Тўғри нафас олиш сирлари. А. Моськин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тўғри нафас олиш сирлари - А. Моськин страница 6

Название: Тўғри нафас олиш сирлари

Автор: А. Моськин

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4499-2-3

isbn:

СКАЧАТЬ вазиятларда миянинг глюкоза ёрдамида 85 фоиз қувватни олиши аниқланган. Мия ҳужайраларининг ўзига хослиги шундаки, глюкоза ҳужайрага тушиши учун бошқа барча ҳужайралардан фарқли равишда инсулинга муҳтож бўлмайди. Узоқ давом этган сувсизлик ва миянинг глюкоза қувватига бўлган талаби туфайли тана мустақил равишда инсулин ишлаб чиқара олмай қолади. Сувсизлик туфайли келиб чиқадиган касалликларга ҳар хил турдаги оғриқлар ҳам киради.

      Оғриқ – бу тананинг сувга муҳтожлиги тўғрисидаги хабари. Оғриқ синдромининг юзага келиш сабаби – ҳужайраларнинг кислотали "куйиши"дир. Кислота миқдори ошган бу ўчоқларнинг жойлашган ерига қараб тананинг ҳар хил жойларида оғриқ пайдо бўлади. Оғриқнинг кўп учрайдиган турлари – бу кучли сув оқими билан ювиш керак бўлган кислоталар йиғилиб қолган жойлар мавжудлиги ҳақида огоҳлантиришдир. Бунақа оғриқларга жиғилдон қайнаши, ангина, ревматизм, мигрен кабилар киради.

      Гап шундаки, ҳужайра ичидаги суюқликнинг нормал ҳолати – бўш, тарқоқ муҳит. Тирик организмлар учун водород иони концентрациясини нормал ҳолатда тутиб туриш учун ёки, бошқача қилиб айтганда, 7,4 га тенг бўлган рН учун етарли даражада сув зарур. Сув етишмаганда кислота ҳужайра ва аъзолар ичида тўпланиб, қайнаши, куйиши оқибатида оғриққа айланади. Танадан кислотани самарали чиқариш кўрсаткичи – сийдикнинг тиниқ рангда бўлиши. Агар ажралаётган суюқлик ёрқин сариқ ёки жигарранг тусга кирса – бу сувсизликнинг хавфли даражаси ҳақида огоҳлантирувчи хабар демакдир. Танадаги кислота концентрацияси меъёридан ошиб кетганлигининг биринчи аломати – бу жиғилдон қайнагандаги оғриқдир. Шилимшиқ кўринишдаги ошқозон шу тахлит танамизга сув кераклигини билдиради.

      Қулунж (йўғон ичак яллиғланиши) – йўғон ичакдаги оғриқлар ҳам сувни етарли даражада истеъмол қилмаслик натижаси. Ҳазм қилишнинг сўнгги босқичида овқатнинг охирги қолдиқлари ичакдан яхши ўтиши учун ҳам сув зарур бўлади. Ичакнинг бу қисмида овқатнинг "қуруқ қолдиғи"га охирги ишлов берилади ва сув билан етарли даражада таъминланмаса, ичакнинг кенгайиб-торайиши кучаяди, натижада оғриқ пайдо бўлади. Бундай вазиятда эрталаб оч қоринга 2-3 стакан сув ичиш зарур ва ана шунда йўғон ичакдан ахлат чиққанда пайдо бўладиган оғриқлар ўз-ўзидан йўқолади.

      Булимия – ҳар қанча ғалати туюлмасин, чанқоқ ҳиссининг яна бир кўриниши. Булимия билан оғриган беморлар шунчаки очлик ҳиссини чанқоқ ҳиссидан фарқлай олмай қолади.

      Булимия билан оғриган беморлардаги қайт қилиш ҳолати – шунчаки тананинг кўп миқдордаги овқатни ҳазм қилиш ва сингдириш учун керакли бўладиган сув етишмаслиги оқибатларини бартараф қилиш учун ҳимоявий жавоб реакцияси ҳисобланади. Бундан келиб чиқадики, биз дори-дармон ва аналгетик (оғриқ қолдирувчи восита)лар билан даволамоқчи бўлган кўпгина касалликлар аслида чанқаш оқибатида келиб чиқар экан. Демак, танадаги сув мувозанатини тиклаш орқали бу хасталикларни даволаса бўлади. Яъни, етарли даражада сув ичиш зарур экан. Аммо ичишни СКАЧАТЬ