Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон - Жавлон Жўраев страница 3

СКАЧАТЬ чунки ақл ҳар бир ёлғончани ўз жойида ишлатади: яхшилик устунлигини ўтказсиҳ керак бўлганда биринчи ёлғонча кор келади, адолатсизликка урғу бериш керак бўлганда иккинчи ёлғонча ишга тушади. Аммо сергак туриб, ҳамма ёлғончаларни бир сафга қўйса – уларнинг кўпчилиги бир-бирига зид экани ошкор бўлади.

      Яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги буюк ёлғон қўл остидаги кичик ёлғончалардан куч олиб яшайди. Ёлъгончалар фош бўлса – уларнинг бобоси буюк ёлғон ҳам ошкор бўлади. Ҳар хил нарсага бўлган муносабатингизни астойдил ўрганиб чиқсангиз – бунақа ёлғончалар сиз умуман кутмаган жойларга яширинганини билиб оласиз.

      Келинг, биз ана шу ёлғончаларни фош қилишга уриниб кўрамиз.

      Ёмонликдан омонлик

      Сизга, ҳар доимгидек, бир ажойиб саволим бор: Сиз яхши инсонмисиз?

      Жавоб бериш қийин-а? Балки, осонгина жавоб бергандирсиз. Нима бўлганда ҳам, шу саволни ўқиб, хаёлингиздан ўтган фикрларни эслаб қолинг – биз уларга ҳали яна қайтамиз.

      Бизнинг дунё – қарама-қаршиликлар дунёси. Унда ҳамма нарсанинг акси – зидди бор. Ёруғликка қарши зулмат, иссиққа қарши совуқ, меҳрга қарши қахр. Табиат ҳам мукаммал зиддиятлардан ташкил топган – борлиқни ташкил қилган зарраларда ҳам қанча манфий қувват бўлса, унга қарши шунча мусбат қувват бор. Баъзи олимлар бугун ҳатто модданинг ҳам зидди – антимодда (антиматерия) мавжудлигини таъкидлашмоқда.

      Биз бу бир-бирига зид кескинликларни бир-бири билан таққослаб ўрганамиз. Оқ нима эканини фақатгина уни қорага солиштириб айтишимиз мумкин. Ақлимиз ҳамма нарсани таққослаб, ҳамма нарсага номлар, сифатлар бериб чиққан. Биз дунёни ана шу сифатлар асосида кўриб, қадрлаб яшаймиз.

      Бу йўлдаги энг катта ютуғимиз – «яхши» ва «ёмон» сифатларини ўйлаб топганимиз бўлган. Бу икки сўзнинг асл қудратини биз ҳар доим ҳам билавермаймиз – аммо бу икки сўз бизнинг ҳаётимизга жуда кучли таъсир қилади.

      Биргина «яхши» ёки «ёмон» сифатига эргашиб, биз қарорлар қабул қиламиз. «Яхши» ёрлиғи илинган одамлар, буюмлар ва ғояларга эргашамиз – «ёмон»ларини ўзимиздан нари тутишга уринамиз. «Яхши» деб билган ишларимизни қиламиз, «ёмон»ларидан тийинамиз. Буларнинг барини биз ўзимиз «яхши» бўлиш учун – ўзимизга «яхши» бўлиши учун қиламиз.

      Нима деб ўйлайсиз: қўлингиздаги китоб яхшими? У сизни яхши инсон бўлишга чорлаяптими? Яхшилик қилишга ундаяптими? Уни ўқиб, ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми?

      Бу саволлар ичида чалкашиб қолмай туриб, сизга аввал айтган гапни эслатай: яхши ва ёмон тушунчалари – одамзотнинг бахтли бўлишига қаршилик қиладиган энг катта ёлғондир. Ҳа – дунёда яхши ва ёмон одамлар, нарсалар ва ҳодисалар йўқ.

      Тарбия билан онгингизга сингдирилган қоидалар ҳозир талвасага тушган бўлса керак. Лекин бунга ишониш қанчалик қийин бўлмасин – яхшилик ва ёмонлик бор-йўғи нисбий ҳақиқатлар. Уларни одамзот ўз-ўзини бахтдан айириш учун билмасдан ўйлаб топган.

      Яхшилик СКАЧАТЬ