Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев страница 3

СКАЧАТЬ ўлчамли одамчалар-ку майли – «Мен кимман?» деган саволга сиз қандай жавоб топдингиз? Топган жавобингиз сизни қанчалик қаноатлантирди? Топган жавобингиз сизга нималарни англаб етишга ёрдам берди?

      Икки ўлчамли одамчаларга «ҳой, миттивойлар, сизларнинг оламингиздан ташқари учинчи ўлчам ҳам бор» десангиз, улар буни тушуна олиши, тушунса ҳам – бунга ишониши жуда қийин. Сиз билан бизга уч ўлчамли фазо тушунчаси жуда оддий туюлгани билан, доимий фикрлаши икки ўлчам доирасида бўлган мавжудотларга буни етказа олмайсиз.

      Агар мен сизга бизнинг дунёда биз кўра биладиган уч ўлчамдан ташқари тўртинчи ўлчам ҳам бор десам, бунга қандай қарар эдингиз? Оламимизда чексиз кўп ўлчамлар бор десам-чи? Ахир, болакайнинг расм дафтари кўпвароқли бўлиши мумкин.-ку. Буни тасаввурингизга сиғдиришингиз қийин, шундайми? Икки ўлчамли одамчаларга учинчи ўлчам ҳақида гапирилса, улар ана шу тасаввур қила олмаслик ҳолатини бошдан ўтказадилар.

      Ўзликни англаб, кучли шахс бўлишнинг энг олий мукофоти – инсон янги кенгликларни кашф қилишидир. Шахсий куч сизга тўртинчи ва ундан кўп ўлчамлар эшигини очиб беради. Интуициянгиз ривожланиб, дунёга вақт ва фазога тобе бўлмаган ҳолда қарашни ўрганасиз.

      Жуда ҳаёлпараст гаплардек туюлмаяптими сизга булар? Агар шундай туюлаётган бўлса – демак ақлингиз мантиқ ёрдамида ҳали ҳам сизни назоратда сақлаяпти экан. Ахир, юқоридаги гапларни имконсиз ҳаёллар сирасига қўшган айнан мантиқ.

      Мен интуиция (яъни қалб билими) ҳақида бежиз гапирмадим. Мақсадларимизга осон эришишда интуитив билимларнинг аҳамияти катта. Интуиция эса шахсий кучи кўп одамларда кучли бўлади.

      Биз – уч ўлчамли одамлармиз. Аммо бизга шу уч ўлчам чегараларидан ташқарига чиқиш қудрати берилган. Шундай имкониятимизга ишонмаганлар мана шу ерда бизни тарк этишлари мумкин. Инсоннинг чексиз имкониятларига ишонганларга эса мени ҳали айтадиган гапим кўп.

      Бошланғич синф

      Ақлимизнинг ажойиб хусусияти бор – у дунёдаги ҳамма нарсани тавсифлашни билади. Кузатади, ўхшаш ва фарқли белгиларни аниқлайди, баҳо беради. Ана шу белгиларга қараб ҳамма нарсани синфларга ажратади.

      Тарих мобайнида ўзининг дунёда тутган ўрнини англашга интилиб келган одамзод ўзлигини ҳам таснифлаш орқали аниқлашга уринган. Аввалига бу таснифлаш табиий белгиларга асосланган бўлса, жамият ривожланиши билан туркумлашга ижтимоий омиллар ҳам қўшила бошлаган.

      Биз – аввало тирик мавжудотмиз. Тирик мавжудотларнинг иссиққон жонзотлар турига мансубмиз. Улар орасида ақлли жонзотлар гуруҳини ташкил қиламиз. Бу ақлли жонзотлар икки жинсга ажраладилар.

      Мана шу ерда бизнинг табиий таснифланишимиз тугаб, ижтимоий таснифлаш бошланади.

      Ақлли жонзотлар ташқи кўринишига қараб ирқларга ажратилади. Бу синфлар одамлар ер куррасининг қайси ҳудудида яшашига қараб келиб чиққан тана тузилиши ва тери рангидаги фарқлар орқали аниқланади. СКАЧАТЬ