Парвоз ёки интуицияни кодлаш. Шухрат Суюндик
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Парвоз ёки интуицияни кодлаш - Шухрат Суюндик страница 7

Название: Парвоз ёки интуицияни кодлаш

Автор: Шухрат Суюндик

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ўша «қурт» босқичидаги ишбилармонлар «Мен Пилла ўрашим керак, дастгоҳ ўрнатяпман, иш ўрни очяпман, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш билан шуғулланяпман, ёрдам бериб тура оласанми?» деб сўраганида, «Майли, мана сенга пул, фалон миқдорда фоиз берасан, маълум бир муддатгача ол», дейди. Бу ёрдам бўлади. Савоб бўлади. Бу судхўрликка кирмайди. Чунки шунинг орқасидан бу «пилла» ўраяпти, ортиқча даромадини бошқаларга беряпти. Ҳам ўзи фойда кўради, ҳам давлатга нафи тегади.

      ЎН САККИЗ МИНГ ОЛАМ

      Ўн саккиз минг олам дейилганда, фақатгина ўзга сайёраликлар яшайдиган бошқа планеталар тушунилмайди. Масалан, сув ости жонзотлари битта олам, қурт-қумурсқалар, ҳашаротлар яна бир олам, одамлар дунёси, ҳайвонлар дунёси кабилар бор. Улар ҳам турларга бўлинади. Вирус, микроблар ҳам бир олам, ўсимликлар бир олам, мана шу «олам»лар ўн саккиз мингта деган тушунчани беради. Биз инсонлар фақат эндигина бир неча мингтасини кашф қилдик, холос. Ҳали буларнинг ҳаммаси бор бўйича турибди. Бунинг тагида гап кўп. Агар «капалак» одам бўладиган бўлса, парвоз қиладиган одам бўлса, комил инсон бўладиган бўлса, бу жуда катта кашфиётларга йўлланма дегани. Мана шу бир оғиз сўз! Мисол учун микроскоп кашф қилинди ва биз микробларни, вирусларни катталаштириш ёрдамида кўзимиз билан кўра бошладик. Бўлмаса буни оддий кўз билан кўришнинг иложи йўқ. Бу билан яна бир олам кашф қилинди. Мана шунга ўхшаган кашфиётлар ҳали яна кашф қилинаверади.

      Билсангиз, ўн саккиз минг оламнинг ҳали инсонларга номаълум жиҳатлари кўп. Баъзида батискафда океаннинг тагига тушиб, «ия, янги бир номаълум сувости ҳайвонни кўриб қолдик, бу ҳали фанда аниқланмаган жонзот, биринчи марта учратишимиз», деб қолишади. Ҳали ҳам ўша битта олам – сув ости оламининг янги қирраси очиляпти. Аммо бу ҳали бошқа бир олам очилди дегани эмас. Масалан, сув ости ўсимликлари ҳам яхлит бир олам. Унинг ҳам янги бир турини кашф қилсак, хурсанд бўлиб кетамиз.

      Менимча, ҳали ўн саккиз минг оламдан ярминиям очганимиз йўқ. Бир неча ўнлаб, юзлаб кўринишларини очган бўлишимиз мумкин. Аммо ҳали бир неча мингтасига етганимиз йўқ. Ҳозирча ўзимиз яшаб турган сайёрадаги янги оламларни очиб бўлайлик, кейинчалик бизнинг галактикамиздан ташқаридаги галактикалардан ҳаётни қидирсак ва топсак не ажаб.

      ОДАМ НАСЛИНИ ДАВОМ ЭТТИРУВЧИ ГЕНОФОНДЛАР ҚАЕРДАН ПАЙДО БЎЛГАН?

      Ҳар қандай ёзув бизнинг тушунчамиздаги генофонд, аммо ҳақиқий эмас. Ҳақиқий генофонд бу – руҳ. Руҳни вужуд пайдо бўлмасидан олдин Оллоҳ яратиб қўйган.

      Кўпчилик олимларнинг тушунчасидаги генофонд бу – шаклу шамойил, сирт, қобиқ тўплами. Улар буюм коллекционерларига ўхшашади. Ҳамма руҳ ҳақиқий генофонд бир ёшда бўлади. Неварангиз ҳам ёши кичкина бўлгани билан маълум бир вақтга етгач, ўзини катталардай тута бошлайди. Сиз «ия, ақли кириб қолибди-ку!» деб ҳайрон қоласиз. Руҳнинг ёши бир. Қалб шаклланади, ривожланади. Руҳнинг ёши бирдай туради ва у ҳам мустаҳкамланади. Туғилиш ёши ҳаммада бир хил, руҳ эса ўз навбатини СКАЧАТЬ