Бахтнинг олис манзили. Нуриддин Исмоилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бахтнинг олис манзили - Нуриддин Исмоилов страница 13

Название: Бахтнинг олис манзили

Автор: Нуриддин Исмоилов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-343-03-0

isbn:

СКАЧАТЬ ҳайратдан қотади. Менга ўхшаб довдирайди… Фақат… Чунки қизғанасиз, қизғанмай иложингиз йўқ. Унинг табассумини бир кўрсангиз эди. Юрагим гупиллаб уриб кетди. Бутун танамга титроқ кирди. Пешонамга тер теп-чиди, чамамда. Бутун дунёни унутиб, дарвоза ёнида хиёл эгилиб отасининг юзидан ўпиб қўяётган қизга бақрайганча қараб қотиб қолибман.

      Аммо сулув биз томонга бир қараб ҳам қўймади, дарвозадан қандай чиқиб келган бўлса, шундай ичкарига кириб кетди. Дарвозани эса Маҳкам аканинг ўзи очди.

      Ичкаридаги манзарани таърифлашга тил ожиз. Икки қаватли уй қаср, ҳовли ўртасида фаввора отилиб турибди, сал чапроқда ҳовуз. Атрофи кўм-кўк майса. Ҳовуз билан фаввора оралиғида чиройли шийпонча бор, фақат усти очиқ. Уларга алоҳида-алоҳида йўлакчадан борилади. Йўлак четида турли-туман гуллар очилиб ётибди, кўриб кўнглинг яйраб кетади.

      Маҳкам ака бизни тўғри шийпонча томон бошлади.

      – Мана шунинг устига шифер қоқиш керак, – деди.

      Узоғи билан икки соатлик иш. Қўйиб берса, ўзим бунинг уддасидан чиқаман. Маҳкам аканинг юзи рангпар, ўзиям нимжондай. Шиферни ўзи қоқиб ташласаям бўлаверарди, ҳарна, озгина чиниқарди. Бе, бунақанги бойваччалар қўлини совуқ сувга урармиди? Тайёр овқатни оғзига солиб чайнасаям катта гап… Лекин бизни олиб келгани ҳам яхши бўлди-да. Баҳонада анави қизни кўрдим. Дунёда шунақанги сулувлар ҳам бор экан.

      – Шифер подвалда. Ҳозир обориб кўрсатаман, – деди Маҳкам ака.

      Ертўла, тўғрисини сизга айтсам, бизнинг қишлоқдаги меҳмон кутадиган уйимиздан ўн баравар катта. Бу ерда ҳам ҳовуз. Стол-стул. Оёқ остига чўғдай гилам тўшалган. Юмшоқ ўриндиқлар… У ёғини мендай қишлоқнинг содда боласи қандай таърифласин?

      Ишни бошладик. Очиғини айтадиган бўлсам, жон-жаҳдим билан ишладим. Бу сафар кўпроқ пул ишлайман, деган ниятим йўқ эди. Қани, бояги соҳибжамол ҳовлисига чиқса-ю, ишимни кўрса. “Ҳаракатлари чаққонгина бола экан”, деса. Яна ора-чора, туя ҳаммомни орзу қилгандай, ўша соҳибжамол билан гаплашишдан ҳам умидвор бўлиб қўяман.

      Эътибор бериб қарасам, Нормат аканинг ҳам қўли-қўлига тегмаяпти. Жаҳлим чиқиб кетди. “Иккита боланинг отасисан, жа ўлиб-тирилиб ишламасанг ҳам бўларди. Бундай қизлар менга ўхшаган бўйдоқларники”, деб ўйладим. Ўшанда, ўнта болали эркакнинг ҳам кўнгли борлиги, гўзалликка дуч келганда унинг ҳам меҳри товланиши хаёлимга келмабди. Буни кейинчалик тушуниб етдим.

      Ғайрат қилиб ишни анча тез уддаладик-да, юз-қўлимизни ювиб, кетишга шайландик. Шайланиш қаёқда дейсиз, мажбур эдик кетишга. Ичимизда-ку, шу ерда қолсак, деб ўлиб тургандик.

      – Ичкарига киринглар, овқатланиб кетасизлар, – деди ювинаётганимизда Маҳкам ака.

      Биз, албатта, номигагина “йўқ” дедик. Буни Маҳкам ака ҳам тушунди, чамаси, астойдил қисталанг қилди. Шу боис, оёқларимизни ювишимизга тўғри келди. Сабабини ўзингиз тушунасиз, оёғимиздаги матоҳ эрталаб кийилса, ётар маҳал ечиларди, ундан атир ҳиди келмаслиги аниқ.

      Ичим СКАЧАТЬ