Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий страница 4

Название: Тасаввуф алломалари

Автор: Хамиджон Хомидий

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-669-6

isbn:

СКАЧАТЬ тарқатиб юборилган бўлса ҳам, бектошийлар яширин фаолият олиб боришган. Кейинчалик ўз қароргоҳларини Албанияга кўчирганлар. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг эса мамлакатда бектошийлар сафи кенгайган.

      Неъматуллоҳия тариқатига Саййид Неъматуллоҳ Валий (ваф. 835/1431 й.) асос солган. Эронда кенг тарқалган. Тариқатда «таслим», «зуҳд», «фақр», «ридо», «вафо», «фано»га аҳамият берилган. Саййид Неъматуллоҳ фикрича, қалбни ислоҳ қилиш ва ўзликни поклаш учун барчага меҳрмуҳаббат кўрсатиш ва халққа холис хизмат қилиш керак. У Хожагон тариқатининг «хилват дар анжуман» қоидасига амал қилиб, халқ ичида яшаб, Ҳаққа хизмат қилишни тарғиб этган. Неъматуллоҳия тариқати сиёсий фаолияти, давлатнинг ички ҳаётига фаол таъсир кўрсатиши билан бошқа тариқатлардан ажралиб турган.

      Ишқия тариқати асосчиси Шайх Абулҳасан Ишқий бўлиб, Боязид Бистомийнинг (ваф. 261/874 й.) «сукр» йўлини тутган. Самарқанд (Остона бобо) ва Қашқадарёда (Лангар) тарқалган. Шайх Абулҳасан «сукр» маърифати асосида шоҳу гадони тарбиялаган. Алишер Навоий ишқия тариқати аҳли ҳақида «уларнинг ажабтовур кароматлари ва ҳайратангиз сўзлари кўп ва ҳаттоки султонлар уларга мурид тушганлар» деб зикр қилган.

      Кубровия тариқати Ўрта Осиёда пайдо бўлиб, унга Шайх Нажмуддин Кубро Хоразмий (ваф. 618/1221 й.) асос солган. Мазкур таълимот негизини «хуфия зикр» ташкил қилади. Нажмуддин Кубро тариқат қоидаларини «Усули Ашара» (ўнта усул)да баён этган ва мурид тарбиясига алоҳида аҳамият берган. Нажмуддин Кубро инсон руҳиятининг имкониятлари, унинг яратувчанлик ва мўъжизакорлик қувватини «валийлик», «каромат» тушунчалари орқали баён этган. Нажмуддин Кубро тасаввуфдаги «сукр» ва «саҳв» йўналишини бирлаштириб, тафаккурий билим билан кароматни уйғунлаштирган, ирфон фалсафаси ривожига салмоқли таъсир кўрсатган.

      Мажидуддин Бағдодий (ваф. 618/1221 й.), Сайфиддин Боҳарзий (ваф. 659/1260 й.), Саъдуддин Ҳамавий (ваф. 650/1252 й.) Нажмуддин Кубронинг издошларидир.

      Яссавия тариқатига туркистонлик Аҳмад Яссавий (ваф. 563/1167 й.) асос солган. Тариқат шимолда Қозонгача, ғарбда Болқон яриморолигача етиб борган. Яссавия тариқати Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг маънавий, маданий ва ижтимоий тараққиётига жиддий таъсир кўрсатган. Аҳмад Яссавий ўз она тилини биринчи бўлиб тариқат тили мақомига кўтарган, шеърларидаги ҳар бир сўз ва ҳар бир ибора ислом ҳақиқатлари билан суғорилган. «Қалбингда Аллоҳ бор, Аллоҳга чекин» дейди Яссавий. Узлатга чекинмоқ – ўз-ўзингга чекинмоқ демакдир. Аввал ботинни англамоқ, тарбияламоқ даркор, бу нафсни поклашдан бошланади. Унинг маънавийруҳий олами шунчалик юксак бўлганки, Алишер Навоий Хожа Аҳмад Яссавийни «Туркистон аҳлининг қиблаи дуоси» деб улуғлаган. Яссавия тариқати бошқа тариқатлардан одоб ва аркон жиҳатдан ҳам фарқланган ва бу тамойиллар Сўфий Муҳаммад Донишнинг «Миръот ул-қулуб» (XIII аср) асарида мухтасар баён қилинган. Академик В.В.Бартольд «Аҳмад Яссавий тарбия ва тарғибот ишлари билан халқнинг меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган мутасаввифдир, бу ҳурмат туркий СКАЧАТЬ