Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон - Жавлон Жўраев страница 6

СКАЧАТЬ мазмун излаш – муҳимлик белгиси. Жамият ёки шахсий комплекслар таъсирида ақл ҳаётга мазмун беришга уриниши инсоннинг инсонийлик мағрурлигидан келиб чиқади. Биз ўзимизни бошқа жонзотлардан муҳимроқ деб билганимиз учун, бу дунёдаги тутган ўрнимизга ортиқча аҳамят берамиз.

      Табиатни ҳолис кузатсангиз, унда мазмунга эга ҳеч нарса топа олмайсиз. Йиртқичнинг ўлжасини тутиб ейишида ҳеч бир чуқур маъно йўқ. Триллионлаб жонзотлар туғилади, яшайди ва бу дунёни тарк этади. Уларнинг бу ҳаётида алоҳида бир аҳамят ёки мазмун йўқ: улар яхши ёки ёмон ҳаёт яшамайди. Улар, шунчаки, яшайди.

      Одам ҳам ҳудди шундай: бизнинг борлигимиздан ҳам қандайдир бир яширин илоҳий мақсад ёки мазмун мавжуд эмас. Яшашнинг яшашдан бошқа маъноси йўқ.

      Менга мазмунли ҳаётни таърифлаб бера оласизми? Илм чўққиларини эгаллаб, оламшумул кашфиётлар қилиб яшаш мазмунли ҳаётми? Балки, худони танишга интилиб, авлиёнамо ҳаёт тарзини юритиш мазмунлироқдир? Ўзидан моддий ёки маънавий мерос қолдирмаган одам ҳаётини чиндан ҳам мазмунсиз дейиш мумкинми? Бундай одам ёмон ҳаёт яшади дея оламизми?

      Одам яхши ёки ёмон яшамайди. Одам кучи етган, ўзи уддалаган усулда яшайди. Одам шахсий кучи имкон берган даражада бахтли яшайди. Бунда кучи кўплар муҳимликка берилмасдан, хотиржам яшашни танлайдилар; бунда ожизлар комплекс ва ёлғонлар таъсирида курашиш ва бир умр ўз ҳаётларини мазмунли қилишга интилишни танлайдилар. Бу танловда ҳам ҳеч бир маъно йўқ – бу, шунчаки, бир танлов.

      Бу гапларим сизда норозилик уйғотаётган бўлса – демак, сиз ҳали ҳам муҳимлик таъсиридасиз. Ҳаётингизга сунъий муҳимлик бериб, дунёга шунчаки келмаганингизни таъкидлашга сизни нима мажбур қилаётганини яхшилаб таҳлил қилиб кўринг.

      Яхши-ёмон ўйини биз – одамларга ўзимизни бошқа жознотларга таққослашга, бу қиёслашда ўзимизни юқори ҳисоблашга имкон беради. Одамлар ҳайвонларни «ёмон» деб билгани учун, бир-бирини ҳақорат қилиш учун шу ҳайвон номларидан фойдаланди.

      Аммо энди сиз бу дунёда устун-қуйи, яхши-ёмон мавжудот йўқлигини билдингиз. Энди сизда инсоний ғурурга берилиш, ўз борлигингизни оламшумул бир ҳодиса эканини айтиб, оламга жар солиш илинжи йўқ.

      Агар одамзот шунчалик муҳим мавжудот бўлганда – уни Худо биринчи бўлиб яратмасмиди? Етти иқлимдаги борки тирик жон пайдо бўлгандан кейингина одамзот вужудга келган – бу ҳам бизга камтар бўлишга, ўз борлигимизга ортиқча баҳо бермасликка бир ишорадир, балки?

      Одамлар ўзларини алдашни бунчалик яхши кўришларига сабаб нимада экан? Биз нимага ўзимизга ўзимиз, атроф дунё, бутун борлиқ ҳақида тинимсиз ёлғон гаирамиз? Буюк ёлғон таъсирида узоқ муддат яшаб, шундай одат чиқарганмизми, дейман.

      Мен ўзим узоқ муддат ўзимни алдаб яшаганман. Шахсиятим, уни ҳаётда тутган ўрни, борлигим мазмуни ҳақида ўйлашни, жиддий саволлар беришни эрта бошлаганман. Балоғат ёшимгача ҳаётимдан мазмун топишга – топа олмасам, уни ўзим ёлғондан яратишга уринганман. Ва бу муҳимлик учун бахтсиз СКАЧАТЬ