Тўғри нафас олиш сирлари. А. Моськин
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тўғри нафас олиш сирлари - А. Моськин страница 5

Название: Тўғри нафас олиш сирлари

Автор: А. Моськин

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4499-2-3

isbn:

СКАЧАТЬ Сувдан узиб қўйилган ҳужайра ҳалок бўлади. Бу сувсизликнинг тузатиб бўлмайдиган босқичи бўлиб, бунда йўқотилган у ёки бу вазифани қайта тиклаб бўлмайди. Шунинг учун танамиз бизга сув етишмаслиги тўғрисида берадиган ҳар бир хабарни билиб туришимиз зарур. Келинг, бунинг учун сув мувозанати механизми билан танишамиз.

      Асосий модда – бу жараённи бошқарувчи гистамин – ташналик ҳисси танада гистамин ҳамда унга бўйсунувчи механизмларнинг кўплиги ва фаоллиги натижасидир. Гистаминнинг кўпайиши ҳозирги пайтда астма, аллергия, гастритдаги оғриқ белгилари, қулунж (йўғон ичакнинг яллиғланиши) ва бошқа ошқозон-ичак йўли хасталиклари, бел ҳамда бўғимлардаги оғриқлар, томоқдаги оғриқлар, бош оғриғи (мигрен) каби касалликларда намоён бўлмоқда. Бундан келиб чиқадики, аллергия, астма, гипертония, ревматизм билан оғриганлар, шунингдек, қандли диабет ва семиришдан азоб тортувчи беморлар – буларнинг ҳаммаси сувсизланиш қурбони ҳисобланишади, улар ўз вақтида гистамин миқдорининг кўпайишини пайқамаган ва тоза оддий сувнинг антигистаминлик хусусиятини билмаган кишилардир.

      Сув – энг яхши сийдик ҳайдовчи, антигистамин воситадир. Бу далилни англаш – бутун бошли азоб берувчи касалликлар қўшинини енгиш учун тўғри йўл, чекилаётган азобларни сезиларли даражада камайтириш имконидир.

      Агар танага нормал ишлаши учун етарли даражада сув тушмаса, у сувни ўзига энг керакли ерларга тақсимлай бошлайди, бу жараёнда ниманидир қурбон қилишга тўғри келади. Ва ана шунда ўз имкониятларидан ортиқ даражада ишлашга мажбур бўлган тизим ишдан чиқади. Охирги кучлари билан мувозанатни ушлаб турган тана ёпирилиб келаётган вазиятларга дош бера олмай, бирор тизимга катта миқдорда сув керак бўлганда ўз вазифасини бажаришга қийналиб қолади. Аммо сувсизлик ҳаддан ташқари кучайганда тананинг вазифаларини бошқариш тизими яхши ишламай қолади. Сув захираси энг керакли бўлган у ёки бу аъзоларгагина етказиб берилади. Сув етиб бормаётган аъзо ва тизимлар маълум белгилар билан хабар бера бошлайди. Бу биринчи навбатда ҳеч қандай сабабсиз чарчаш ҳолатидир. Бугунги кундаги энг катта етишмовчиликлардан бири – сурункали чарчаш синдроми, бу қувватнинг камлиги, ҳаётий кучнинг тобора камайиб бораётганлиги билан ифодаланадиган тананинг сувсизланиш аломатидир. Юз қисмига қон қуйилиши ҳам муҳим хабар. Агар сувсизлик натижасида мияга етарли даражада сув етиб бормаса, у қон айланиш тизимига уни озиқлантирадиган томирларни кенгайтиришни буюради. Шунга кўра катта миқдордаги қон юз қисмига қуйилади. Депрессия ҳолати маълум гормонлар етишмаслиги натижасида келиб чиқади (серотанин, мелатонин, триптофан ва тирозин). Сув танқислиги ҳолатида жигар бу моддалардаги заҳарли чиқиндиларни зарарсизлантириб, ҳужайралар ҳаётий фаолиятини тиклаш учун ишлатишга мажбур бўлади. Натижа – босим остидаги депрессия ҳолати.

      Қалтироқ, сержаҳллик, ғазаб сув танқислигининг ҳар хил даражаси ҳақида хабар беради. Агар бизни сабабсиз қалтироқ тутса, бу бизнинг танамиз қувват сарфлаш билан СКАЧАТЬ