кичик-кичик ҳиссаларимиз бир бўлиб, давлат ва жамият ҳаётини таъминлайдиган буюк куч юзага келади.

      Давлатнинг кучи қуроллари, армияси ёки бойликларида эмас. Ҳар қандай ҳарбий кучни бошқа ҳарбий куч енгиши мумкин. Ҳар қандай кучли иқтисодни битта инқироз синдириши мумкин. Давлатнинг кучи – уни ташкил қилган шахсларнинг кучига боғлиқ. Кучли шахслардан ташкил топган давлатгина чиндан кучлидир.

      Бошқарув усуллари

      Ҳар қандай давлат ўз вазифаларини бажариш учун, бошқарув кучига – алоҳида шахсларнинг устидан ҳокимиятга эга бўлиши керак. Одамларни ўз измига сола билмаган давлат ўз ишини қила олмайди ва барҳам топади.

      Давлат алоҳида шахс иродасини ўзига бўйсундириш учун турлича усуллардан бири ёки бир нечтасини ишлатиши мумкин. Энг примитив ва тез таъсир қилувчи усул – бу қўрқитишдир.

      Аввалги суҳбатларимиздан маълумки, қўрқув – энг қадимги ва табиий кучли туйғулардан бири. У бизга яшаб қолишга ёрдам беради. Агар давлат ана шу туйғуни бошқара олса – шахс деярли тўлиғича унинг измида бўлади.

      Тарихдаги ҳар қандай ҳарбий қудратга асосланган давлат халқини қўрқув ёрдамида бошқарган. Аввалига душманни қўрқитиш ва енгиш учун яратилган ҳарбий қудрат барча ғанимлар енгилгандан кейин, халқни назоратда сақлашга қаратилади ва бунда қўрқитиш усулидан кенг фойдаланилади. Рим империясининг қудрати – унинг халқни қўрқувда тутадиган ҳарбий кучи бўлган. Шарқда бу усулдан Хитой императорлари усталик билан фойдаланишган. Мўғил хонларининг ҳам асосий бошқарув усули қўрқув бўлган.

      Механик давлат тузилмаси асосида қурилган ҳукуматлар ҳам қўрқувни асосий бошқарув қуроли сифатида ишлатадилар. Ўз даврида фашистлар Италия, Испания ва Германияда қўрқув ёрдамида ҳокимиятни тутиб турган. Совет Иттифоқининг ички қудрати кўп жиҳатдан халқни қўрқитишга асосланган. Сталин бошлаб берган бу сиёсат иккинчи жаҳон уриши сабаб ўта ҳарбийлашган улкан мамлакатда мустаҳкам ўрнашган.

      Табиийки, СКАЧАТЬ