Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг…. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 3. Мақсадларим, шошмай туринг… - Жавлон Жўраев страница 2

СКАЧАТЬ айтгандай – шунча иш орасида ҳали яшаши ҳам керак. Тўғрироғи – бахтли яшаши керак.

      Бу ташвишлар одамларга нимага керак? Биз айнан ана шу саволга жавоб излаймиз бу гал. Биз интилаётган истаклар, мақсадлар ва натижалар бизга нега кераклигини – умуман, улар бизга чиндан керакми йўқми, шуни англашга уриниб кўрамиз.

      Душанба – Шахсият

      Иккаламиз ўртоқмиз

      Бу галги суҳбатни ажойиб эртак билан бошласак. Нима дедингиз?

      Бир куни бир болакай зерикканидан акасининг расм дафтарига расм чизиб ўтирган экан. Ҳамма болалар каби у ўз ўйинқароқ машғулотини қоғозга митти одамча расмини чизишдан бошлабди. Бола бари бир болада – мўжизаларга ишонгани туфайли, унинг тасаввурида у чизган одамчага жон кириб, у билан суҳбатга киришибди:

      – Салом. Мен кимман? – деб сўрабди одамча.

      – Сен митти одамчасан, – жавоб берибди болакай, – Мен сени зерикканимдан чиздим.

      – Зерикканингдан? У нима дегани? – тушунмабди одамча.

      – Зерикиш – бир ўзинг қолганингда нимадир қилишни қаттиқ хоҳлаш.

      – Унда мен ҳам зерикар эканман-да, – хўрсинибди одамча, – Ахир, мен ҳам ёлғизман.

      – Нега энди, – дебди болакай, – мен сен билан ҳар доим бирга бўламан. Иккимиз энг яқин ўртоқ бўламиз.

      – Ростданми? – хурсанд бўлибди одамча, – Яшасин! Лекин, – яна хомуш тортибди одамча, – мен сени кўра олмасам, фақат овозингни эшитсам, қандай қилиб сен билан ўртоқ бўламан? Демак, мен барибир ёлғиз бўлар эканман…

      – Майли, ҳафа бўлма, – дебди болакай, – Мен сенга дўст бўлиши учун яна бир одамча чизиб бераман.

      Шундай деб, болакай митти одамча ёнига яна бир одамча чизибди. Бола тасаввури унга ҳам жон ато этибди.

      – Салом. Мен кимман? – деб сўрабди янги одамча.

      – Сен ҳам митти одамчасан, – деб жавоб берибди болакай севиниб, – Ёнингдаги сенинг дўстинг. У ёлғиз бўлмаслиги учун сени чизиб бердим. Иккингиз танишиб дўстлашиб олинглар. Ҳаммамиз яқин дўст бўламиз.

      Бола кўз ўнгида икки одамча дўст тутиниб, бир-бири билан сўзлаша бошлабди. Болакай икки одамчани яна-да хурсанд қилиш учун, улар тепасига қуёш, атрофига гуллар, капалаклар чизиб берибди.

      – Бу нарсалар нима? – ҳайрон бўлибди одамчалар, – Улар жуда чиройли экан.

      – Булар гуллар, – жавоб берибди болакай, – Мен уларни сизлар учун чиздим. Гаплашиб зерикканда, иккингиз улар орасида бекинмачоқ ўйнашингиз мумкин.

      – Сен истаган нарсангни чиза оласанми? – ҳайрон бўлишибди одамчалар, – Биз нега чиза олмаймиз?

      – Истасангиз, мен сизларга ўргатаман, – дебди болакай, – Бу жуда осон.

      – Истаймиз, албатта истаймиз, – севинчдан сакрашибди одамчалар.

      Шунда болакай икки одамчага расм чизишни ўргатибди. Одамчалар аввалига ўзларига ўхшаш одамчаларни СКАЧАТЬ