Келиннома. Рахима Шомансурова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 12

Название: Келиннома

Автор: Рахима Шомансурова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-07-578-8

isbn:

СКАЧАТЬ этмайди. Ҳа, ҳайрон бўлманг, кийим ҳам кишининг ички дунёсини ошкор қиладиган энг аниқ восита ҳисобланади.

      Ўз кийиниш услубингизни танлаб олгунча, қадду қоматингиз, бўйингиз, танангиз аъзоларининг тузилиши билан ҳисоблашишга тўғри келади. Ҳеч ким сизнинг гавдангиз тузилишини, айрим аъзоларингизнинг ўзига хослигини ўзингизчалик яхши билмайди. Ўзига хослиги деб айтаяпмиз, зинҳор уларни нуқсон деб тушунманг ва хоҳ пинҳон, хоҳ ошкор бундан изтироб чекманг. Кийим харид қилаётганда ёки кийим тиктираётганда шуларни инобатга олсангиз (чевар унинг чорасини топади, албатта) ишонинг, сиздан кўҳлик қиз бўлмайди.

      Бошқалардан қолмасликка интилишингиз вақтинчалик, албатта. Айниқса кийиниш масаласида ўзингизга талабчан бўлишга тўғри келади. Чунки сиз оилада битта эмассиз. Отаонангизнинг ҳам сизнинг «ҳаммадан қолмаслик» талабингизни бажо қилишга имкони борми-йўқми, буни ҳам инобатга олишингиз керак. Ҳамма айтганларингизни бажо қилмаётганларининг бошқа сабаблари ҳам йўқ эмасдир.

      Ўзингизгагини хос жозиба, услубларга келсак, улар балоғатнинг иккинчи босқичида, албатта, келади. Ёшингиз йигирмадан ошганидан сўнг сизни на кўринишда, на кийинишда ҳеч ким билан адаштириб ҳам, алмаштириб ҳам бўлмайди! Сиз – фақат сиз бўлиб қоласиз.

      ЗЕБ-ЗИЙНАТИНГИЗ…

      Ўн етти ёшга тўлганингизда бувингиз бир узук совға қилиб дедилар:

      – Меники табаррук, она қизим, буни менга сендек вақтимда онамлар раҳматли тақиб қўйган эдилар. Мана, энди сен ҳам катта қиз бўлиб қолдинг. Жойи-жойида, эҳтиётини қилиб тақиб юргин…

      Кейин ўн саккизга тўлганингиз баҳонаси билан дадангиз билагингизга бежирим билакузук тақдилар. Бувингиз ўғиллари ва сизни дуо қилар эканлар, яна тайинладилар: «…жойижойида, эҳтиётини қилиб тақиб юргин»…

      Тақинчоқларингиз, зеб-зийнатингиз кўпайиб бораётганидан севиняпсиз.

      Зеб-зийнатни қиз-аёллар кўрк учун тақадилар, буни жуда яхши биласиз. Мана шу кўрк ҳаддан зиёд бўлганида таъсири ҳам салбий бўлади. Сабаби зеб-зийнатнинг ҳам ўзига яраша маънавий юки, ўзига яраша маънавий қадрияти борки, «жойижойида, эҳтиёти билан» тақилмаса, зеб-зийнатнинг қадр-қиммати жуда тушиб кетади, у бойлик, борлик, етуклик, гўзаллик белгиси бўлиш ўрнига, бачканалик, мешчанлик, буюмпарастлик ифодаси бўлиб қолади.

      Тенгдошларингиз ичида қиз-аёлларга баҳо шу тақинчоқларнинг сонига ва қийматига қараб берилади, улар қанча кўп бўлса, жамоат фикри ҳам улар ҳақида бошқача, юқорироқ бўлади деб ўйлайдиганлар ҳам йўқ эмас. Шунинг учун тўйларга ва зиёфатларга, баъзан ёшлар йиғинларига ҳам борганларида бисотларида бор зеб-зийнатларининг ҳаммасини тақиб оладилар. Шу таққан тақинчоқлар рангларига, соч турмакларига, кийган кўйлакларига мосми, мос эмасми – бу билан уларнинг гўё ишлари йўқ. Гўё уларнинг мақсади бошқа: кўрдингизми, менинг қадрим баланд, нимани хоҳласам шуни олдиришга қурбим етади, демоқчи бўладилар. Чин жамоат фикри деган нарсани улар СКАЧАТЬ