Темурий ижодкорлар. Тулкин Хайит
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Темурий ижодкорлар - Тулкин Хайит страница 1

Название: Темурий ижодкорлар

Автор: Тулкин Хайит

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-03-731-1

isbn:

СКАЧАТЬ тга эга эмасмиз. Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида шундай сўзлар бор: “Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий олами нақадар бой ва ранг-баранг эканини исботлаб беришдан иборат. Бундай ноёб ва бебаҳо бойликни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг маъно-мазмунини фарзандларимизга етказиш масаласи барчамиз, биринчи галда, зиёлиларимиз, бутун жамоатчилигимиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиши шарт, деб ҳисоблайман”. Мазкур мўъжаз рисолани ана шу йўлдаги бир уриниш, дастлабки тажриба, деб билгайсиз, зеро, шу баҳона Темурий ижодкорлар ҳақида бир фикрлашиб кўришни истадик. Улар фақат амирзодалар эмас, балки юксак маънавият соҳиблари ҳам эдилар. Биргина амирзода Бойсунғур Мирзони олайлик: бу олижаноб амирзоданинг ажойиб ғазаллар битгани, Ҳирот тасвирий санъат мактабига асос солгани, у ерда бой кутубхона ташкил этиб, унда ўз даврининг машҳур хаттотлари, наққошлари, мусаввирлари, саҳҳоф ва заркорлари тўпланиб, илмий ва ижодий иш олиб борганлари, 1425-26 йилларда бевосита унинг буйруғи ва аралашуви билан Фирдавсий «Шоҳнома»сининг қирққа яқин қўлёзмалари солиштирилиб, мукаммал матн тузилгани, ҳуснихатда ҳам унга тенг келадиган хаттот топилмагани, бугунги кунда Эрондаги «Қуръон музейи»нинг тўрт томон деворларини Қуръон оятларидан настаълиқ хатида кўчирган ҳуснихат намуналари безаб тургани таҳсинга сазовордир, яна бир аҳамиятли томони, мозийшунос экспертлар ана шу битикларнинг бир қатори қийматини йигирма миллиард АҚШ долларига баҳолашган экан. Қаранг-а, у нақадар етук маърифатли ҳукмдорлардан бири бўлган. Рисолада бундай мисолларга анчагина ўрин берилганки, Темурий ижодкорлар маънавий оламидан олинган бу ёрқин намуналар ўзимизга, бугун ҳаётга катта умид билан дадил кириб келаётган ёшларимизга ҳам арзирли сабоқ бўлишига ишонамиз.

      АМИР ТЕМУР – ИЖОД АҲЛИ ҲОМИЙСИ

      «Темур Кўрагон – агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал ва мавқеъда ўқубдурларким, анингдек, бир байт ўқуғони минг байт айтқонча бор»

Алишер Навоий

      АМИР ТЕМУР

      (1336 – 1405)

      Ўзбек давлатчилиги тарихида Амир Темурнинг ўрни беқиёс ва жуда катта аҳамиятга эга эканлигини жаҳон тан олади. Бу зот нафақат юртини чингизийлар асоратидан озод этди, балки давлатчилик, илм ва фан, ҳарбий ва бунёдкорлик, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда ҳам салмоқли фаолият олиб борди.

      Ҳақли равишда айтиш керакки, агар ота юрти чингизийлар истибдоди остида бўлмаганида Амир Темур ҳам йирик алломалардан бири сифатида жаҳонга танилиши муқаррар эди, чунки бу зотнинг ҳатто ҳарбий саркардалик фаолияти ҳам юксак салоҳиятининг бир қирраси, холос.

      Уни аслида Темурбек, деб эъзозлашган. Ёшлигида кучли хотираси, қувваи ҳофизасининг беқиёслиги билан ўз даврининг етук олимларини, алломаларини ҳайратга солган. Мактабдошлари ичида ҳам ўзининг ҳайротомуз ҳаракатлари билан тенгдошларидан ажралиб турган. Тўққиз ёшида Қуръони каримни ёд билгани, кўпгина масалаларда катталардек фикр юритиб, ўша давр олимларининг меҳрини қозонгани ҳақида айтадилар. Ҳали ўсмирлик пайтиданоқ мустамлака юртининг «юрак азоблари»ни англаб, ғаними кимлигини, халқининг озод бўлишини, тенглар ичра тенг яшашини орзу қилган. Ўсмир ёшида ҳамма ҳам эл-юрт аҳволини бу даражада идрок этолмайди.

      Темурбек Жалолиддин Румийнинг «Маънавийи маснавий», озарбайжонлик шоир Маҳмуд Шабистарийнинг «Гулшани роз» («Сирлар гулшани») китобларидаги шеърларни ёд олган эди. Ҳофиз Шерозийга кўрсатган марҳамати эса афсонага айланиб кетган. Нақл қиладиларки, буюк Соҳибқирон шоир Самарқанд, Бухоро шаҳарлари ҳақида ёзган ғазали учун ҳузурига чақиртирган эмиш. Ўша ғазалдан бир байт келтирамиз.

      Агар кўнглимни шод этса шерозлик турк жонони,

      Қора холига бахш этгум Самарқанду Бухорони.

      Бу икки мисра, биринчидан, Амир Темур қайта сайқал берган Самарқанд билан Бухоро шаҳарларининг нуфузи ҳақиқатан ҳам дунёда машҳурлигини намоён этган бўлса, иккинчидан, Соҳибқироннинг ўз одати бўйича улуғ шоирга катта эҳтиром кўрсатганини ҳам билдиради. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, бу улуғ зотнинг ўзи тарих, адабиёт ва санъат мухлиси, шайдоси бўлган ва бу туйғу авлодларига ҳам мерос бўлиб ўтган.

      У жаҳон сиёсатини, иқтисодини, тарих, фалсафа, илмфаннинг турли соҳаларини яхши билар, бунёдкорлик, меъморчилик ва бошқа кўпгина сир-асрорлардан хабардор эди. Унда авлиёлик қобилияти ҳам бор эди, десак янглишмаган бўламиз. Дунёнинг ўша пайтдаги машҳур олими Ибн Халдун 35 кун мулоқот қилиб, унга юксак баҳо бергани кўпчиликка маълум.

      Алишер Навоий ҳазратларининг унинг ҳақида айтган сўзлари бизда жуда машҳур. Олимлар, тарихчилар, ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам бу сўзни хушнудлик билан такрор этадилар. «Темур СКАЧАТЬ