Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 22

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ барлосдан кейин амир Жондор кирди. У бошига тилладан жило берилган ва амирлик аломати тақилган пўлат дубулға кийиб олган, эгнида қизил мовут тўн, белида олтин бандли қилич, хатти-ҳаракатларидаги бояги тараддуд ва қўрқув йўқолиб, яна амирларга хос маҳобат ва кибри ҳаво пайдо қилган эди. Мирзо Улуғбекнинг ишораси билан у шайхулисломнинг ёнидан жой олди.

      Ҳамма сукут сақларди. Мирзо Улуғбек уйқусизликдан қизарган кўзлари билан амир ва саркардаларига бир-бир тикилди. Мана унинг суянган тоғлари! Ҳаммасининг устида авраси мовут савсар ва тулки пўстин, қимматбаҳо кимхоб тўн, бошларида лаъл ва инжу қадалган қундуз телпак, тилладан жило берилган учлик дубулға, белларида кумуш ва олтин камар, дасталари фил суягидан ясалиб, дур қадалган қилич ва ханжар… Буларнинг ҳаммаси Улуғбек даврида аркони ҳарб ва аркони давлат бўлишди, юксак рутбалар олишди. Лекин букун бошига мушкул тушганида қай бирига инонади? Қай бирига суянади – буни онҳазратларининг ўзи ҳам билмайди!..

      Ниҳоят, Мирзо Улуғбек томоқ қириб:

      – Шавкатмаоб зоти олийлар! – деди, ҳар бир сўзини салмоқлаб. – Сизларни маслаҳатга чақирмоқдан мурод – машъум хабарни маълум қилмоқдур. Олдинда кетган ҳировул қўшинлари довонда пистирмада ётган шаҳзоданинг қопқонига тушибдур!.. – Мирзо Улуғбек бу сўзлар амирларга қандай таъсир этганини билмоқчи бўлиб, яна ҳаммага бир-бир тикилди. Лекин ҳеч кимнинг кўзига кўзи тушмади: ҳамма бошини эгиб, чурқ этмай ўтирарди. – Бу талофотнинг сабаби шуким, биз инонган лашкарбошилар, мислсиз разолатга бориб, шаҳзода тарафига қочиб ўтмишлар… бу машъум хабарни айтмоқдан яна бир муддао шуким, кимки юрагида шубҳа ва қўрқув сезса… Жанг-жадални кутмай шаҳзода тарафига ўтсин! Биллоҳ, берган туз-ноним, инъом қилган олий мартабаларимга розимен!

      Ҳеч кимдан сас чиқмади.

      Мирзо Улуғбек истеҳзоли кулимсираб:

      – Маълумингиз бўлғай, – деди, – шаҳзода Абдуллатифнинг лашкари қирқ мингдан ортиқдир…

      Амир Жондорнинг аллақандай пишиллаб нафас олганини эшитган Мирзо Улуғбек ялт этиб унга қаради.

      – Амир Жондор, сиз не маслаҳат берасиз?

      Амир Жондор барваста гавдасига мос тушмаган бир чаққонлик билан апил-тапил ўрнидан туриб, бош эгди:

      – Давлатпаноҳ нени лозим кўрсалар, биз шунга бош эгамиз.

      – Амир Искандар барлос?

      Амир Искандар калта қўлларини юмалоқ қорни устига қўйиб бидирлай кетди:

      – Амир Жондор ҳақ гапни айтдилар. Ҳукмингизга бўйсунармиз, онҳазратим!

      – Ҳукмингизга бўйсунармиз!.. Ўз бошларинг қайда?

      – Бошимиз сизнинг қўлингиздадур, давлатпаноҳ…

      “Ҳа, бошларинг қўлимда, аммо қалбларинг кимнинг ихтиёрида? Таассуфлар бўлғайким, бундан бехабармен!” Мирзо Улуғбек ер остидан бир амир Идрис тархонга, бир шайхулисломга қараб қўйди: – Ихтиёрим шулким, – деди қовоғини уйиб. – Ҳақ таолодан мадад тилаб… жанг қиламиз! Бошқа не маслаҳат бор?

      Ҳеч кимдан ун чиқмади. Шайхулислом ўрнидан бир қўзғалиб қўйди-ю, лекин индамади.

      Мирзо СКАЧАТЬ