Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом. Шерхон Кораев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом - Шерхон Кораев страница 3

Название: Муҳаммад Юсуф ва Ғайбулла Ас-Салом

Автор: Шерхон Кораев

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5442-0-8

isbn:

СКАЧАТЬ Президентимиз Ислом Каримов томонидан) берган топшириқларини яхши эслайман”.

      Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳозирги кунда миллий адабиётимиз фидойилари руҳини шод ва хотирасини обод қилиш йўлида шахсан бош-қош бўлаётгани, 2016 йилнинг 27 декабрида Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги давлат миқёсида нишонлангани, Тошкентда Абдулла Қодирий, Наманганда Исҳоқхонтўра Ибрат, Фарғонада Эркин Воҳидов, Нукусда Иброҳим Юсупов, Қарши шаҳрида Абдулла Орипов, Сирдарёда Ҳалима Худойбердиева ва Андижонда Муҳаммад Юсуф ижод мактабларининг ташкил этилгани диққатга сазовордир. Бу эса ўз навбатда ғамхўр Юртбоши раҳнамолигида улуғ ижодкорларнинг муносиб издошлари, ёш Эркин Воҳидовлар, ёш Абдулла Ориповлар, ёш Муҳаммад Юсуфларнинг шакллантиришга киришилганидан дарак беради. Яъни Давлатимиз раҳбари 2018 йилнинг 20 июлида Ядро физикаси институти залидаги учрашувда таъкидлаганидек, “Вилоятларга борганимизда, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Иброҳим Юсупов, Ҳамид Олимжон, Зулфия каби ижодкорларга бағишланган катта – катта мактаблар очдик. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлардек ижодкорлар ўзидан – ўзи пайдо бўлмайди. Ҳеч қачон пайдо бўлмайди. Уларни давлат тарбиялаши, саралаши, унга пул сарфлаши керак”.

      Мухтасар қилиб айтганда, Муҳаммад Юсуф ижоди тугамайдиган сарчашмани эслатади. Бу маънавий сарчашмадан баҳраманд бўлган инсон, “Ватанни бўйнига тумор” қилиб юксак манзилларга интилади, ”Айланайин қора қошу кўзингдан – а, Ўзингдан қўймасин, халқим , ўзингдан – а”, – деб яшайди.

      Ана шу қалбларга меҳр – муҳаббатни экиб, ундириб олувчи шеърлари билан шоир мангуликка дахлдордир. Ҳа, у халқимизнинг юрагида, ёдида абадий ва барҳаёт яшайверади.

      “СОДДА ВА ХАЛҚОНА ТИЛ БИЛАН”

      2013 йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинганди. Ушбу Қарор таниқли шоирнинг миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасидаги хизматлари, ёрқин истеъдоди , бетакрор бадиий асарлари, ибратли ижтимоий фаолиятини инобатга олиб, 60 йиллиги муносабати билан қабул қилинганини эътироф этиш лозим.

      Ушбу муҳим хужжатни ўқир эканман, Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ хотираларим хаёлимга қуйилиб кела бошлади. Талабаликни бежизга олтин давр дейишмайди, ЎзМУда ўқиган кезларим олий ўқув юртида Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Эркин Воҳидов, Озод Шарофиддинов, Ғайбулла ас – Салом, Усмон Азим, Азиз Қаюмов, Азим Суюн, Нажмиддин Комилов, Усмон Қучқор, Содирхон Эркинов, Иқбол Мирзо каби таниқли шоиру ёзувчилар,олиму мунаққидлар билан тез-тез учрашувлар бўлиб турарди. Ана шундай суҳбатлар талабалардаги мустақил дунёқарашнинг шаклланишига СКАЧАТЬ