Название: Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом
Автор: Шерхон Кораев
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-5442-0-8
isbn:
БИСОТИНГДА “БАЙРАМ” СЎЗИ ЙЎҚ
Она бу ҳаётнинг гултожи. Она бор – кўнгил бус – бутун. Ота – онаси борлар – дунёдаги энг бой инсонлардир. Ота – она рози – Худо рози!
Етмиш юлдуз ёғилиб,
Ярим ойча бўлолмас.
Етти янга йиғилиб,
Битта она бўлолмас.
Она тирик эшикка
Ғурбат яқин йўлолмас,
Менинг эса, бағрим қон,
Вайронаман, Онажон.
Шоир халқона ифодалар билан шеърхон кўнглига йўл топади ва уни эгаллайди, керак бўлса ларзага солади.Чунки у тасвирлаган туйғу энди шеърхонникига айланади. У “сенсиз ғариб кўнглим кўнгилми онам” деган бир мисрасида она – қалб қувончи эканлигини ифодалай олган. У ”Гарчи бисотингда “байрам “ сўзи йўқ”…Сенга на гул бердим, на ширин калом” дея ўз ўқувчисини онаизорлар қадрига етишга, ҳолидан хабар олишга чақирган бўлса, не ажаб! ”Дейсан: олисларда омон юрсанг бас, Ёдингга тушсам гоҳ йўқлаб турсанг бас”. Албатта,дийдор ғанимат.Бу беш кунлик дунёда ота – она розичилигини олишга нима етсин!
Соғинч ҳақда шеърлар
Ёздим ўзимча,
Мендан – пешонангда
Доғлар тизимча.
Ўғлинг бўлмай ўлай,
Аттанг, минг аттанг,
Қиз туғсанг нетарди,
Кўпроқ қиз туғсанг!..
Тиргак бўлолмадим
Битта қизингча,
Уялмай шоирман
Дейишимга боқ.
Шоир она образи орқали волида ва фарзанд ўртасидаги муносабатларни бутун бўй – бастилигича кўрсата олади. ”Йўл қараб бўлдими, жигаргинанг қон”, ”сен мени яратдинг ,сени тугатдим”, ”Сен сўлиб, Мен яшнаб тўлишимга боқ” дея шеърият ихлосмандларини тириклик фурсатини бой бермасдан оёғи остида жаннат бўлмиш – Онанинг розичилигини олишга даъват этади. Ҳа, Пайғамбар (с.а.в.) ҳам, дунёнинг улуғ мутафаккирлари ҳам ота – она хизматида бўлишга, уларни эъзозлашга чақиришган. Уларнинг дуоси сизни бало – қазодан асрайди. Муҳаммад Юсуфни ҳам она дуоси бир умр қўллаган бўлса, не ажаб. Ривоят қилишларича, Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога жаннатда унга ким қўшни бўлишини билдиришини сўраб, ёлворибди.
Бир куни шундай нидо келибди;
–-Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг бўлади…
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қайси яхши амали учун бунга лойиқ бўлганини билиш ниятида йўлга чиқибди. Ҳазрати Мусо ўша одамни қидириб топди. Қассоб Ҳазрати Мусони ҳақ пайғамбар эканини билган, иймон келтирган эди. Лекин ўзини кўрмаган эди. Шунинг учун уни танимади. Кечқурун қассоб Ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Овқат тайёрлади. Дастурхон ёзди. Овқат ейишдан олдин, қассоб деворга осилган СКАЧАТЬ